Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

САЛЬМОНЕЛЛЁЗЛАР
Сальмонеллёз – нажас-оғиз механизми билан юқувчи, клиник 
умумий заҳарланиш белгилари, сувсизланиш ва тузсизланиш 
ҳамда меъда-ичак йўллари фаолиятининг бузилиши белгилари 
билан тавсифланадиган ўткир юқумли касалликдир. 
Этиологияси. Сальмонеллалар грамм манфий, спора ва
капсулалар ҳосил қилмайди, хивчинлар ёрдамида ҳаракатлана-
диган таёқчалардир. Унинг 8-12та хивчинлари бўлиб («кўп 
эшкакли кемача») ҳаракатчан. Сальмонеллаларнинг ферментатив 
хусусиятлари асосида 4 та оилачага бўлинади, уларда 3 хил асо-
сий антиген комплекслари: О-соматик (термостабиль) - 2 соат
давомида қайнатилганда парчаланмайди, Н-хивчинли антиген- 
қайнатилганда парчаланади ва қобиқли К-антиген бактериянинг 
ҳужайраичи кўпайишини таъминлайди.
Сальмонеллалар бир қатор патоген хусусиятларга эга,
шулардан асосийси унинг адгезивлиги- ичак эпителийларига
ёпишиши; инвазивлиги - эпителийлар ичига кириб, у ерда 
кўпайиши, энтеротоксинларнинг эпителийларга токсик таъсир
қилишидир.
Сальмонеллалар одатда озуқа моддаларда, айниқса гўшт 
шўрваси ва қони бор моддаларда, озроқ кислороди бўлган ерда,
қуёш нури таъсирида ўсаверади, улар 37
о
С хароратда яхши 
ўсади ва кўпаяди. Бироқ 50
о
С иссикликда ва музлатгич 
ҳароратида ҳам яшай олади, ташқи муҳитга чидамли. Қудуқ, 
ҳовуз, кўл, ариқ сувида, ичимлик сувида 11 кундан 120 кунгача
яшайди, гўшт, колбаса ва бошқа гўшт маҳсулотларида 60-130 
кун, музлаган гўштда 13 ойгача яшаб, гўшт музи эриганда кўпая 
бошлайди. Музлатгичдаги сутда 20 кунгача, сариёғда 52-128 кун, 
тухум ва пишлоқда 13 ойгача, ҳайвон ва одам нажасида 80 
кундан 4 йилгача сақланади.


79 
Ҳозирги 
пайтда 
одамларда 
касаллик 
қўзғатувчи 
сальмонеллаларнинг 2000 дан зиёд тури аниқланган. Кўриниб 
турибдики, сальмонеллалар оиласи жуда катта ва унинг
вакиллари хавфли, чидамли микроблардир. Sal. typhi ва рaratyphi 
A дан ташқари ҳамма маълум серологик турлари одамда ҳам
ҳайвонларда ҳам касаллик чақиради. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling