Ҳомиладор ва эмизикли аёлларда дори воситаларини қЎллаш хусусиятлари. Клиник фармакологиянинг бемор ёшига боғЛИҚ жиҳатлари
Эмизикли аёлни дори воситалари би-лан даволашнинг умумий қоидалари
Download 0.7 Mb.
|
Ҳомиладор ва эмизикли аёлларда ДВ қўллаш, 2015
Эмизикли аёлни дори воситалари би-лан даволашнинг умумий қоидалари:
1. Она сутининг бола учун аҳамиятини кўзда ту-тиб, болани эмизишдан вақтинча танаффус қилиш учун она қабул қиладиган дорининг чақалоққа ҳа-қиқатан хавфли эканлигини аниқ билиш керак. 2. Эмизикли она врач тавсия қилган доридан ташқари дори қабул қилмаслиги керак. 3. Она соғлиғининг бузилишларида она қабул қилаётган дориларнинг чақалоққа хавфи нисбатан кам бўлиши мумкин. 4. Имкон даражасида эмизикли она учун бери-ладиган дорилар она сутига кам ўтадиган ва ча-қалоқ учун хавфсиз бўлгани маъқул. 5. Ҳомиладорлик даврида эмизикли даврга нисбатан чақалоқ учун дорилар хавфлироқ, чунки кўп дорилар йўлдош тўсиғидан сут бези тўсиғига нисбатан осон ўта олади. 6. Сут билан чақалоқ организмига тушадиган дорининг дозаси уни қабул қилиш даврининг узоқ ёки қисқалигига боғлиқ. 7. Эмизиш олдидан ёки эмизишдан кейин тезда дори қабул қилинса, дорининг сутдаги миқдори кейинги эмизишдан олдин кам бўлади. Дори сутка давомида бир марта қабул қилинаётган бўлса, уни кечқурун қабул қилган маъқул. Қуйидаги дориларни эмизикли аёлларда ишлатиш қатъий ман этилади: индометацин, олтин препарат-лари, левомицетин, тетрациклинлар, билвосита таъ-сир қилувчи антикоагулянтлар, литий тузлари, йодид-лар, эстрогенларнинг катта миқдори, ўсмага қарши дорилар, атропин, эрготамин, витаминлар А ва Д катта миқдорларда. Эмизикли аёлларда ишлатилиши мумкин бўлган препаратлар: ибупрофен, напроксен, мефанам кисло-таси, парацетамол, салицилатлар, замбуруғларга қар-ши антибиотиклар, цефалоспоринлар, макролидлар, метронидазол (кам миқдорларда), пенициллинлар, линкомицин, рифампицин, фурадонин, бензодиазе-пинлар, галоперидол, фенотиазинлар, барбитуратлар (кам миқдорларда), кортикостероидлар (кам миқдор-ларда), эстрогенлар, тиоурацил, тироксин, инсулин, прогестерон; Эмизикли аёлларда ишлатилиши мумкин бўлган препаратлар: (давоми) антацидлар, қайт қилишга қарши дорилар, бисакодил, сенаде, аэрозол кўри-нишдаги бронх кенгайтирувчилар, балғам кўчирув-чилар, кодеин, интал, темир препаратлари, А, Д (кам миқдорларда), В ва С витаминлари. Қуйидаги дорилар сут ишлаб чиқаришни кучай-тиради: окситоцин ва унинг унумлари, никотин, аскорбин, глутамин кислоталари, тиамин, пиррок-сан, церукал, теофиллин, токоферол, допегит. Кўкрак сутини ишлаб чиқаришни сусайтирувчи дорилар: эстрогенлар, прогестерон, левадопа, орал контрацептив моддалар, бромокриптин, эфедрин, фуросемид, адреналин, этанол, эргокриптин. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling