Ҳомиладор ва эмизикли аёлларда дори воситаларини қЎллаш хусусиятлари. Клиник фармакологиянинг бемор ёшига боғЛИҚ жиҳатлари


Download 0.7 Mb.
bet1/8
Sana02.05.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1421609
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Ҳомиладор ва эмизикли аёлларда ДВ қўллаш, 2015

ҲОМИЛАДОР ВА ЭМИЗИКЛИ АЁЛЛАРДА ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ХУСУСИЯТЛАРИ. КЛИНИК ФАРМАКОЛОГИЯНИНГ БЕМОР ЁШИГА БОҒЛИҚ ЖИҲАТЛАРИ

Маърузачи: профессор С.Р.Исмоилов


Ҳомиладорлик даврида дори моддалар
фармакокинетикасининг ўзига хос томонлари
Ҳомиладор аёлни даволаш мураккаб жараён бўлиб, врачдан ҳомиладорлик даврида ишлати-ладиган дориларнинг клиник фармакологияси-нинг ўзига хос томонларини пухта билишни тақозо қилади.
Биринчидан, ҳомиладорлик даврида она-йўл-дош-ҳомила яхлит бир мураккаб биологик тизим бўлиб фаолият кўрсатади.
Иккинчидан, адабиётларда келтирилган маъ-лумотларга қараганда, мажруҳ туғилган 5% бо-лаларда мажруҳликнинг сабаби дорилар ҳисоб-ланади.
Учинчидан, ҳомиладор аёлларнинг 60-80 фои-зи турли хилдаги дорилар (кўнгил айниши ва қайт қилишни тўхтатувчи – ҳомиланинг биринчи 3 ой-лигида; гистаминга қарши дорилар – ҳомиланинг 6 ойлик даврида; турли тинчлантирувчи ва сийдик ҳайдовчи дорилар) ни қабул қилиши аниқланган.
Тўртинчидан, оналар ўлимининг 76,4 фоизи (S. Shinagama, Katagir, 1979) тўғридан-тўғри дорилар-га боғлиқ эканлиги аниқланган.
Бешинчидан, ҳомиладор аёл ичаётган дорилар жинсий ҳужайралар ҳосил бўлиши ва уларнинг ривожланиш даврларида уруғланиш, ёпишиш (им-плантация) эмбриогенезга таъсир қилиши мум-кинлиги аниқланган.
Юқоридагиларни кўзда тутган ҳолда ҳомиладор аёлни даволашда врач қуйидагиларни билиши керак:
1. Ҳомиладор аёл қабул қилаётган дориларнинг ҳаммасини ҳам хавфсиз деб бўлмайди, чунки ҳамма дорилар йўлдош орқали ҳомилага ўтиши мумкин; ҳомиладорликнинг 32-35 ҳафталарида йўлдошнинг дориларга ўтказувчанлиги (айниқса она асабийлаш-ганда) кучаяди. Диабет, преэклампсия ва ҳафақон ка-салликлари ҳомиладорликнинг охирги кунларида қон айланишининг нисбатан секинлашувига, бу эса дори-ларнинг йўлдош орқали ҳомилага ўтишини бироз се-кинлаштирсада, дориларнинг ҳомила организмидан ажралиб чиқишининг сусайишига сабаб бўлади.
2. Ҳомиладор аёлга бериладиган дориларнинг са-марадорлик имконияти уларнинг зарарли хавфидан юқори бўлиши керак.
3. Ҳомиладорликда ва ҳомилада дорилар фар-макологияси бир-биридан кескин фарқ қилади.
4. Ҳомиладорлик даврида дорилар фармакоки-нетик кўрсаткичларининг ўзгариши уларнинг ки-ритиш йўлларини, дозалашни ва киритиш ре-жасини ўзгартиришни тақозо қилади.
5. Туғиш ёшидаги аёлларга тератоген ёки эмбриотоксик таъсир хавфи юқори бўлган дори-лар аниқ кўрсатмалар бўлганда ҳамда қониқарли контрацептив ҳимоясиз берилмайди.
6. Дориларнинг фаолсизлантирилиши ва чиқа-рилиши пасайганлиги сабабли ҳомиладор аёлда (ҳомилада ҳам) уларнинг таъсири давомлироқ (жумладан, салбий таъсирлари ҳам) бўлади.
Қуйидаги омиллар ҳомиладор аёл организмида дорилар дозасининг ўзгаришига таъсир қилади:
1. Дориларни дозалаш режаси, яъни уларнинг бир марталик дозаси, қайта киритишлар сони, киритиш-нинг давомийлиги, киритиш йўллари.
2. Ҳомиладор аёл организмининг физиологик ҳола-ти (меъда-ичак тизими, қон айланиш аъзолари, жигар, буйрак ва йўлдошнинг функционал ҳолати).
3. Дори моддаларининг физик-кимёвий хоссалари – молекуляр оғирлиги, мойда эрувчанлиги, ионланиш қобилияти, қон зардоби оқсиллари билан боғланиши, тарқалиши.
4. Ҳомилага алоқадор омиллар дори моддалари-нинг ҳомила организмида метаболизмга учраши.
Ҳомила ривожланишда ҳар хил ташқи ва ички омил-ларга нисбатан юқори сезгирлигига қараб қуйидаги критик даврлар фарқланади:
1. Амнионнинг предимплатацион ривожланиш даври (1-ҳафта давомида), асосан шу даврнинг охири ва имплантация даврининг бошланиши. Бу даврда дори воситаларининг эмбриотоксиклиги жуда юқори бўлади ва бу ҳомила ўрнашиб олмасидан илгари унинг ўлиб кетишига олиб келиши мумкин.
2. Ҳомиладорликнинг 3-4 ойлари – якунланувчи эмбри-огенез босқичи. Бунда дори воситалари ножўя таъсир-лари тератоген ва эмбриотоксик таъсирлар кўринишида намоён бўлади. Органогенез ва йўлдошланиш даври-нинг энг сезгир пайти уруғланишдан кейинги дастлабки 3-6 ҳафта ҳисобланади ва бу даврда дори восита-ларининг энг максимал тератоген таъсирлари содир бўлади.
Шу даврда қабул қилинган айрим препаратлар-нинг ножўя таъсирлари узоқ йиллардан кейин ҳам намоён бўлиши мумкин. Масалан, она қорнида-лик пайтида диэтилстибестрол препарати таъсир этган кўпчилик 15-19 ёшлик қизларда бачадон-нинг аденокарциномаси ривожланиш хавфи юқо-ри. Фенобарбитал эса қизларда ҳайз кўришнинг бузилишига, ўғил болаларда эса тестостерон ҳосил бўлишининг камайишига олиб келиши мумкин.
3. Бевосита туғруқдан олдинги давр. Бу даврда ҳомиладор аёлга тавсия қилинган дори восита-лари янги туғилган чақалоқнинг адаптация хусу-сиятларини пасайтириши мумкин.
Эмбритоксик ва тератоген хоссаларининг келиб чи-қиш хавфига кўра дори воситалари қуйидаги гуруҳ-ларга бўлинади:

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling