Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Патогенези тўлиқ ўрганилмаган.   Клиникаси


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

Патогенези тўлиқ ўрганилмаган. 
 Клиникаси. Касалликнинг яширин даври одамда 2-8кун 
(баъзан 17 кунгача) давом этади. Касаллик гриппсимон белгилар 
билан бошланади: иситма, йўтал, томоқда оғриқ, тумов, аксириш, 
бурундан суюқлик оқиши, томоқ қуриши ва ачишиши, умумий 
ҳолсизлик, дармонсизлик, мушаклардаги оғриқлар безовта 
қилади. 
Касаллик 
кўз 
инфекцияси, 
ўткир 
респиратор 
касалликлар, пневмониялар кўринишида ҳам намоён бўлиши 
мумкин. Кейинчалик қусиш, қоринда оғриқ, кўкрак қафасида 
оғриқ, бурун ва милкдан қон кетиши каби белгилар қўшилади. 
Зотилжам барча беморларда вақтли, ўртача 5-кунида 
қўшилиб, юқоридаги белгилар билан қонли балғам, нафас олиш 
қийинлашуви, нафас олганда крепитация, овоз хириллашуви каби 
белгилар аниқланиши мумкин. Беморларнинг аксариятида сувли 
нажас ва мултиорган (буйраклар, юрак) зарарланиш белгилари 
намоён бўлади. 
Ташхисоти. 1997 йилда одамда грипп инфекциясини  
аниқлаш 
услубларидан 
гемагглютинацияни 
ингибирлаш 
реакцияси парранда гриппи вирусига қарши антителоларни 
аниқлашда сезгирлиги паст эканлиги аниқланди. Шундан сўнг бу 
вирусга нисбатан антителоларни аниқлашда янада сезгирроқ 
усуллар таклиф қилинди. Улардан бири микронейтрализация ва 
махсус Н5га сезгир бевосита ELISA (иммунофермент таҳлил)дир. 
Бу усулларнинг спецификлиги ва сезгирлиги Вестерн блот 
қўлланилганда янада ошиши аниқланди. 18-59 ёшли беморларда 
анти Н5 антителоларни Вестерн блот билан биргаликда 
микронейтрализация усулида аниқлаш 80% сезгирлик ва 96% 
спецификликка эга. 15дан кичик ёшли болаларда эса зардобдаги 
анти Н5 антителоларни аниқлаш Вестерн блот билан биргаликда 
ELISA усули қўлланилганда 100% сезгирлик ва 100% 
спецификликка эга эканлиги аниқланди. 


176 
Парранда гриппи вирусининг вирулентлигини аниқлашда 
полимераз занжир реакциялари эффектив қўлланиб келинмоқда. 
Бундан 
ташқари, 
парранда 
гриппининг 
циркуляциядаги 
вирусларини мониторинги 
учун 
генотиплашнинг 
оддий 
молекуляр усули қўлланилляпти. 
Кейинчалик real time reverse transcriptase (RRT-PCR) анализи 
вирусни тезда аниқлаш имконини берди. Бу усулда бир босқичли 
аниқлаш усуллари ва флюоресцент зондлардан фойдаланилади. 
Бу усулни вирус аниқлашнинг стандарт услублари билан қиёслаш 
мумкин: товуқ эмбрионидан грипп вирусини ажратиб олиш ва 
гемагглютинини гемагглютинацияни ингибирлаш реакцияси 
ёрдамида субтипларга ажратиш. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling