Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Ташхисоти ва қиёсий ташхисоти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet148/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

 
 Ташхисоти ва қиёсий ташхисоти. Ташхис асосан 
эпидемиологик анамнез маълумотлари ва клиник белгилари 
асосида қўйилади. Анамнез йиғаётганда беморни ит қачон 
тишлагани ёки жароҳатланган терига ит сўлаги тушган вақти, 
тишлаган итнинг тақдири(ўлди, ветеренар назорати, йўқолди) 
жароҳатдан кейинги чандиқ ўрнида оғриқ бўлиши, беморнинг 
руҳияти ўзгаришига аҳамият берилади. Беморни кўрикдан 
ўтказаётганда жароҳатдан кейинги чандиққа, қорачиқлар 
ҳолатига, терлаш, сўлак оқиши каби белгиларига аҳамият 
берилади. Ташхис қўйишда аксарият ҳолларда гидро-, аэро-, 
акустикофобия, 
агрессив 
ҳаракатлар, 
кейинчалик 
юзага 
келадиган парез ва фалажланишлар муҳим аҳамият касб этади.


260 
Қутиришни 
қоқшолдан, 
ҳақиқатдан 
атропиндан 
заҳарланишдан фарқлаш керак. Қоқшолда мушакларнинг тетанус 
ҳолда тортилиб қисқариши, сардоник тиржайиши тризм алаҳлаш 
галлюцинацияси бўлмаслиги, қорачиқларининг одатдагидек 
кўриниши бемор эс-ҳуши айнимаслиги анамнезда бирор 
ҳайвоннинг тишламаганлига асос бўлади. Қоқшолда мушаклар
доимий қисқарган ҳолда бўлади, қутиришда – мушаклар 
тутқоноқ тутмаган вақтда тортишиб–қисқариб турмайди
Атропиндан заҳарланишда – қорачиқлар кенгайган, афти–
башараси қизарган, гидро-аэрофобия кузатилмайди.
Қутирганлар 80-85%да Бабеш-Негри доғлари кўринади.
Биологик усул –қутирган ҳайвон миясидан тайёрланган
эмульсия қуён миясига юборилади, кейин текширилади. 
Давоси. Ҳайвон тишлаб олганда нима қилиш керак. Бирор
ҳайвон одамга ҳужум қилган бўлса, ярани дарҳол совунлаб
илиқ сувда ювиш, ярага йод настойкаси қўйиш, вақтни
ўтказмай эмлаш учун пастер пунктига бориш керак. Чунку 
ярани ўша жойда даволаш антирабик эмлаш ўрнини боса
олмайди. Қутириш касалига йўлиққан ҳайвоннинг қонида,
сийдигида, ўтида ва сутида вирус бўлмайди, шу сабабли сут
ёки эчкининг сутини тасодифан истеъмол қилган кишилар
эмланиши шарт эмас. Агар бирор одам касал ҳайвоннинг ҳам
сутини қайта ишлаган ёки терисини шилиб олган бўлса, 
бундай ҳолларда у киши қутиришга қарши албатта
эмланиши керак. 
Бу касалликнинг хос давоси йўқ. Қутиришга даво
қилишда симптоматик ва патогенетик даво усуллари
қўлланилади. Бу усуллар беморни бироз тинчлантиради. Бемор
шовқин-сурондан ҳоли, тинч алоҳида хонада ётиши керак. 
Хона озгина қоронғилатилган ва эшиги берк турадиган
бўлиши лозим, унга ухлатадиган, юрак тинчлантирувчи,
оғриқ қолдирувчи дорилар берилади. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling