Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларини тасарруф этиш учун тиббиёт муассасаларидаги махсус комиссиялар тўҒрисидаги низомни тасдиқлаш ҳАҚида


V. Комиссияга тақдим қилинадиган ҳужжатлар


Download 76.86 Kb.
bet4/4
Sana09.04.2023
Hajmi76.86 Kb.
#1343906
1   2   3   4
Bog'liq
1536 низом

V. Комиссияга тақдим қилинадиган ҳужжатлар
14. Ҳар бир тиббиёт ходимига устамалар белгилаш мақсадида номзодлар рўйхатига киритиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
ходимнинг малака даражаси ва стажи кўрсатилган маьлумотнома;
Олдинги таҳрирга қаранг.
амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган баҳолаш мезонларига асосан тиббиёт ходими фаолиятини ўрнатилган тавсифловчи аналитик маьлумотнома.
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Устамалар миқдорини ўзгартириш ва бекор қилиш масалаларини кўриб чиқилиши учун ҳам юқорида кўрсатилган ҳужжатлар Комиссияга тақдим қилинади.
15. Алоҳида тиббиёт ходимларининг бир марталик рағбатлантириш тиббиёт муссасаси раҳбарияти томонидан берилган муассаса ривожланишига қўшган шахсий хиссаси ва фаолиятининг юқори кўрсатгичларига эришгаанлиги тўғрисидаги маьлумотнома асосида амалга оширилади.
16. Тиббиёт муассасаларининг ходимларига моддий ёрдам истисно тариқсида уларнинг ёзма мурожаатлари ёки ушбу ташкилотнинг тегишли касааба уюшмасининг тавсияси орқали кўрсатилади (яқин қариндошларининг вафоти, оғир тан жарохати, касалликлар, табиий офат асорати ва бошқалар).
17. Жамғарма маблағларини тиббиёт муссасасининг моддий техник базасини ривожлантириш, модеринизация қилиш ва таъмирлашга сарфлаш учун Комиссияга зарур бўлган ускуналар ёки эҳтиёт қисмлар рўйхати, уларнинг нархи ва таъмир бўйича дефект актлари, иш ҳажми кўрсатилган ҳолда тақдим қилинади.
Download 76.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling