Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

Ташхиси. Ташхиси асосан беморнинг шикоятларини, эпид-
анамнезидан касаллик тарихидан, умумий кўрувдан олинган 
маълумотлар шунингдек, беморнинг қусуғи ва нажасини текши-
ришдан олинган маълумотларни ҳисобга олган ҳолда қўйилади. 
Кейинчалик асосан вабони нотипик ва енгил турларига ташхис 
қўйишда юзага келади. Мукаммал фикрга келиш учун бактерио-
логик усуллардан фойдаланамиз. 
Бактериологик текширувда бемордан антибиотик беришдан 
олдин нажас, қусуқ, вибрион ташувчилардан эса нажас магнезия 
эритмаси ичирилгандан сўнг дуоденал зонд орқали сафро 
олинади. Бемор қазо қилган бўлса, ингичка ва ўт пуфаги ажрат-
малари олинади. 
Вабога бактериологик ташхис қўйиш учун текширишни 
маълум бир чизмага асосан тўла ва босқичма-босқич, вибрионни 
тоза ҳолда ажратиб олишдан- то уни қайси типга мансуб эканли-
гини аниқлашгача олиб борилади. Бундай текширишни классик 


75 
усулда текшириш усули дейилади ва 36 соат давом этади. 
Иккинчиси тезлаштирилган (экспресс) усули дейилади ва 1,5-1 
соат давом этади. 
1. Иммобилизация вибрионларини микроаглютинация қилиш 
усули. Бемор нажасини контраст қурилмаси бўлган микроскоп 
остида қоронғи фонда кўрилса, вабо вибрионига хос ҳаракатни 
кузатамиз, сўнгра бир томчи вабога қарши О-зардобини томиз-
сак, 2-3 дақиқадан сўнг вибрион ҳаракатдан тўхтайди. Манфий 
натижа олинганда нажасни 1% пептон сувига экиб 4-6 соатдан 
сўнг қайтадан кўрамиз. 
2. Иммунофлюоресцент усулида ташхис қўйиш. Бу усул 
антиген-антитело комплексини ўзига хос нурланишига асослан-
ган бўлиб, 5-2 соат ичида натижа олинади. Агар вабо 
вибрионининг миқдори 1мл нажасда 4,3,10дан кам бўлса, электив 
муҳитга текширилаётган намунадан экилади ва 7-8 соат дан сўнг 
шу усулда қайта кўрилади. Текширилаётган беморнинг қонида 
антитоксик ва виброцид антителоларни аниқлаш ҳам ташхис 
қўйилишда муҳим аҳамиятга эга. Аслида тезкор усулда ташхис 
қўйиш дарак берувчи, мўлжал берувчи усул бўлиб текширила-
ётган намунадан вабо вибрионини ажратиб олиш билан 
тасдиқланиши шарт. 
3. Бактериологик усулда ташхис қўйиш учун вабонинг енгил 
хилида 0,1- 0,5 г оғир хилида 1-2г нажас 50 мм 1% пептон сувига 
экилади ва узоғи билан 3 соат давомида лабораторияга олиб 
борилиши шарт. Акс ҳолда вабо вибриони айниқса иссиқ кун-
ларда нажасда ўлиб қолади. 1чи босқичда намуна экилган 
муҳитни 6-8 соатга 37С ли термостатга қўйилади. Агар намунада 
классик вибрион бўлса муҳит устида нозик парда, Эль-Тор 
вибриони бўлган бўлса, дағалроқ парда пайдо бўлади. 
Серологик усулдан ретроспектив ташхис қўйиш учун фойдала-
нилади. Шу мақсадда беморнинг қон зардобидан агглютининлар 
аниқланади. Одатда 6-8 кун оралаб 2 марта аниқланади. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling