Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

Давоси. Парранда гриппи вируси амантадин ва ремантадин 
каби грипп А вируси репродукциясини ингибирлайдиган 
препаратларга 
сезгир. 
Бундан 
ташқари 
нейроминидаза 
ингибиторларидан занзивир каламушлар буйраги ҳужайраларида 
вирус репликациясини ингибирлаган ва вирус нейроминидазаси 
активлигини ингибирлаган. Кунига 2 маҳал (50 ва 100мг/кг) 
занзивирни интраназал юбориш сичқонларни ўлимдан сақлаб 
қолган. Бундан ташқари занзивир вируснинг ўпкадаги миқдорини 
камайтирган ва унинг мияга тарқалишининг олдини олган. Орал 
юбориладиган 
нейроминидаза 
ингибитори 
RWJ-270201 
занамивир (Zanamivir) ва озелтамивир (Oseltamivir) билан бир 
вақтда текширилганда уларнинг сичқонларни летал инфекциялар 
H5N1 ва H9N2дан ҳимоя қилиши аниқланди. БЖССТ 2007 йилда 
парранда гриппини даволашда ва унинг олдини олишда 
“Тамифлю”(Осельтамивир) 
тавсия 
қилади. 
RWJ 
270201 
нейроминидазани 
ингибирлаш 
бўйича 
занамивир 
ва 
озельтамивирдан анча устун эканлиги аниқланди. H5N1 вируси 
экспозициядан 48 соатдан сўнг даво бошлаганда, RWJ – 
270201нинг 10мг/кг дозаси 50% сичқонларни ўлимдан сақлаб 
қолди. 
Профилактикаси. Касалликнинг олдини олишда санитар-
ветеренария хизмати билан биргаликда олиб борилади. Касаллик 
манбаларидан асосийларидан бири касал парррандаларни қириб 
ташлаш лозим. Парранда гўшти ва тухумни тўлиқ термик ишлов 
бериш касалликнинг олдини олишнинг асосий омилларидандир. 


177 
Касаллик манбаи ҳисобланган касал одамни аниқлаш, 
ажратиб, уни даволаш мақсадга мувофиқдир. 
Парранда гриппидан инсониятни ҳимоя қилиш учун қатор 
давлатларда вакцина ишлаб чиқариш учун илмий изланишлар 
олиб борилмоқда.
 
 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling