Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Патогенези ва патологик анатомияси


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

 
Патогенези ва патологик анатомияси: Ботулизм таёқчаси 
ва токсини овқат ҳазм қилиш трактига тушиши ва қонга сўрилиб 
бутун организмга тарқалиши билан боғлиқ. Ботулизмнинг 
токсини нейротроп хусусиятига эга у аввало марказий асаб 
тизимига, хусусан узунчоқ ва орқа мия мотонейронларига кучли 


96 
таъсир қилади. Токсин юракнинг асаб тугунчаларини, склет 
мушаклари ва диафрагмани ҳаракатлантирувчи асабларни 
зарарлайди. Ботулотоксин силлиқ мушакларнинг ярим фалажига, 
қон – томирларнинг қисқаришига сабаб бўлади. Орка мия ва 
узунчоқ миядаги мотонейронларга токсин таъсири натижасида 
бульбар ва паралитик синдромлар пайдо бўлади. 
Парасимпатик асаб тизимининг тонуси пасаяди. Токсик 
таъсирида асаб охирларидан ацетилхолин ажратиши тўхтайди ва 
натижада периферик фалажлар ривожланади.
Нафас мушакларини ҳаракатлантирувчи мотонейронлар 
фаолияти 
сусайиши 
оқибатида 
организмда 
кислород 
етишмовчилиги ҳолати юз беради. Хиқилдоқ ва томоқ
мушакларининг ярим фалажи оқибатида ютиниш жараёни 
бузилади. Организмда чуқур гипоксия бошланади. Ички 
органларда қон димланиб қолади, бош мия шишади, меъда ичак 
шиллиқ қаватида майда– майда қонталашлар пайдо бўлади. 
Беморларнинг деярли ҳамма органларида патоморфологик 
ўзгаришлар юз беради. Бош мия, пардалар, ўпка, жигар, меъда ва 
ичаклар қонга тўлади. Бош мияда тромбоз, дегенератив – 
некротик ва деструктив ўзгаришлар пайдо бўлади. Айниқса 
ганглиоз хужайралар кўп зарарланади. Юрак мушакларида 
некробиоз белгилар кўринади. Ботулизмдан соғайган кишиларда 
иммунитет пайдо бўлмайди.
 
Клиникаси. Касалликнинг яширин даври 6–24 соат, 
камдан–кам ҳолларда 6–10 кун гача чўзилиши мумкин. 
Организмга қанча кўп токсин кирса касалликнинг яширин даври 
шунқа қисқа бўлади ва касаллик оғир кечади. Ботулизм кўпинча 
ўткир бошланади ва бир неча асосий белгилар инфекцион–
токсик, диспептик, офталмоплегик, бульбар миостеник белгилар 
билан кечади. 
I вариант: бунда диспептик бузилишлар билан: бунда 
кўнгил айниш, қусиш, эпигастрал сохада тортишуви оғриқлар, 
метеоризм, оғиз қуриши, кучли чанқаш, касаллик бошида 
сусайган нажас, кейинчалик ичак тутилиши билан алмашинади. 
Касалликнинг эрта белгиларидан бири бу ютинишнинг 
бузилишдир. Бунда бемор шикояти халқумда катта “кесак” 
борлигига ва ютиниш ҳаракатида оғриқлигига шикоят қилади. 


97 
II вариант: кўришнинг бузилиши: бунда беморлар кўз олди 
хиралашувига шикоят қилади, бу бир неча кун сақланади ва 
камдан – кам окулистга мурожаат қилиб тушади. 
III – вариант: нафас бузилишлари: бунда ҳаво етишмаслик 
хисси, кўкрак қафасида оғирлик хисси, кўкрак қафасида оғрик, 
товуш тембрининг ўзгариши кузатилади. Нафас бузилишлари 
кўпинча ютиниш бузилишлари ва умумий заҳарланиш 
симптомлари билан кечади, ҳарорат нормал ёки субфебрил 
даражада бўлади ва беморда тезда мионеврологик белгилар 
ривожланади.
Булар куйидагилар: 
1. Офталмоневрологик белгилар: кўришнинг оғирлашуви,
аккомодациянинг фалажи, мидриаз доимий ва ривожланган 
қорачиқ кенгайиши, анизокария, қорачиқларниг ёруғликка 
реакцияси секин ёки йўқолган, птоз 2 томонлама кўрув 
ўткирлигининг пасайиши, кўз олдини туман қоплаши, ўқишга 
ҳаракат қилинганда ҳарфлар ва қаторларнинг қўшилиб кетиши.
Ботулизм 
токсинининг кўзни ҳаракатлантирувчи ва 
узоқлаштирувчи асабга таъсиридан кўз олмаси ҳаракатининг 
бузилишлари кузатилади, бунга диплопия – нарсаларни 2 талаб 
кўриш, ғилайлик, страбизмлар, вертикал нистагмлар ривож-
ланади. 
2. Фагоназоглоссоневрологик белгилар: сўлак бези фаолияти 
издан чиқиб, оғиз бўшлиғи, ҳалқум қурийди ва беморлар кўп 
чанқайдилар, аммо суюқлик ичган билан ташналиклари 
қолмайди, ҳалқум қисилади, овқат юта олмайди (дисфагия). 
Сўнгра тил мушаклари ва кекирдак усти қопқоғининг ҳаракати 
бузилади. Натижада ейилган овқат кекирдакка тушиб, бемор 
қалқиб кетаверади. Касаллик оғир кечганда ҳалқум мушаклари 
фалажи кузатилади. 
3. Фоноларингоневрологик белгилар: беморнинг овози олдин 
хиррилаб, кейин бутунлай чиқмай қолади (афония), тил, юмшоқ 
танглай, ва кекирдак ташқи мушакларининг фаолиятларнинг 
бузилиб бемор сўзларни аниқ ва тиниқ талаффуз қила олмайди, 
димоғи билан гапиради. 
4. Нафас бузилишига оид белгилар: касаллик енгил кечганида 
бемор кўкраги қисилганини сезади. Оғир ўтганда эса, бемор тез – 
тез нафас олади, нафас ритми бузилади. Касаллик зуриққанда 


98 
нафас ҳаракатлари тартибсиз бўлиб, бемор безовталанади, ярим 
ўтирган ҳолатни олади, ҳамма ёрдамчи нафас мушаклари ва 
диафрагманинг фалаж булиши натижасида нафас жараёнини анча 
бузади. 
5.Гемодинамик бузилишга алоқадор белгилар: Касаллик 
бошида брадикардия бўлади. Кейинчалик беморнинг юзи
кўкариб, баданининг туси оқаради. Нафас бузилиши ва 
диафрагманинг 
фалажи 
қорин 
бўшлиғидаги 
босимнинг 
камайишига ва пастки ковак венага қоннинг қийинчилик билан 
тушишига сабаб бўлади. Касаллик охирларида токсин таъсирида 
миокардит ривожланиши мумкин. 
6. Умумий мионеврологик белгилар: Қўл–оёқ ва буйиндаги 
асаб–мушак аппарати фаолиятининг бузилиши натижасида пайдо 
бўлади. Бемор бошини ушлай олмайди, оёқ ва қўл мушаклари ўз 
функциясини бажара олмайди. 
Беморда юқоридаги белгилар кўзга ташланиб турган ҳолда бемор 
ҳуши жойида бўлади.

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling