Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
Юкумли касалликларда хамширалик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Этиологияси.
САЛЬМОНЕЛЛЁЗЛАР
Сальмонеллёз – нажас-оғиз механизми билан юқувчи, клиник умумий заҳарланиш белгилари, сувсизланиш ва тузсизланиш ҳамда меъда-ичак йўллари фаолиятининг бузилиши белгилари билан тавсифланадиган ўткир юқумли касалликдир. Этиологияси. Сальмонеллалар грамм манфий, спора ва капсулалар ҳосил қилмайди, хивчинлар ёрдамида ҳаракатлана- диган таёқчалардир. Унинг 8-12та хивчинлари бўлиб («кўп эшкакли кемача») ҳаракатчан. Сальмонеллаларнинг ферментатив хусусиятлари асосида 4 та оилачага бўлинади, уларда 3 хил асо- сий антиген комплекслари: О-соматик (термостабиль) - 2 соат давомида қайнатилганда парчаланмайди, Н-хивчинли антиген- қайнатилганда парчаланади ва қобиқли К-антиген бактериянинг ҳужайраичи кўпайишини таъминлайди. Сальмонеллалар бир қатор патоген хусусиятларга эга, шулардан асосийси унинг адгезивлиги- ичак эпителийларига ёпишиши; инвазивлиги - эпителийлар ичига кириб, у ерда кўпайиши, энтеротоксинларнинг эпителийларга токсик таъсир қилишидир. Сальмонеллалар одатда озуқа моддаларда, айниқса гўшт шўрваси ва қони бор моддаларда, озроқ кислороди бўлган ерда, қуёш нури таъсирида ўсаверади, улар 37 о С хароратда яхши ўсади ва кўпаяди. Бироқ 50 о С иссикликда ва музлатгич ҳароратида ҳам яшай олади, ташқи муҳитга чидамли. Қудуқ, ҳовуз, кўл, ариқ сувида, ичимлик сувида 11 кундан 120 кунгача яшайди, гўшт, колбаса ва бошқа гўшт маҳсулотларида 60-130 кун, музлаган гўштда 13 ойгача яшаб, гўшт музи эриганда кўпая бошлайди. Музлатгичдаги сутда 20 кунгача, сариёғда 52-128 кун, тухум ва пишлоқда 13 ойгача, ҳайвон ва одам нажасида 80 кундан 4 йилгача сақланади. 79 Ҳозирги пайтда одамларда касаллик қўзғатувчи сальмонеллаларнинг 2000 дан зиёд тури аниқланган. Кўриниб турибдики, сальмонеллалар оиласи жуда катта ва унинг вакиллари хавфли, чидамли микроблардир. Sal. typhi ва рaratyphi A дан ташқари ҳамма маълум серологик турлари одамда ҳам ҳайвонларда ҳам касаллик чақиради. Download 2.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling