Тиббиётда статистик маълумотлар ва уларнинг турлари
Download 73.9 Kb.
|
Тиббиётда статистик маълумотлар ва уларнинг турлари
Ўртача арифметик қиймат
Белгининг ў р т а ч а а р и ф м е т и к ёки ўртача қиймати маълумотларнинг асосий тавсифларидан бири ҳисобланади. Ўртача арифметик қиймат одатда каби белгиланади. Масалан, текширилаётган белгини деб қабул қилсак ва унинг қийматларини орқали белгиласак, ўртача арифметик қиймат эса орқали белгиланади. Натижаларнинг ўртача арифметик қийматини, уларга тегишли бошқа рақамли тавсифлар каби, дастлабки, хали қайта ишланмаган маълумотлар асосида ёки шу маълумотларни гуруҳлаш натижаси асосида ҳисоблаб топиш мумкин. Қайта ишланмаган маълумотлар асосида, ҳисоблаш натижасида олинган ўртача қиймат аниқлиги ҳар доим юқори бўлсада, сайланманинг ҳажми катта бўлганда қўлда ҳисоблаш мушкуллашади ва йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоликлар эҳтимлиги ошади. Шу сабабли, тадқиқот даврида катта ҳажмдаги ҳисоблашлар билан боғлиқ барча ҳолатларда, ҳисоблашларни маълум даражадаги эхтиёткорлик билан компьютерда бажариш мақсадга мувофиқдир. Бунда, ҳисоблаш алгоритми компьютерда тўғри амалга оширилиши керак. Қайта ишланмаган, яъни гуруҳлаштирилмаган, дастлабки маълумотлар учун белгининг ўртача арифметик қиймати қуйидаги формула орқали ҳисобланади: . (2.2) Бу ерда n экспериментлар сони. Бу амални Excelда оддийгина опреатор ёрдамида ҳам чиқариш мумкин. Бунинг учун функциялар бўлимидан =срзнач танланади ва қавс ичига керакли ячейкалар адреслари киритилади. Медиана М е д и а н а − танланган белгининг шундай қийматики, унинг варианталари қийматларининг ярми ундан кичик, ярминики эса ундан катта бўлади. Медиана одатда лотинча Me орқали белгиланади. Амалиётда бу тавсифдан кенг фойдаланилишининг сабаби шуки, уни ҳисоблаб топиш енгил бажарилади ва унинг қиймати эмпирик малумотлар тақсимоти шаклига боғлиқ эмасдир. Маълумотлар сони, яъни сайланма ҳажми кичик бўлганда, медианани ҳисоблаш жуда содда бўлади. Бунинг учун, сайланма варианталари қийматини ўсиш ёки камайиш тартибида жойлаштириш керак. Бажарилган ушбу амал т а р т и б л а ш деб аталади. Тартиблаштирилган n аъзога эга сайланманинг тартиби (ранги) орқали белгиланиб, медиана даражаси қуйидаги формула билан топилади: . (2.3) Масалан, айтайлик, бизга тартиблаштирилган тоқ сондан иборат аъзолари сони бўлган, қийматлари 12, 14, 14, 18, 20 22, 22, 26 ва 28 дан иборат сайланма берилган бўлсин. Унда медиана даражасини (2.3) формула билан ҳисобласак, қуйидаги натижани оламиз: . (2.4) Бундан, медиана берилган тартиблаштирилган қаторнинг бешинчи аъзосига тенглиги кўриниб турибди, яъни Бу амални Excelда оддийгина опреатор ёрдамида ҳам чиқариш мумкин. Бунинг учун функциялар бўлимидан =Медиана танланади ва қавс ичига керакли ячейкалар адреслари киритилади. Мода М о д а деб ўлчанаётган белгининг сайланма ичидаги энг кўп учраётган қийматига айтилади ва уни орқали белгилаш қабул қилинган. Гуруҳлар ичидаги энг катта қайталанишга эга оралиқни м о д а с и деб аталади. Бу амални Excelда оддийгина опреатор ёрдамида ҳам чиқариш мумкин. Бунинг учун функциялар бўлимидан =мода танланади ва қавс ичига керакли ячейкалар адреслари киритилади. Download 73.9 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling