Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

Клиникаси. Яширин даври 14 кундан 60 кунгача, ўртача 40 
кун бўлади. Касалликнинг бошланиш даври: касалликнинг бу 
турида ҳам касаллик секин-асталик билан ривожланади. Бемор 
ҳолсизлик, қувватсизлик, кўнгил айниш, қусиш, иштаҳа 
пасайиши ва ўнг қовурға ёйи остида оғриқ каби аломатларга 
шикоят қилади. Қориндаги оғриқ баъзан кучли бўлиб 
касалликнинг бирламчи белгиси сифатида намоён бўлиши 
мумкин. Тана ҳароратининг кўтарилиши камдан-кам бўлади. 
Айрим ҳолларда сийдик ва нажас рангининг ўзгариши касаллик-
нинг бирламчи белгиси бўлиши мумкин. Бу даврнинг 
давомийлиги 1-9 кун, ўртача 4 кун бўлади. Бу даврнинг асосий 
лаборатор белгиси - аминотрансферазаларнинг ошишидир. 
Авж олган даври. Тери ва шиллиқ қаватларининг сарғайиш 
даражаси 2-3 кун (баъзан 10 кунгача) ортиб боради. Худди В 
гепатитдагига ўхшаб, бунда ҳам касалликнинг бошланғич 
давридаги аломатлар сариқлик даврида ҳам давом этиши мумкин. 
Кўпчилик беморларда ҳолсизлик, иштаҳанинг пасайиши, кўнгил 
айниши каби белгилар кузатилади. Қусиш олдинги давридагига 
нисбатан кам бўлади. Тана ҳароратининг ошиши, бадан қичиши 
жуда кам учрайди. Қорин оғриғи (айниқса, ўнг қовурға остида) 5-
6 кун давом этади. Бу даврнинг асосий белгиларидан бўлиб 
қолиши мумкин. Кўпчилик беморларда жигар анчагина (3-6 
ёшгача) катталашган, қаттиқлиги ортган ва оғриқли бўлади. 
Талоқнинг катталашуви фақат 25% касалларда кузатилади. 
Умумий заҳарланиш белгилари кўпчиликда кучсиз бўлиб, 3-6 кун 
давом этади. Аммо қувватсизлик анча вақтгача сезилиб туради. 
Кўпчилик ҳолларда сариқлик 1-3 ҳафта ўртача икки ҳафта давом 
этади. Айрим беморларда сариқлик узоқ (4-6 кун) давом этиб
гепатитнинг холестатик турига хос барча белгилар намоён 
бўлади. 
Гепатитнинг бу тури асосан енгил ва ўрта оғирликда кечади. 
Ҳомиладор аёлларда эса, айниқса ҳомиладорликнинг иккинчи 
ярмида жуда оғир кечиб, кўп (3-16, 4%) ўлим билан тугайди. 
Ҳомиладор аёлларда касалликнинг енгил кечиши фақат 3,9% да, 
оғир кечиши эса 28,2% да кузатилади. Хасталикнинг оғир 
кечиши ҳомиладорликнинг иккинчи ярми, бевосита туғруқдан 
кейинги давр, ҳамда аёлларнинг эмизикли даврларида 
кузатилади. Кўпинча сариқлик даврининг 4-6 кунларида бемор 


125 
аёлнинг аҳволи оғирлашиб, ниҳоятда ҳолсизланади, кўнгил 
айниб, тез-тез қусади. Беморнинг юрак уриши сусайиб, томир 
уриши тезлашади. Жигар юмшоқланиб, ҳажми кичрайиб кетади. 
Бемор оғиздан ҳам жигарнинг ҳиди кескин сезилиб туради. 
Бемор аёлларда туғруқ (чала туғиш ёки бола ташлаш) содир 
бўлганда ҳам 1-3 чи кунида касалликнинг кечиши кескин 
оғирлашади. 
Касаллик оғир кечганда беморларнинг деярли ярмида буйрак 
фаолиятининг ўткир бузилишини аломатлари кузатилади. 
Касалликнинг ҳалокатли кечишида анурия ривожланиши 
мумкин. Бемор сийдигида қон (гематурия) бўлиши бу тур 
гепатитнинг оғир кечишининг асосий белгиларидан ҳисобланади 
ва у ривожланган беморларнинг ҳаммасида кузатилади. 
Гепатит Е нинг яна бир оғир асорати геморрагик синдром 
бўлиб, бунда беморнинг бурнидан, оғзидан, ичагидан, 
бачадонидан кўп (бир неча литргача) қон кетиб, ўлимга сабаб 
бўлиши мумкин. Гепатитнинг бу турида ўлим 0,4 % ни ташкил 
қилади. Қондаги биокимёвий ўзгаришлар касаллик енгил ва ўрта 
оғирликда кечганда, юқорида айтганимиздек А ва В 
гепатитларидан фарқланмайди. Тимол кўрсатгичи ҳамда β– 
липопротеидларнинг ортиши жуда кам бўлади. Касаллик оғир 
кечганда эса кескин гипербилирубинемия (билирубиннинг иккала 
фракцияси ҳам ортади) ва гиперферментемия кузатилади. β -
липопротеидларнинг ва айниқса сулема кўрсатгичи кескин 
камаяди (1,4-1,2 мл гача). Биокимёвий ўзгаришларнинг 
меёрлашуви жуда секин боради. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling