Тиббиёт муассаларида психологик хизмат ташкиллаштириш тарихи, муаммолари ва келажаги. Режа
Download 18.36 Kb.
|
1 2
Bog'liq1-тиб
Психологик хизмат уч асосий бўғиндан тузилган:
1) Аниқ ўқув муассасасида ишлайдиган болалар амалий психологи 1) Туман халқ таълими қошидаги ташҳис маркази. 3) Республика касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик ташҳис маркази. Психологик хизмат ходимлари барча муаммоларни ҳал қилишда болани ҳар томонлама ва гармоник ривожланиш вазифаларига ва унинг қизиқишларига таянадидлар. Амалиётчи психолог ўз фаолиятини педагогик жамоа ва ота-оналар билан яқин алоқада амалга оширадилар. Психологик хизмат ўз фаолиятида тиббий, дефектологик ва бошқа хизмат турлари билан, бола тарбиясида ёрдам кўрсатувчи жамоачилик ходимлари билан яқин алоқада иш олиб боради. Барча мутахассислар билан муносабат тенглик асосида ва фикрларнинг бир-бирини ўзаро тўлдириши асосида қурилади. Ўрта махсус, касб-ҳунар тизимидаги психологик хизматнинг мақсади – шахснинг ҳар томонлама гармоник камолоти, тўлақонли психологик тараққиётни таъминловчи қулай шарт-шароитлар яратишдан иборатдир. Психологик хизматда тадқиқот ва таъсир ўтказиш объекти мактабгача ёшдаги болалар, ўқувчилар, махсус ўқув юрти ва олий мактаб, коллеж талабалари, ўқувчилар, ота-оналар бўлиб ҳисобланади, уларни алоҳида ёки гуруҳий шаклда тадқиқ қилиш мумкин. Психологик хизматнинг мазмуни: а) психопрофилактика, б) психологик маориф ва маърифат, в) психодиагностика, г) психик ривожланитириш ва психокоррекция, д) психологик консультация. Психологик хизмат методлари турли туман бўлиши мумкин: а) халқ таълими ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими ходимлари, ўқувчилар, талабалар билан маърузалар туркуми ва треннинг машғулотлари ўтказиш ва аҳолининг психологик маданиятини ўстириш мақсадида; б) илмий оммабоп адабиётларни яратиш ва уларни тарқатиш; в) оммавий ахборот воситаларида чиқишлар; г) психодиагностик тадқиқотлар ўтказиш, методикалар ишлаб чиқиш (тест савол варақаси, тажриба, кузатиш, суҳбат ва бошқалар); д) психологик маслаҳат бериш; е) пcихологик консилиумлар ўтказиш; ж) таълим ва тарбия берувчи дастурлардан фойдаланиб психодрама, психокоррекцион тренингларни амалга ошириш; з) психологик тадқиқот объектининг психологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўқув дастури, ўқув тарбия режаларини таҳлил қилиш ва ҳоказолар. Психологик хизмат хақида Низом 6 бўлимдан иборат. Улар: Умумий қоидалар. Психопрофилактик ишлар. Психодиагностик ишлар Ривожлантирувчи ва коррекцион ишлар. Психологнинг маслаҳат бериш ишлари. Психологик хизмат ходимларининг масъулияти акс этган. Умумий қоидалар қуйидаги бандларни ўз ичига олган. Психологик хизмат халқ таълими ва олий ўрта махсус таълим тизимининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Психологик хизмат мутахассислари барча муаммоларни ҳал қилишда ҳар қайси шахснинг (педагог, ўқувчи, талаба, ота-она) манфаати ва унинг ҳар томонлама гармоник ривожланишидан келиб чиққан ҳолда ёндашади. Психологик хизмат мутахассислари ўз фаолиятиларини тиббиёт ходимлари, дефектологик хизмат, муҳофаза қилиш ташкилотлари, муайян комиссиялар, балоғатга етмаган ўсмирлар инспекцияси, ота-оналар қўмитаси, ишлаб чиқариш жамоаси, жамоатчилик билан узвий алоқада амалга оширадилар. Амалиётчи психологлар ўқитувчига берилган барча имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Уларнинг меҳнат таътили муддати барча ўқитувчилар билан баробардир. Ўқувчилар сони 500 гача бўлган мактабларда 1 штат бирлиги психолог ишлаши зарур. Касб-ҳунар коллеж-ларида ўқувчилар сони 150 та бўлса, 1 штат бирлиги психолог ишлаши зарур. Боғчаларда ҳар 1 боғчада 1 психолог ишлаши мақсадга мувофиқ. Олий ва ўрта махсус, халқ таълими тизимидаги психологларнинг фаолияти, психологик маслаҳат ва муаммоланинг ижтимоий-психологик фаол усуллари, психокоррекцион, психодиагностика, ижтимоий, педагогик, болалар психологияси соҳалари бўйича умум психологик тайёргарлик олган, психологик ихтисосга эга бўлган мутахассислар томонидан амалга оширилади. Download 18.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling