Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
Юкумли касалликларда хамширалик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Профилактика
Ташхисоти. Овқат токсикоинфекцияси ташхисоти клиник
белгилар комплекси, эпидемиологик ва лабораториявий кўрсаткичлар асосида қўйилади. Клиник белгиларидан қисқа яширин даврдан сўнг касалликнинг юзага чиқиши, гастрит, гастроэнтерит ёки гастроэнтероколит белгиларининг заҳарланиш, сувсизланиш билан бирга қисқа кечиши билан характерланади. Эпидемиологик маълумотлар баъзан масалани ҳал қилувчи рол ўйнайди. Бир хил овқатни истеъмол қилган бир нечта одамнинг бир вақтда касалланиши ташхисот учун муҳимдир. Яширин даврнинг қисқалиги, касаллик белгиларининг тез авж олиб бориши, умуман касалликнинг қисқа муддат давом этиши ва қон томирлар заҳарланганига оид белгилар бўлиши ташхисни осонлаштиради. Периферик конда лейкоцитоз ёки лейкопения таёқча ядролар ҳисобига нейтрофиллёз, нейтрофилларнинг токсик донадорлиги, сийдикда эса лейкоцитурия, эритроцитурия, 40% ҳолларда протеинурия аниқланади. Давоси. Овқат токсикоинфекциясида аввало меъдани бир неча марта яхшилаб ювиш зарур. Меъда натрий гидрокар- бонатнинг 2-4 % ли эритмаси ёки калий пермонганатнинг 0,1 % ли эритмаси билан ювилади. Бунинг учун катта одамларда 18 -20 С да илитилган 3 литр суюқлик ишлатилади. Ювиш тоза ювинди чиққунча давом эттирилади. Овқат токсикоинфекциясининг сувсизланиш белгилари кузатилмаган енгил кечишида ошқозон ювишдан сўнг қайноқ чой бериб,оёқларига иситгич қўйиб иситилади. Ошқозонни ювгандан сўнг кўнгил айниши, ич бузилиши сақланиб, I-II сувсизланиш даражаси ёки озгина умумий заҳарланиш белгилари кузатилса, оғиз орқали регидратация воситалари (регидрон, цитраглюкосалан, глюкосолан, қанд-тузли эритмалари) ва энтеросорбентлар (бектит-М, смекта) буюрилади. Юқоридаги даволаш тадбири жуда қулай бўлиб, гуруҳли касалланиш юзага келганда, вена ичи тузли эритмалари танқислигида юқори самара беради. Ошқозонни ювгандан сўнг ҳам қайта-қайта қусиш аломатлари ва умум заҳарланиш, ҳамда сувсизланишнинг III-IV даражаси белгилари кузатилганда 94 стандарт тузли эритмалар (“Трисол”, “Хлосол”, “Квартасол”) 38 о С гача иситилиб,касалликнинг оғир кечишида 60-120 мл беморнинг кг вазнига, ўртача оғирликда эса 55-75мл беморнинг кг вазнига вена ичига 60-120 мл/мин тезликда юборилади. Вена ичи парентерал регидратация қусиш тўхтагандан сўнг, гемодинамик кўрсатгичлар ва буйракнинг ажратиш фаолияти тикланганидан сўнг тўхтатилади. Овқат токсикоинфекциясининг гастроинтестинал шаклларини даволашда этиотроп даво ўтказилиши мақсадга мувофиқ эмас. Беморларга касаллик бошида №4, сўнгра эса №13 парҳезли стол буюрилади. Истеъмолдан меъда-ичак шиллиқ қаватини механик ва кимёвий таъсирловчи маҳсулотлар (сут,консерва, дудланган, ўткир, ҳўл мевалар ва сабзавотлар) инкор қилинади. Парҳез секин-аста кенгайтирилиб, касаллик бошланишидан камида 30 кун мобайнида буюрилади. Профилактика: Овқат маҳсулотларини микроблар билан ифлосланишини олдини олиш, уларга термик ишлов беришга эътибор берилади. Бу мақсадда сут ва гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш назорат қилиш, ошхоналарда, умумий овқатланиш муассасаларида, савдода, касалхона, овқатланиш блокида овқатларни тўғри сақлаш, овқатланиш объектларига махсус транспортлар ташкил қилиш уларга санитар ишлов бериш зарур. Стафилакокк энтеротоксини чақирадиган токсикоинфекция профилактикасида йирингли касаллик билан оғриган беморларни овқатга ишлов беришдан четлаштирилади. Download 2.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling