Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Патогенез ва патологик анатомияси


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

Патогенез ва патологик анатомияси. Вирус нафас йўли, 
айниқса, бурун ва ҳиқилдоқ шиллиқ қавати эпителиал 
ҳужайраларида кўпайиши оқибатида тўқима дегенерацияга 
учрайди, ўлади ва кўчиб тушади. Репликация соҳасида 
яллиғланиш жараёни юзага келиб, трахея ва пастки нафас 
йўлларига тарқалиши мумкин. Шиллиқ қаватда қизариш ва шиш 
пайдо бўлади. Йиғилган сероз ва сероз-йирингли экссудат нафас 
йўлларини қоплайди. Трахея, бронх, ўпка тўқимаси зарарланиши
бола ҳаётининг 1-йилларида кузатилади. Ҳиқилдоқ шиллиқ 
қавати шиши ҳисобига, секрет унинг бўшлиғига тўпланиши 
ҳисобига ва ларингоспазм туфайли ҳиқилдоқ стенози (круп) 
юзага 
келади. 
Вируслар 
ва 
ҳужайралар 
парчаланиш 
маҳсулотларни қонга ўтиб организм заҳарланиши ва иситмага 
олиб келади. Бактериал суперинфекция туфайли пневмония ва 
бошқа асоратлар юзага чиқади. Яллиғланиш аломати кўпроқ 
бўғизда бўлади. Парагриппда умумий заҳарланиш аломатлари 
гриппдагига нисбатан камроқ, қисқа муддатли вирусемия ҳам 
кузатилади. 
Клиникаси. Яширин даври 1-7 кун (ўртача 3-4 кун). 
Кўпинча касаллик аста-секин бошланади. Бемор ўзида нохушлик, 
бироз қувватсизлик, бош оғриғи (кўпроқ пешона қисмида), бироз 
бурун битиши, субфебрилитет, енгил қуруқ йўтал, томоқ қуриши 
ва қирилиши, айримлар бироз томоқда оғриқ сезадилар. 
Болаларда эса касаллик қуруқ, дағал ва муттасил йўтал билан 
намоён бўлади. Айрим беморларда бироз титраш, мушакларда 
оғриқ ва эт қақшаши кузатилади. Тана ҳарорати одатда, 
касалликнинг биринчи кунида субфебрил, баъзан нормал ёки 
болаларда (оғир кечимида катталарда ҳам), юқори бўлиши 
мумкин. Ҳатто иситма баланд бўлганда ҳам заҳарланиш 
белгилари кучсиз бўлади. Кўнгил айниши, қусиш, ич кетиш 
кузатилиши мумкин. 


165 
Бурундан сув келиши гриппдагига нисбатан кучлироқ, аммо 
айрим беморларда фақат бурундан нафас олиш қийинлашади 
холос. 
Йўтал кейинчалик дағал бўлиб қолади. Кўпинча товуш 
бўғилиб ёки хиррилаб қолади. Кучли йўтал 6-10 кун давом этиб, 
кейин юмшаб, касалликнинг 21-22 кунларида тўхтайди. Фақат 
айрим беморларда юзи оқарган ёки қизарган бўлади. 
Касалликнинг 2-3 кунларида учуқ тошиши мумкин. Бурун 
шиллиқ қавати қизарган, шишган. Бурундан дастлаб суюқ, сероз, 
сўнг қуюқ ёки шиллиқ йирингли ажралмалар ажралади. Юмшоқ, 
танглай ва томоқнинг орқа деворида бироз қизариш (айрим 
беморларда майда тошмачалар) кўрилади. Пульс иситмага мос 
келади. Кўп беморлар томоқда, тўш ортида оғриқдан шикоят 
қиладилар. Товуш бўғиқ, дағал, “аккиловчи ” йўтал бўлиб, 
ларингит ёки ларинготрахеитдан далолат беради. Инфекцион 
жараёнга пастки нафас йўллари ҳам қўшилиб, бронхит, 
бронхиолит ёки пневмония ривожланиши мумкин. 
Катталар парагриппни енгил ўтказадилар. 1 ёшгача болаларда 
оғир кечади. Касаллик 1-3 кун давом этадиган ҳиқилдоқ стенози 
(“аккилловчи йўтал”, шовқинли стенотик нафас, тарқоқ цианоз) 
билан асоратланиши мумкин. Кечиши яхши сифтатли бўлиб, эс-
ҳуш бузилмайди ва асфиксия кузатилмайди. 
Пневмониялар касалликнинг 2-3 ҳафтасида келиб чиқади. 
Улар вирусли-бактериал ёки бактериал табиатли бўлади. 
Организм заҳарланиши кучаяди, тўш ортида оғриқ, ҳансираш, 
нам йўтал, балғам қон аралашган бўлиши мумкин. 
Рентгенологик текширувда ўпканинг 1-2 сегменти ёки бутун 
бўлагини эгаллаган инфильтратлар аниқланади. 
Юрак тонларининг пасайиши фақат касалликнинг оғир 
кечимида кузатилади. Асоратсиз кечимида ўпкада везикуляр ёки 
бироз дағалроқ товуш эшитилади. Қонда лейкоцитлар нормада 
ёки бироз камайган, ЭЧТ ҳам нормал бўлади. 
Шундай 
қилиб, 
парагриппда 
кўпроқ 
ларингит 
ёки 
ларинготрахеит, 
камроқ-ринит 
ва 
фарингит 
аломатлари 
кузатилади. 
Нафас йўлининг сурункали касалликлари бўлган шахсларда 
парагриппнинг биринчи кунлариданоқ бронхит аломати 


166 
ривожланади. Бронхит бирламчи бўлиши ҳам мумкин, бунда у 
анча кеч ривожланади. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling