Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


 НАФАС ЙЎЛЛАРИНИНГ БАКТЕРИАЛ


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

4.2. НАФАС ЙЎЛЛАРИНИНГ БАКТЕРИАЛ 
ИНФЕКЦИЯЛАРИ 
МЕНИНГОКОККЛИ ИНФЕКЦИЯ 
Менингококкли инфекция Nеisseria meningitidis 
чақирувчи, ҳаво томчи механизми орқали юқувчи, ўткир 
антропоноз касаллик бўлиб,қулоқ-бурун ҳалқум шиллиқ қавати, 
миянинг чўзилмайдиган юмшоқ пардаси яллиғланиши ва 
специфик септицемия белгилари билан тавсифланади. 
 Тарихий маълумот. Менингококк инфекцияси қадим 
замонлардан бери маълум. 1805 йили Женевада менингококк 
инфекциясининг катта эпидемияси бўлиб ўтди.Ўша йили унинг 
клиникаси батафсил ўрганилди ва матбуотда эълон қилинди. XIX
аср давомида Оврупада бир неча марта менингит эпидемияси 
кузатилди. 1863 йили Қрим, Кавказ ва Россиянинг бошқа 
губернияларида ҳам менингит эпидемияси қайд қилинди. 
Илгариги Совет Иттифоқида 1930-40 йиллар мобайнида бир неча 
марта менингит эпидемияси кузатилди. Ундан кейинги 25 йил 
давомида менингит спорадик тарзда учраб турди. 1967 йилдан 
бошлаб менингит билан касалланиш ҳоллари яна кўпая бошлади, 
болалар жамоаларида эпидемиялар ҳам қайд қилинди.
Республикамизда охирги эпидемик тўлкин 1971 йилдан 1977 
йилгача давом этган (Ходжаев Ш.Х,1986).
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига, кўра, 
ҳозирги вақтда бу касаллик ер юзининг деярли ҳамма 
мамлакатларида учраб туради ва баъзан катта-кичик эпидемиялар 
тарзида ҳам қайд қилинади. 
Этиологияси. Бу инфекцияни қўзғатувчи микроб- 
менингококкни 
1887 
йилда 
Вексельбаум 
кашф 
этган. 
Менингококклар кўпинча лейкоцитлар ичида қўшалок-қўшалок 


178 
бўлиб 
кўринади. 
Уларнинг 
ташқи 
кўриниши 
кофе 
донигаўхшайди.Бу микроорганизмлар грамманфий бўлиб, анилин 
бўёқлари билан яхши бўялади. Менингококк парчаланганда 
эндотоксин ажратиб чиқаради. МенингококкнингА, В, С, Д, Е, X, 
У, Z, 29Е, 35W деган хиллари маълум. Улар ташқи муҳитда узоқ 
тирик сақлана олмайди, қуёш нурлари ва совуқлик тез ҳалок 
қилади. Оддий дезинфекция моддалари (фенол, хлорамин, оҳак 
эритмаси) менингококкларни бир неча минут ичида ўлдиради. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling