Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

Эпидемиологияси. Сальмонеллёзлар спорадик ва эпидемик 
ҳолатларда учрайди. Сальмонеллалар бошқа ўткир ичак инфек-
циялари қўзғатувчиларидан фарқли равишда одамдагина эмас,
балки ҳайвонлар (қорамол, чўчқа, паррандалар - ўрдак, ғоз, 
камроқ товуқлар)да ҳам касаллик қўзғатади. Белгиларсиз, яши-
рин кечувчи касал ҳайвонлар юқиш манбаи сифатида қўпроқ 
хавф туғдиради. Сальмонеллалар тайёр овқатга тушиб ва унда
кўпайиб, унинг таъмини, рангини ва ҳидини ўзгартирмайди. Шу-
нинг учун ташқи кўриниши сифатли, бироқ санитария норма-
ларига хилоф тайёрланган овқат касаллик тарқатувчи омилга 
айланиб қолиши мумкин.
Инфекциянинг иккинчи манбаи-одам ҳисобланади. Сальмонел-
лёз билан касалланганлар, бактерия ажратувчилар касаллик 
юқтирадиган манбаи бўлади. Сальмонеллёз ривожланишининг
эпидемологик қонуниятларини ўрганган олимлар касаллик 
қўзғатувчиси ўтишининг уч асосий йўлини аниқлашган. 
Сальмонеллёз асосан озиқ-овқат орқали юқади. Мол ва
парранда гўшти касалликнинг асосий манбаи саналади. Мол, 
чўчқа, қўй, от, ўрдак гўшти, айниган тухумлардан тайёрланган 
овқатни истеъмол қилиш натижасида 80% ҳолларда шу 
касаллик юқади. Сальмонеллез билан оғриган ҳайвонлар сути 
ҳам жуда хавфли. 
Сальмонеллёз тарқалишида пашшаларнинг ҳам аҳамияти 
катта, сальмонеллёз касаллигининг айниқса пашша кўпайган 
даврга тўғри келиши ҳам шуни тасдиқлайди. 
Сальмонеллёз тарқалишининг асосий йўлларидан бири сув
йўлидир. Сальмонеллалар сувда узоқ вақтгача ўз ҳаёт фаолия-
тини сақлаб, қолади сув оқими билан олис масофаларгача 
боради.
Касаллик тарқалишида шахсий гигиена қоидаларига амал
қилмайдиган беморлар, бактерия ташувчилар, айниқса озиқ-овқат 


80 
маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва тайёрлашга алоқадор бўлган 
одамлар алоҳида ўрин эгаллайди.
Сальмонеллёз касаллиги билан жинси ва ёшидан қатъий 
назар, ҳар қандай одам касалланиши мумкин. Ҳозирги пайтда
сальмонеллёзга хос хусусият унинг кўпинча «спорадик» (аҳён-
аҳёнда) ҳолатда учрашидир, бу ҳолат асосан сальмонеллалар 
юққан озиқ-овқатлар билан савдо қилинишидан келиб чиқади.
Ҳозирги замон табобатининг асосий муаммоларидан бири 
«шифохона ичи» сальмонеллёзининг пайдо бўлишидир. 
«Шифохоналар ичи» келиб чиқувчи сальмонеллёзнинг одатда-
гилардан (озиқ-овқат билан юқувчи) фарқли равишда ўзига хос
эпидемиологик қонунлари бор: болалар шифохонаси ва
туғруқхоналарда кўпроқ тарқалиши, асосан бир ёшгача бўлган
болаларнинг касалланиши, болаларда касалликнинг оғир
ўтиши ва ўлимнинг кўп бўлиши, кўпроқ фаслнинг совуқ ойлари-
да учрашидир. Бу ҳолларда касаллик манбаи асосан одам,
кўпроқ болалар, камроқ шифохона ходимлари, оналар хизмат 
қилади.
Диарея синдроми билан кечувчи касалликлар орасида 
сальмонеллёз касаллигининг салмоғи катта. Кейинги йилларда 
сальмонеллёз бўйича касаллананиш даражаси пасайган бўлсада, 
юқорилигича қолмоқда. Республикамизда сальмонеллёз касалла-
ниш даражаси 1996 йилда интенсив кўрсатгич 16,42ни ташкил 
қилган бўлсада, 2001 йилда бу кўрсатгич 7,93ни ташкил қилди 
(Ниёзматов Б. ва муаллиф 2005й.)

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling