Ҳомиладор ва эмизикли аёлларда дори воситаларини қЎллаш хусусиятлари. Клиник фармакологиянинг бемор ёшига боғЛИҚ жиҳатлари


Клиник фармакологиянинг ёшга боғлиқ хусусиятлари


Download 0.7 Mb.
bet8/8
Sana02.05.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1421609
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Ҳомиладор ва эмизикли аёлларда ДВ қўллаш, 2015

Клиник фармакологиянинг ёшга боғлиқ хусусиятлари
Бизга қатор йиллар давомида орттирилган амалиётлардан маълумки, организмнинг дори моддаларига сезувчанлиги ёшга қараб ўзгариб боради. Замонавий тиббиётда қатор препаратлар-нинг ёшга боғлиқ аспектлари ўрганиб чиқилган. Болалар дори таъсирига катта одамларга нис-батан кўпроқ сезувчан бўладилар. Бу боланинг ёшига оид анатомо-физиологик хусусиятлари билан боғлиқ. Заҳарли ва кучли таъсир этувчи дориларнинг болалар учун бир марталик, суткалик, энг юқори дозалари Давлат фарма-копеясининг XI сонида кўрсатиб берилган.
Чақалоқларда дори воситалари клиник фарма-кологиясининг ўзига хос томонлари
Янги туғилган чақалоқларда (туғилгандан ке-йинги бир ой давомида) МИЙ морфологик ва функционал жиҳатдан катта ўзгаришларга учрай-ди. Айниқса чала туғилган чақалоқларда ошқозон ширасининг кислоталиги кам, ошқозоннинг эва-куацияси секин кечади (6-8 ойликда катталар-никига тенглашади), ичак моторикаси тез ўзгарув-чан бўлади. Буларнинг барчаси чақалоқларда до-риларнинг сўрилишига таъсир қилади. Масалан, 15 кунлик чақалоқларда рифампицин, ампицил-лин, цефалексинларнинг сўрилиши секинлашган бўлса, аксинча, дигоксин, ва диазепамларнинг сўрилиши катталардан фарқ қилмайди.
Пиордермия билан касалланган бемор болада кенг таъсир доирасига эга бўл-ган антибиотиклар-дан тетрациклин билан даволанаёт-ганда замбуруғли сепсиснинг қўши-лиши
Жигар клиренси юқори бўлган пропрано-лолнинг биологик ўзлаштирилиши чақалоқ-ларда катта ёшдаги болаларга нисбатан камроқ бўлсада, ўз индивидуаллигига эга.
Ичакда кечаётган турли патологик жараёнлар ҳам дорилар сўрилишига таъсир қилади. Ма-салан, ичак ўсишдан қолганда цефалексин, ич кетганда – ампициллин, ич қотганда – А ва Д гуруҳидаги витаминлар сўрилиши бузилади.
Чақалоқлар мушагига юборилган дорилар-нинг сўрилиши регионар қон айланишига боғлиқ. Чақалоқларда турли гуруҳдаги мушак-ларда қон айланиши ҳар хил даражада бўлганлиги сабабли дориларнинг сўрилиши турлича бўлади.
Чақалоқларда инфузион терапия ўтказилаёт-ганда уларда сув ва электролитларнинг чиқа-рилиши ўзига хослигини инобатга олиш ло-зим. Чақалоқларда электролитлардан айниқса натрийнинг экскрецияси камайган бўлади. 3 кунлик чақалоққа натрий тузлари юбориш тавсия қилинмайди. Сув ва электролитларнинг ушланиб қолишини ҳисобга олиб, айниқса инфузион терапия даврида чақалоқларга диу-ретиклар тавсия этиш лозим, бироқ рецеп-торларнинг уларга сезувчанлиги пастлигини ҳисобга олиб, дозасини (катталарга нисбатан) кўпроқ тавсия этишга тўғри калади.
Шундай қилиб, чақалоқларда дорилар фарма-кокинетикасининг ўзига хослиги қуйидагилардир:
1. Дориларнинг МИЙ орқали сўрилиши катта ёшдаги болаларга нисбатан секинроқ кечади. Шу сабабли шошилинч ҳолатларда дориларни в/о юбориш тавсия қилинади;
2. Нозик ва қон билан яхши таъминланган тери орқали дорилар яхши сўрилади.
3. Чақалоқларда қон зардобида оқсиллар кам-лиги, қонда дори моддасининг эркин концентра-цияси кўпайиб кетишига сабаб бўлиши мумкин ёки дорилар билирубин томонидан оқсил боғидан си-қиб чиқарилиши эҳтимоли бор.
4. Метгемоглобин осон ҳосил бўлади ва эрит-роцитларнинг гемолизи юзага келади.
5. Болаларда ёғ қатламининг камлиги қон зардобида ёғда эрувчи дорилар дозасининг кўпроқ, сувда эрувчи дориларнинг камроқ тўпланишига олиб келади.
6. Буйраклар орқали чиқиб кетадиган модда-лар секинлик билан чиқарилганлиги сабабли уларнинг сутка давомида киритилиши ораси-даги вақт узоқроқ бўлиши керак, айниқса туғилишнинг биринчи ҳафтаси давомида.
7. Жигарда биотрансформацияга учрайдиган дорилар юборилганда жигар фермент тизими фаоллиги пастлигини ҳисобга олиш керак.
Юқорида санаб ўтилганлардан ташқари, бо-лаларда дориларнинг фармакодинамик сама-радорлигининг ўзгаришига таъсир кўрсата-диган қуйидаги омиллар ҳам бор:
1. Дори воситаларига нисбатан рецепторлар сезгирлиги ўзгаради.
2. Болаларда n.vagus стимуляцияси кучли намоён бўлади, симпатик стимуляция кучсиз ривожланган бўлади.
3. Кўп ҳолларда дориларнинг ножўя таъсир-лари генетик бузилишлар билан боғлиқ бў-лади.
Қарияларда фармакотерапиянинг
ўзига хос хусусиятлари
Бугунги кунда ёши катта беморлар сонининг ошиши гериатрик фармакологиянинг ривожланишига сабаб бўлмоқда. Чунки 60 ёшдан ошган кўп мижозларда бир вақтда 3-4 хил касаллик билан бирданига хасталаниш ҳолатлари, дорилар ножўя таъсирларининг 1,5 марта кўп учраши кузатилади. 80-90 ёшли беморларда норационал фармакотерапия натижасида ўлим ҳолатлари кўп учрайди.
Қарияларда меъда шираси кислоталик муҳитининг камайганлиги сабабли дориларнинг ошқозондан ичак-ка ўтиши ва сўрилиши ҳамда биологик ўзлашти-рилиши камаяди. Қон айланиши секинлашиши ҳисобига дори воситалари ички аъзоларга секин етиб боради.
Қарияларда ҳам дориларнинг оқсил билан боғ-ланишида фарқ бўлади, бу қонда альбуминлар миқдорининг камайганлиги билан тушунтирилади ва 10-15 фоизни ташкил қилади. Бу ўзгариш дори ажралиб чиқаётган аъзоларда қон айланиши нати-жасида дориларнинг чиқиб кетишини камайтиради. Айниқса, дорининг элиминацияси аъзонинг қон айланишига боғлиқ бўлган ҳолларда дорилар орга-низмда тўпланиб қолиб, салбий таъсир келтириб чиқариши мумкин. 70 ёшдан ошган беморларда буйракда қон айланиши тахминан 2 марта кам бўлади.
Қарияларда нерв тўқималаридаги рецепторлар сони камайиб, уларнинг реактивлиги пасаяди, бу эса ўз навбатида парадоксал самараларни ҳам кел-тириб чиқариши мумкин,
Масалан, юрак гликозидлари, глюкокорти-костероидлар, нитратлар, адреномиметиклар, адреноблокаторлар ва барбитуратлар қўлла-нилганда парадоксал қўзғалувчанлик, сийдик тутилиши, β-адреноблокаторлар ва α-адрено-миметикларга сезувчанлик камайиши мумкин.
Нитратлар ва новокаинамид ишлатилганда АҚБ кўпроқ тушиб кетиб, мияда қон айла-нишининг бузилиши кўп учраши кузатилади. Наркотиклар таъсирида нафас маркази суса-йиши ва қайт маркази қўзғалиши кўпроқ учрайди.
Қарияларни даволаш жараёнида қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим:
- қарияларда дори воситаларига сезувчанлик юқори бўлади (юрак гликозидлари, гипотензив воситалар, транквилизаторлар, антидепрессантлар);
- дори воситалари индивидуал дозаларда берилиши лозим;
- дозалар олдин кичикроқ дозада, вақт ўтиши билан эса оширилиб борилиши тавсия этилади;
- дори воситаларини биргаликда тавсия қилишда ўта эҳтиёткорлик талаб қилинади;
- кўпчилик дори моддаларининг, айниқса МНС фао-лиятини сусайтирувчи, юрак гликозидлари, сийдик ҳай-довчи дори моддаларининг дозалари камайтирилади;
- антибиотиклар, сульфаниламидлар ва витамин-ларнинг дозаси одатда ўрта ёшдаги инсонлар дозасига тенглигича қолдирилади.
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ !!!
Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling