Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

Профилактикаси
Эпидемия 
жараёни 
узлуксизлиги 
инфекция қўзғатувчилар манбаи, унинг ўтиш ва аҳоли бери-
лувчанлиги механизмининг ўзаро таъсир кўрсатишини ҳисобга 
олиб, касалликка қарши кураш ва унинг профилактикасини уч 
йўналишда амалга оширилади: 1.Инфекция қўзғатувчиси манбаи-
ни бартараф этиш. 2.Инфекциянинг ўтиш механизмини узиб 
қўйиш. 3.Аҳолида касалликка нисбатан сунъий иммунитет 
яратишдан иборат бўлади. 
Умумий профилактик ишлар: Вабо касаллиги чет элдан 
кириб келишнинг олдини олиш мақсадида давлат чегарасида ва 
мамлакатларда карантин чора-тадбирлар тизими жорий этилган. 
Тайёрагоҳ, автобус, темир йўл шаҳобчалари, сув йўлларида, 
ҳамда давлат чегарасида санитария - карантин чора-тадбирларлар 
орқали амалга оширилади. 
Эпидемиологик жиҳатдан ноқулай ҳисобланган мамлакат-
лардан келаётган чет эл фуқаролари албатта вабога текширилади, 
касалликка гумон қилинганлар тезда изоляция қилиниб, алоҳида 
тайёрланган госпиталга ётқизилади. 
Вабо касаллигига қарши иммунизация усули самарасиз 
бўлгани учун, бемор ажралмаларининг озиқ-овқат, сувга туши-
шининг олдини олиш орқали касаллик қўзғатувчиларнинг ичакка 
тушишига йўл қўймасликка қаратилган ишлар ҳал қилувчи 
чоралар бўлиб қолади. 
Тоза сувни ичиш, овқат маҳсулотларни ифлосланишдан 
сақлаш ва уларни зарарлантириш, ахлатлар ва чиқиндиларни 
йиғиш, тўплаш, ташиш ва зарарсизлантириш, аҳолининг сани-
тария савиясини ошириш ана шундай чоралар қаторига киради. 
Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, вабога қарши кураш фақат 
хўжалик илмий-техник ва тиббий вазифаси бўлибгина қолмай, 
балки энг аввало аҳолининг ўзига, унинг санитария савиясига
одатлари, гигиеник кўникмаларга бўлади. Аҳолининг ва ташқи 
муҳитни вабога эпидемиологик назорат қилиш: 
А) чет мамлакатларда ва Республика ҳудудларида вабо 
касаллигининг қайд қилиниши тўғрисида маълумотга эга бўлиш; 
Б) қўзғатувчисини аниқ бўлмаган ўткир юқумли ичак касал-
лигини oneратив ва ретроспектив таҳлил қилиш, касалликнинг 


78 
кўпайиш сабабларини ўрганиб, касалликка таъсир қилувчи 
омиллари ўрганиб, уларга ўз таъсирини кўрсатиш;
В) ташқи муҳитдан вабо вибрионларининг чиқиш вақти, кўрсат-
кичини, уларнинг вирулентлигини аниқлаш, тарқалиш сабаблари-
ни ўрганиш ва уларгатаъсир қилувчи ижтимоий, экологик омил-
ларни ва географиясини ўрганиш. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling