Ҳомиладор ва эмизикли аёлларда дори воситаларини қЎллаш хусусиятлари. Клиник фармакологиянинг бемор ёшига боғЛИҚ жиҳатлари


Download 0.7 Mb.
bet5/8
Sana02.05.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1421609
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Ҳомиладор ва эмизикли аёлларда ДВ қўллаш, 2015

YIII. Антикоагулянтлар.
Ҳомиладорлик пайтида гепаринни қўллаш мумкин, чунки у йўлдош тўсиғидан ўта олмайди. Билвосита антикоагулянтларни (айниқса варфа-ринни) ҳомиладорликнинг дастлабки уч ойлигида қўлланилса, эмбриотоксик ва тератоген таъсир-лар кузатилади. Шунинг учун уларни кейинги муддатларда қўллаш мумкин. Бунда улар йўлдош орқали яхши ўтади ва хомиладор аёлдан ҳамда ҳомиладан қон кетишларига олиб келишлари мумкин
IX. Витаминлар.
Гипо ва гипервитаминозлар гипоплазияга олиб келади. Витамин В3 етишмаслиги қўл ва оёқлар анамалиясига, “бўри танглай” келиб чиқишига, витамин А  юрак-қон томир тизими нуқсонла-рига ва кўраш аъзолари касалликларига, витамин С (камайиб кетиши) ҳомила тушишига олиб ке-лади. С гипервитаминоз – капиллярлар ўтказув-чанлигининг бузилишига, тўқималар озиқлани-шининг бузилишига олиб келади Гиповитаминоз Е эмбрион ривожланишининг бузилишига ва агарда чақалоқ туғилса унинг ҳалок бўлишига олиб келади. Унда мия, кўз ва суяклар анома-лиялари кузатилади.
X. Тутқаноққа қарши воситалар.
Дифенин 10 % ҳолларда ҳомила ривожланишини тўхтатиб қўяди, калла суяги юз қисми тузилишининг бузилишига, юрак ва жинсий аъзолар аномалия-ларига, тирноқлар бўлмаслигига олиб келади. Шу-нинг учун ҳомиладор аёлларга талвасани даволашда барбитуратлар ва бензодиазепинлар тавсия қилинади, улар эса коагулопатияларга олиб келиши мумкин.
XI. Гипогликемик препаратлар.
Булардан энг хавфсизи инсулиндир. Сульфанил-мочевина препаратлари бугуанидларга қараганда зарарсизроқ ҳисобланади. Янги туғилган чақалоқда гипогликемия келиб чиқиш хавфини бартараф қилиш учун туғруқдан 4 кун олдин бу препаратларни ичиш тўхтатилади.
XII. Қусишга қарши дори воситалари.
Қўнгил айниши ва қусиш 80 % аёлларда уч-райди, давосиз ҳам ўтиб кетиши мумкин, 20 % ҳолларда медикаментоз даволанади. Баъзан тўхтовсиз қусишлар натижасида ҳомиладор аёл организми кўп сувсизланади, тана вазни кама-йиб кетади ва метаболитик ацидоз ривожла-нади. Бунда витамин В6 (50-150 мг/кунига ёки 5 мг хар 6 соатда венага), пипольфен (дипразин) (10-25 мг/кунига) ёки метаклопрамид (10 мг м/о ёки 5 мг в/о ҳар 6 соатда) препаратлари иш-латилиши мумкин. Ҳомиладорликнинг сўнги муддатларида тўхтовсиз қайт қилишда эса фа-қат охирги препарат тавсия этилади

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling