Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларини тасарруф этиш учун тиббиёт муассасаларидаги махсус комиссиялар тўҒрисидаги низомни тасдиқлаш ҳАҚида


Download 76.86 Kb.
bet2/4
Sana09.04.2023
Hajmi76.86 Kb.
#1343906
1   2   3   4
Bog'liq
1536 низом

I. Умумий қоидалар
1. Тиббий ташкилотларнинг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларини тасарруф этиш бўйича махсус комиссия (бундан буён матнда «Комиссия» деб юритилади) юридик шаҳс мақомига эга ҳар бир бюджет тиббий муассасада ташкил этилади.
2. Қарорлар қабул қилинишда холислик, ошкоралик ва шаффофлик комиссия ишининг асосий принциплари ҳисобланади.
II. Комиссиянинг асосий вазифалари ва функциялари
3. Комиссиянинг асосий вазифалари:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг таккомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисидаги» қарорини Комиссия ташкил этилган тиббий муассасада бажариш юзасидан ишларни ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибда тиббиёт ташкилотларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш Жамғармаси (бундан буён матнда «Жамғарма» деб юритилади) маблағларини тасарруф этиш.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
4. Комиссиянинг қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
тиббиёт ходимларининг ишга виждонан муносабати ва кўрсатаётган тиббий ёрдамини юқори сифати учун устамалар белгилаш ва рағбатлантириш мақсадида тиббиёт ходимларининг даволаш-профилатика жараёнига қўшган шахсий улушини қонунчилик ҳужжатлари билан ўрнатилган тиббий ходимларнинг фаолиятини баҳолаш мезонларини асосида аниқлаш;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Жамғарма ҳисобидан алоҳида тиббиёт ҳодимларини базавий тариф ставкаларига аниқ миқдордаги хар ойлик устама белгилаш йўли билан моддий мукофотлаш; ушбу устамалар миқдорини қайта кўриб чиқиш ва уларни бекор қилиш масалаларини кўриб чиқиш;
тиббиёт ходимларига устамлар белгилашда ва бошқа турдаги моддий рағбатлантиришда асосланганлик ва объективликни таьминлаш;
Жамғарма ҳисобидан тиббиёт муссасасининг ходимларига моддий ёрдам тўлашнинг ва рағбатлантирувчи тўловларини аниқ турлари ва миқдорларини аниқлаш;
рағбатлантирувчи тўловлар ва устама миқдорини объектив равишда белгилаш, тиббиёт ходимларини даволаш — профилактика жараёнига қўшган шахсий улушини, ишга виждонан муносабати ва кўрсатаётган тиббий ёрдам сифатини баҳолаш учун хар бир тиббиёт ходими фаолияти натижалари мониторингини ташкил этиш ва уни олиб бориш;
Жамғарма маблағларини тиббиёт муассасининг моддий техник базасини ривожлантириш, модеринизация қилиш ва тиббиёт муссасини таьмирлаш ишларига сарф қилиш масалаларини ҳал қилиш;
Комиссия томонидан қабул қилинган қарорлар юзасидан Тиббиёт муссасаси коллективининг даволаш кенгашида маълумот бериш.

Download 76.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling