Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

 
 
ОВҚАТ ТОКСИКОИНФЕКЦИЯЛАРИ 
 
Овқат токсикоинфекциялари-бактерия ва уларнинг заҳарлари 
билан ифлосланган овқат маҳсулотлари истеъмоли натижасида 
келиб чиқадиган ўткир ичак инфекцияси бўлиб, клиник –қисқа 
муддатли жунжикиш, ҳарорат кўтарилиши, гастроэнтероколит 


90 
натижаси токсикоз ва сувсизланиш белгилари билан тавсиф-
ланадиган касалликдир. 
Этиологияси. Токсикоинфекцияларнинг қўзғатувчилари 
энтерококлар, proteus vulgaris, энтротоксин ишлаб чиқарадиган 
стафилококк ва стрептококк штамлари спора ҳосил қиладиган 
анаэроблар, «Bakterium cereus», галофил вибрионлар «vibrio 
parahaemeolitucus» ва бошқалар ҳисобланади. 
Овқатдан заҳарланишга сабаб бўладиган тилла ранг ва оқ 
стафилококк думалоқ, катталиги 0,8–1 мкм тўда –тўда бўлиб 
кўринади. Улар ҳаракатсиз, спора ва капсула ҳосил қилмайди. 
Граммусбат ҳамма анилин бўёқлари билан бўялади. Юқори 
ҳароратга чидамли термостабил, энтеротоксин ишлаб чиқаради. 
Энтеротоксин кимёвий ва физик таъсирларга жуда чидамли 
бўлиб қайнатилганда 1,5–2 соат, 120 даражагача қиздирилган
автоклавда эса 20 минутдан кейингина фаолсиз ҳолга келади. CL. 
perfringens 7-8 х 1-2 мкм катталикдаги таёқчасимон микроб бўлиб 
ҳаракатсиз, ташқи муҳитда спора ҳосил қилади. Юқорида қайд 
килинган микроблар токсикоинфекцияга сабаб бўлган деб 
хулоса чиқаришдан олдин клиник, эпидемиологик, бактерио-
логик, серологик текширувлар натижасига суянган ҳолда 
сальмонеллёз, ичбуруғ, вабо тўғрисида ўйлаб кўриш лозим.
Эпидемиологияси. Овқат токсикоинфекцияларининг ўзига 
хос хусусияти касалликнинг бемор кишидан соғ одамга 
ўтмаслигидир. Овқат токсикоинфекциясини манбаи бемор одам 
ва ҳайвонлар ёки бактерия ташиб юрувчилардир. Йирингли 
касалликлар “пиодермия, панариций, фурункул, ангиналар, 
зотилжам, парадонтоз” билан оғриган одамлар стафилококк 
қўзғатадиган токсикоинфекцияга сабаб бўладилар. Мастит билан 
касалланган сигирлар, эчкилар ҳам инфекциянинг хавфли манбаи 
бўлиб хисобланади. CL. perfringens, Bakterium cereus, proteus 
vulgaris mirabili ташқи муҳитда (тупроқда, сув, ҳўл мева ва 
сабзавотларда) кенг тарқалган бўлиб одам ва ҳайвонлар нажасида 
жуда кўп учрайди. Демак озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам бу 
микроблар билан осонгина ифлосланиши мумкин. Овқат
токсикоинфекциялари алиментар йўл билан тарқалади, яъни 
овқатдан юқади. Стафилококк қўзғатадиган токсикоинфекциялар 
сут, сут маҳсулотлари жумладан кондитер кремлар, гўшт, балиқ 
ва сабзавотлардан тайёрланган овқатларни истеъмол қилгандан 


91 
сўнг пайдо бўлади. Proteus vulgaris mirabili ва CL. perfringens 
сероқсил масаллиқлар, гўшт, балиқ очиқ консервалар, колбаса, 
сутда яхши ва тез кўпаяди. Bakterium cereus ҳам шундай 
шароитда кўпаяди. Токсикоинфекциялар йилнинг илиқ фасл-
ларида кўп учрайди. Овқат токсикоинфекциясига мойиллик 
ўзида стафилококк энтеротоксинини тутган маҳсулотларни 
истеъмол қилганда 90% одамлар касалланади. Касаллик йил 
давомида учрайди, лекин баҳор–кузги мавсумда кўпроқ 
кузатилади. Чунки бу даврда тайёрланган овқат маҳсулотларини 
сақлаш қийинроқ бўлиб, улардан бактерияларнинг кўпайиши ва 
тўпланиши учун қулай шароит бўлади. Овқат токсикоинфекцияси 
эпидемияларининг ўзига хос хусусияти – касаллик тўсатдан 
юзага келиши ва бир хил овқат маҳсулотини истеъмол қилган 
кишиларда оммавий равишда юзага келишидир.

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling