Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
Юкумли касалликларда хамширалик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эпидемиологияси.
- Ўткир даври.
Давоси ва олдини олиш ВГВникидек.
ВИРУСЛИ ГЕПАТИТ С Этиологияси. Гепатит С вируси бир занжирли РНК сақлаган флавивируслар оиласига мансуб дир. Вирион диаметри 30-60 нмга тенг бўлиб, оқсил липидли ташқи менбрана билан қопланган. Инфекция маркёрлари бўлиб вирус РНКси ва анти НСV ҳисобланади. Таш хисот учун анти HCV катта аҳа ми ят касб этади. Вируснинг ўзига хос хусусиятларидан бири унинг гене тик хилма-хиллигидадир. Ҳозирги кунда вируснинг 6 та генотипи ва 11субтиплари мавжуд. Эпидемиологияси. С гепатитида инфекция манбаи касалликнинг турли клиник шаклларини бошидан ўтказаётган беморлар ҳисобланади. Касалликнинг эпидемиологик хусуси- ятлари гепатит Вникига мос келади. ГС вирусининг юқиши тур- ли парентерал йўллар орқали амалга ошади. ГС вируси кўпроқ қон ва қон махсулотларини қуйиш, ҳамда тиббий муоложалар ўтказишда юқиб қолади. Кассаликнинг юқишда жинсий йўл ҳам катта аҳамият касб этади. 134 Клиникаси. Инфекциянинг кечиш даврлари, касаллик шакллари. ВГСнинг асосий хусусиятларидан бири касал- ликнинг латент- субклиник кечиши, узоқ муддатда аниқлан- маслигидир. Шу билан бирга аста-секин ривожланиб, кейин- чалик жадаллашиб жигар циррози ва жигарнинг бирламчи ўсмаси билан тугалланиши мумкин. ВГС касаллиги узок йил- лар чўзиладиган касалликдир, касалликнинг манифест шакл- ларини аниқлаш учун бир неча йиллар (баъзида 10 йил ҳам камлик қилади) керак бўлади. Ўткир даври. Субклиник ёки клиник кечиши мумкин. Касалликнинг субклиник шакллари нисбатан кўп учраб касалларнинг 2/3 кисмида касаллик аниқланмай қолади. Мана шу учун ҳам ГСнинг сурункали шакллари билан оғриган беморлар анамнезида касалликнинг ўткир шаклини бошидан ўтказганлиги ҳақида маълумот бўлмайди. Касалликнинг суб- клиник шаклини ташхислаш учун касалликка мойил шахсларни қон зардобида ЗПР ёрдамида НСV – РНК аниқлаш- дан иборат. HCV – PHK қон зардобида антителолар пайдо бўлмасдан, АлАТ фаоллиги меъёрдалигида аниқланади. Анти- телолардан олдин анти НСV шаклида гипертранс- аминаземия хос бўлиб, меъёридан 5 –10 марта ошади. АлАТ фаоллигини ошиши кўзғатувчи тушгандан 8-10 ҳафта (10-150 кун бўлиши мумкин) дан сўнг қайд қилинади. Гипертрансаминамезия кўпинча тўлқинсимон баъзан доимий тавсифли бўлади. Download 2.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling