Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

Асоратлари. Вабо ўз вақтида бошланган ва тўғри 
бажарилган муолажа натижасида фақат бемор соғлигини сақлаб 
қолиши эмас, балки асоратларининг олдини олиб, муолажалар-
нинг харажатини кескин камайтиришга эришиш мумкин бўлган 
касалликларга мисол бўлади. Вабо асоратларининг асосан 2 хил 
сабаблари бор: 1.Беморнинг вабога дучор бўлгунига қадар бўлган 
давридаёқ ҳолати бўлса, 2чиси кечикиб бошлаган ёки нотўғри 
бажарилаётган муолажа натижасидир. Шуниси вабо асоратлари-
нинг ҳар хил бўлишидан қатъий назар ҳамма вақт асоратлар 
гиповелемик карахтлик ҳолатига тушишдан бошланади. Гипо- 
волемик карахтлик ҳолатидан келиб чиқадиган ва энг оғир 
асоратлардан бири бўлиб ўткир буйрак етишмовчилигидир. 
Томирларда айланаётган қоннинг миқдори қониқарли бўлганидан 
сўнг, артериал қон босимини меъёрига кўтарилгандан кейин ҳам 
сийдик ажралиб чиқмаса, бундай белгини ўткир буйрак 


74 
етишмовчилигининг даракчиси деб қабул қилинади. Иккиламчи 
инфекция ҳисобида кирувчи асоратларга: пневмония, абсцесслар, 
флегмоналар, сепсис ва ҳ.к. киради. 
Шунингдек, вабо, қорин тифи, амёбиаз, гижжа, касаллик- 
лари, сальмонеллёз, безгак ва ҳоказо касалликлар билан бирга-
ликда кечиши мумкин. 
Болаларда катталарга қараганда сувсизланиш секин асталик 
билан бошланади. Болалар учун ацидоз энг хавфли ҳисобланади, 
мушакларда тортиш жуда тез бошланади. Гипокалемия ҳолати 
оқибатида менингизм намоён бўлади. Асоратлардан кўпинча 
бронхопневмония кузатилади. 
Оқибати. Ўз вақтида тўғри ташхис қўйиб адекват муоложа 
олиб борилса, 97-99% ҳолларда соғайиш, фақат 1-3% ҳолларда 
ўлим билан якунланади. Лекин ўлимли оқибат кўрсатгичи "О" га 
кириш мумкин. 
НАГ-инфекциясининг кечиш хусусиятлари. НАГ-инфек- 
цияси вабодан фарқли ўлароқ гастроэнтероколитик, энтероколи-
тик шакллларда кечади. Беморларда эксикоз ва токсикоз 
белгилари қайд қилинади. Беморларнинг 60-90%ида қоринда 
оғриқ, нажаснинг суюқ, шиллиқ ва қон аралаш бўлиши, 60-70% 
беморларда тана ҳароратининг ошиши каби белгилар қайд қили-
нади. Эксикоз аломатлари бу ҳолатларда камроқ намоён бўлади. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling