Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
Юкумли касалликларда хамширалик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Профилактикаси.
Ташхисоти. Биокимёвий текшириш усуллари худди ВГА
никидек. ИФТ услуби ёрдамида вирусли E гепатитида IgM антиНЕV аниқланса, ЗПР услуби ёрдамида буларга қўшимча вируснинг РНК си топилади. Профилактикаси. Касалликнинг олдини олиш тадбирлари худди ВГА никидек. ВИРУСЛИ ГЕПАТИТ В Вирусли гепатит В - гепадновируслар оиласига мансуб вируслар чақирувчи, асосан парентерал ва жинсий йўл билан юқувчи клиник жигар биохимизми бузилиш белгилари билан 126 тавсифланадиган касаллик бўлиб, айрим ҳолларда ЎЖЭ билан асоратланадиган, сурункали тус оладиган юқумли касалликдир. Этиологияси. Вирусли гепатит В қўзғатувчисини биринчи бўлиб 1965 йил B.S. Blumberg Австралия аборигени қонидан илк бор ноаниқ оқсил ажратиб олди, унга “Австралия анти- гени” деб ном берди. 1970 йилда D.Dane ва ҳамкасабалари иммуно – электрон микроскопда биринчи бўлиб вирусли гепа- тит В вибрионини тўлиқ таърифлаб берди, Дейн қисми номини олди, 1971 йилда Alteida ва бошқалар унинг струк- турасини очиб берди, ички ва ташқи қобиғларни кўрсатиб ўтди. HBV нинг бошқа вирусли гепатит қўзғатувчилардан фарқи: ўзида РНК эмас, балки ДНК сақлайди. HBV ўзининг ультратизими билан бирон бир ва бошқа таксомоник ДНК гуруҳли вируслар (поксвируслар, аденовирус, аповавируслар) га тўғри келмайди. Гепатит В вирусининг HBsAg, HBeAg, HBсAg, HBхAg, Hbpol, PreS1, PreS2, антиНВs, антиНBc, антиНВе, IgM анти НВс, IgG анти НВс, антиHBх, анти HBpol, анти PreS1, анти PreS2 маркёрлари тафовут қилиниди. Бу антиген ва антителолар HBV нинг специфик комплексли маркёри ҳисобланиб, булар диагностик, эпидемиологик, прогностик аҳамиятга эга. Бунда анти HBV ва анти HBpol тўлиқ ўрганилмаган. Вирус ташқи муҳитга жуда чидамли. 20 о С да музлатилганда кўп йиллар давомида сақланади. Автоклавда 180 о С гача қиздирилганда 60 мин, қуруқ буғда ёки 60 о С гача қиздирилганда 4 соатгача, 100 о С иссиқликда эса 30–40 мин ўз хусусиятини сақлайди. Вирус ўз фаоллигини 3-5% фенол эритмаси таъсирида тўлиқ ва 3 % хлорамин эритмаси таъсирида қисман йўқотади. Download 2.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling