Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

Профилактикаси. Сальмонеллёз профилактикаси мурак- 
каб ва ҳилма-хил, бу тадбирлардан энг асосийси сўйиладиган 
ҳайвонларни ветеринария кўриги қоидалари ва гўшт ҳамда гўшт 


89 
маҳсулотларининг ветеринария-санитария экспертизаси талаб-
ларига риоя қилиниши зарур: гўшт комбинати, сут заводи, 
парранда фермалари маҳсулотларини қайта ишлашда гигиена ва 
технологик жараёнлари қоидаларига жуда қаттиқ эътибор бериш
буларни доимий бактериологик текширувдан ўтказиб туриш, 
болалар шифохоналари, туғруқхоналар ва ҳ.к.ларда санитария-
эпидемиология тартиботини тўғри сақлаб турмоқ лозим . 
Гўшт маҳсулотлари, айниқса қиймаланган гўшт, котлет,
қонли ва қайнатма колбасалар, яхналар, илвира (холодец)ларнинг
сальмонеллардан зарарланишига йўл қўймайдиган чораларни 
кўриш алоҳида диққат эътиборни талаб этади. Бу маҳсулотларга 
сальмонеллалар тушиши, айниқса йилнинг иссиқ даврида, 
етарлича совуқ жойда сақланмаганда касаллик юқиши жиҳатидан 
кишилар учун жиддий хавф туғдиради. Овқат тайёрлаш, тарқа-
тиш ва қабул қилиш хоналари санитария-гигиена талабларига 
жавоб бериши зарур. Озиқ-овқат блокига ҳам ўзига хос талаблар 
қўйилади: ошхонада камида иккита бири кайнатилган гўшт, 
иккинчиси хом гўшт қиймалагич бўлиши керак. 
Сабзавотлар, балиқ, гўшт ва бошқа маҳсулотларни майда-
лаш учун алоҳида-алоҳида ёғоч столлар ёки махсус оштахталар 
бўлиши керак. Гўшт ва парранда гўштини ветеринария кўриги-
дан ўтказилганлиги ҳақидаги ҳужжатларсиз ва тамғасиз 
харидорларга сотиш ман қилинади. Озиқ-овқат маҳсулотларини 
ишлаб чиқариш ва шахсий гигиена қоидаларига пухта риоя 
қилиш талаб этилади, бу айниқса чакана савдо қилиш билан банд 
бўлган кишиларга таалуқлидир. Озиқ-овқатларни ишлаб 
чиқаришдан истеъмол қилгунга қадар гигиена қоидаларига пухта 
риоя қилингандагина сальмонеллёзнинг озиқ-овқатлар орқали 
ўтишига барҳам бериш мумкин. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling