Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

Эпидемиологияси. Касалликни юқтирган ҳар 2та беморнинг 
биттаси нобуд бўлмоқда. Бундай юқори леталликнинг сабаби 
одамда бу вирусга қарши иммунитетнинг йўқлигидир. 
Ёввойи қушлар ажралмалари билан ифлосланган жойларда 
бўлган хонаки қушлар касалликни ўзига юқтириб олади. Одамга 
касаллик вирус билан ифлосланган парранда ажратмалари билан 
контактда бўлгандан сўнг мева, сабзавот ва овқат маҳсулотларни 
ифлосланган қўллар билан еганда юқади. Бундан ташқари 
зарарланган 
қўллар 
билан 
кўзини 
ишқалаганда, 
гўшт 
маҳсулотлари, тухум истеъмоли орқали юқади. Гонконгда 1997 
йил май ойида 3 ёшли болада иситма, томоқда оғриқ ва яралар
йўтал кузатилган. Касаллик 2 ҳафта давом этиб, бола 
пневмониядан ҳалок бўлган. Унинг трахеал суюқлигидан грипп А 
вируси ажратиб олинган, лекин ҳеч бир стандарт реагент билан 
унинг типи идентификация қилинмаган. Олимлар уни янги 
штамм деб баҳолаб, уни одам учун янги грипп штамми (H5N1) 
деб қайд қилишди. Шунга қадар касаллик билан фақат қушлар 
оғриши маълум эди. Анамнез тўлиқ йиғилганда бола касалликка 
қадар вирус билан зарарланган товуқ билан контактда бўлганлиги 
маълум бўлган. Бу ҳодиса 2 ёшдан 60 ёшгача бўлган 17та 
беморда ҳам қайд этилган.1998 й. январь ойида касалликдан 6 
нафар бемор вафот этган. БЖССТ маълумотларига кўра 2007 
йилда парранда гриппи қатор Овропа ва Осиё мамлакатларида 
(Франция, Германия, Чехия, Вьетнам, Бангладеш, Индонезия)
қайд қилинди. Индонезияда эпидемия бошлангандан сўнг юзлаб 
одамлар касалланиб, 81 нафарида ўлим ҳолати қайд этилди. 
Ташувчилар. Ташувчиси кўчиб юрувчи қушлардир. Улар 
табиатдаги вируснинг таббий резервуари бўлиб, уни жуда узоқ 


174 
масофаларга ташиб юриши мумкин. Бу қушнинг ўзи 
касалланмайди ва ҳалок бўлмайди (эпизоотиялардан ташқари), 
лекин 2-3 ҳафта давомида атроф муҳитга уни ажратиб туради. 
Парранда гриппи билан асосан уй паррандалари, айниқса 
товуқлар касалланадилар. Бунда ўлим ҳолати 100% ни ташкил 
этади. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling