Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
Патогенетик даволаш тадбирлари
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
Юкумли касалликларда хамширалик
Патогенетик даволаш тадбирлари. Юқорида эслатиб
ўтганимиздек, ич терлама ва паратиф касалликлари бемор организмининг кучли заҳарланиш аломатлари билан кечади. Шунинг учун ҳам даволаш тадбирлари орасида дезинтоксикация муолажа чоралари алоҳида ўрин тутади. Касаллик оғир кеча- ётган ҳолларда гемодез тайинлаш мақсадга мувофиқ. Гемодез қон оқимидаги токсинларни бевосита боғлаш, эритроцитлар стазини йўқотиш хусусиятига эга. Бунинг оқбатида, гипоксия, кислород етишмовчилиги ҳолати йўқолади, токсинларнинг буйрак тўридан ўтиши кучаяди, диурез ошади, гемодинамика яхшиланади. Ушбу препаратни ҳатто 1 марта томчилаб қуйиш заҳарланишни йўқотиш имконини беради. Гемодез бўлмаган тақирда ҳамда касалликнинг енгилроқ шаклларида томирга томчилаб поливинол ёки “ Ацесоль”, “ Трисоль” каби эритмалар юборилади. Бу суюқликлардан ташқари даволаш мақсадида Рингер, 5 % ли глюкоза эритмаларидан ҳам фойдаланилади. Глюкозанинг шифобахш самараси симпатик асаб тизимига тропик таъсири, энергетик, дезинтоксикацион хоссалари билан тушунтирилади. Ушбу эритмалар кўплаб миқорда қуйилган тақдирда пешоб (сийдик) ажралишини ҳам назорат этиш керак. Пешобни кучай- тириш учун лазикс, фуросемид каби препаратлар тайинланади. Қон ва қон ўрнини босувчи препаратлар (плазма, 5-10%ли альбу- мин, протеин, аминопептид, аминокровин, инфезол, аминосол, аминацин) кучли дезинтоксикацион, гемостатик хусусиятларга эга. Улар организм иммунологик қаршилигини ҳам кучайтириши мумкин. Қон ва унинг ўрнини босувчи препаратларни оғир, дармонсизланган, оқсил ва азот алмашинуви бузилган бемор- ларга тайинлаш мақсадга мувофиқ. 49 Оқсил гидролизатлари – аминокровин, аминопептид, инфезол, аминосол ўз таркибида аминокислоталар ва қуйи пептидларни сақлайди. Улар асосан оқсил етишмовчилигида ишатилади. Ушбу препаратларнинг ўрта терапевтик дозаси 300- 500 млни ташкил этади, лекин лозим бўлган тақдирда 1 - 1,5 л гача кўпайтири- лиши мумкин. Қон ва плазмани асоратлар кузатилмаган ҳолларда қўллаш ҳар томонлама асосланган бўлиши зарур. Уларни қўллаш фақат касалликнинг оғир ҳолларида ва жиддий асоратлар келиб чиққан тақдирда мақсадга мувофиқ. Қолган ҳолларда қон ўрнини босувчи препаратларни ишлатмаган маъқул. Қон ва қон ўрнини босувчи препаратларни юборишдан аввал десенсибилизация мақсадида димедрол, пипольфен каби препаратларни қўллаш тавсия қилинади. Қорин тифи ва паратиф касалликлари оғир кечган баъзи бир ҳолларда стероид гормонлардан фойдаланилади. Бу препаратлар яллиғланиш ва аллергияга қарши хоссага эга бўлиб, тана ҳароратини тезда меъёрлаш ва дори касаллигининг олдини олиш имконини ҳам беради. Стероид гормонлар билан бирга калий тузларини ҳам юбориш зарур. Реконвалесцентлар касалхо- надан қўйидаги қоида асосида чиқарилади. Антибиотик қабул қилганлар тана ҳарорати меъёрлашишининг 21-23 куни, антибиотик қабул қилмаган бўлса 14 куни 3 марта нажас ва сийдик, ҳамда 1 марта ўт суюқлиги экмаси манфий натижа асосида касалхонадан чиқарилади Тиф-паратиф касалликлари асоратлари келиб чиққан беморларни реанимация бўлими ёки интенсив терапия палатасида даволаш зарур. Тахмини. ТПК да ўлим ҳолатлари кейинги вақтларда кескин камайди ва 0,2-0,3% ни ташқил қилади. Шундай бўлсада оғир асоратлар (ичакдан қон кетиши, ичак тешилиши) хавфи борлиги туфайли тахмини ноқулайлигича қолмоқда. Download 2.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling