Тиббиётда статистик маълумотлар ва уларнинг турлари


Дисперсия ва стандарт четлашиш


Download 73.9 Kb.
bet4/5
Sana15.02.2023
Hajmi73.9 Kb.
#1201822
1   2   3   4   5
Bog'liq
Тиббиётда статистик маълумотлар ва уларнинг турлари

Дисперсия ва стандарт четлашиш
Дисперсия ва стандарт четлашиш − тақсимот варианталарининг жуда ахамиятли сочилиш тавсифидир.
Д и с п е р с и я деб, белги қийматларининг ўртача арифметик қиймати билан ҳосил қилган айирмаси квадрати йиғиндисининг ўртача қийматига айтилади. Танлаб олинган маълумотлар асосида ҳисобланган дисперсия қиймати шу сонларнинг д и с п е р с и я деб аталади ва у орқали белгиланади. Гуруҳланмаган маълумотлар учун сайланма дисперсия қуйидаги формула билан ҳисобланади:
. (2.5)
Келтирилган формуладаги катталик белгининг ўртача қийматдан четлашишлари квадратлари йиғиндисидир. Ўртача четлашишлар квадратини ҳисоблаш учун ушбу катталик сайланма ҳажмига бўлинган.
С т а н д а р т ч е т л а ш и ш ёки ў р т а ч а к в а д р а т и к ч е т л а ш и ш дебдисперсиядан олинган квадрат илдизнинг мусбат қийматига айтилади ва у орқали белгиланади. Стандарт четлашиш қуидаги формула билан топилади:
ёки (2.6)

Бу амални Excelда оддийгина опреатор ёрдамида ҳам чиқариш мумкин. Бунинг учун функциялар бўлимидан =стандотклон танланади ва қавс ичига керакли ячейкалар адреслари киритилади.


Ишончлилик мезони
Илмий тадқиқот ишларида икки катталикни солиштириш тез-тез учраб туради. Масалан тиббиётда текшириладиган гуруҳлар оддий ва экспериментал гуруҳларга бўлинади. Ва иккала гуруҳда ўтказилган тажриба натижалари солиштирилади. Олайлик йиллар бўйича аҳолининг соғлиғи ҳақидаги маълумотларни солиштириш ва х.к. Ўртача қийматларнинг ишончлилик мезонини аниқлайдиган бу метод бу ўзгаришларнинг тасодифийми ёки аниқ бир қонуният асосида амалга ошмоқдами, деган саволга жавоб беради. Бундай мезон Уильям Госсет томонидан 1908 йилдаги мақоласида Стюдент тахаллуси билан чоп этилган. Бу методнинг асосида Стюдент мезонини яъни, ишончлилик коэффициентини топиш ётади. Бу катталик таққосланаётган катталиклар фарқини уларнинг ҳатоликлари фарқига нисбати билан ўлчанади

Стюдентнинг t-критерийси нима учун керак?


t-критерий турли катталикларнинг статистик қийматини топиш учун ишлатилади. Боғлиқмас катталикларни солиштириш учун масалан, қантли диабет ва соғлом одамларнинг сонини ёки шунга ўхшаш бошқа катталикларни ва албатта боғлиқ катталикларни солиштириш учун ҳам ишлайди, масалан инсон юраги пульсини овқат ейишидан олдин ва кейинги сони. t-критерий бизга солиштирилаётган катталиклар фарқининг уларнинг ҳатоликларидан қанча фарқ қилишини тушунтиради. Унинг турли қийматларида иончлилик турлича бўлади.
Тиббий биологик тадқиқотларда t-қиймати иккидан юқори бўлиши талаб этилади. Яъни бу ҳолда қонуниятнинг бажарилиши 95 % дан кўп бўлади. Агар иккидан кичик бўлса у ҳолда бу қонуният статистик характер касб этмайди, у тасодифий ўлчаш натижасига айланади. t-критерийни ишлатиш учун маълумотлар тақсимоти нормал тақсимот қонуниятига бўйсуниш керак.
t-критерийсини ҳисоблаш формуласи қуйидаги кўринишга эга:
(2.7)
Бу ерда: М1 ва М2 лар мос равишда 1- ва 2- гуруҳдаги қийматларнинг ўртача арифметиги. m1ва m2 лар эса мос равишда уларнинг стандарт ҳатоликлари. Ўз навбатида стандарт ҳатолик m га ойдинлик киритиб кетайлик. Статистикадан маълумки у ёки . Яъни бунда мос равишда агар N> 30 да биринчи формула, акс ҳолда эса иккинчиси ишлатилади.

Download 73.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling