Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet147/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

Патологик анатомияси. Қутиришдан ўлган одамлар
мурдаси ёриб текширилганда узунчоқ мия, мияча аммон шохи,
орқа мия симпатик ганглияларда шиш пайдо бўлади. Уларда
қон қуйилгани кўринади. Ўпка қонга тўлиб кетади. Юрак 
мушагида дегенератив ўзгаришлар, шиллиқ пардаларида қон
қуйилиш аломатлари аниқланади. 
Клиникаси. Яширин   даври 1-2 ой давом этади. Яширин
даврининг узоқ қисқа бўлиши қутирган ҳайвон тишлаганда
юзага келган жароҳатнинг қаерда жойлашгани, катта


259 
кичиклиги, чуқур юзакилигига боғлиқ. Клиникасида уч давр 
фарқланади: 
1.Продромал давр. 2-3 кун уйқуси бузилиб, иштаҳаси 
бўғилади. Қўрқув ҳисси, кайфияти ўзгарувчан бўлади. Бемор 
атрофга лоқайд бўлиб ётади. Субфебрилитет, тишланган жароҳат 
тортилиб оғрийди. Гидро-, аэрофобия пайдо бўлади. Беморлар 
чанқаб суюқлик ичишга уринса, дарҳол ютиш ва нафас 
мушаклари тортишиб, қисқариб қаттиқ оғрийди. Шу сабабли 
сувни кўриши биланоқ, ундан қўрқади. Овози бўғилади, бадани 
терлаб сўлаги оқади, ҳиқичоқ тутади, қорачиғи кенгаяди. Оёқ 
қўллари оғрийди, кўзларда қўрқинч кўринади. Тахикардия, 
аритмия, нафас тартибсиз, юзаки. Талвасаланиш нафас ва ютиш 
мушакларидан бошланиб, кейин ҳамма мушакларга тарқалади. 
Арзимаган товуш, лампа ёриғи, бемор баданига бирор нарсанинг 
сал тегиши ҳамма мушакларнинг тортишишига сабаб бўлади . Бу 
даврда бемор ухламайди, ўз-ўзини тишлайди, эс–ҳуши кирди 
чиқди. Кейинчалик галлюцинация пайдо бўлади, бемор 
алаҳлайди. Бу давр 2-6 кун давом этади.
2.Фалажланиш даври. Гидрофобия камаяди, бемор 
тинчланади, суюқлик ича бошлайди, ҳарорат юқорилигича 
қолади, сўзларни аниқ, тиниқ айта олмайди, шу ҳолатда оёқлар 
фалажи бошланади. Орадан 15-20 соат ўтгач тананинг бошқа
мушаклари ҳам фалаж бўла бошлайди. Шу ҳолат давом этиб 
бемор юрак етишмовчилиги, нафас маркази фалажи оқибатида 
ўлади. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling