Тиббий билим асослари назорат машғулотларини ташкил этиш ва ўтказиш услубиёти
Download 27.16 Kb.
|
Тиббий билим асослари назорат машғулотларини ташкил этиш ва ўтказиш услубиёти
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жорий назорат
Тиббий билим асослари назорат машғулотларини ташкил этиш ва ўтказиш услубиёти Ўзбекистон Республикасида ЁЧҚБТ фани бўйича ўқув дастури ўқувчиларни чақирувга қадар бошланғич тайёргарлигини ва ватанпарварлик тарбияси ҳолатини текширувдан ўтказиш давлатнинг ҳамкорликда ишлайдиган қатор ташкилотлари билан биргаликда амалга оширилади: -Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, МК «Ватанпарвар» ташкилоти марказий кенгаши, «Камолат» ёшлар ижтимоий ҳаракати; -Мудофаа ишлари бўйича бошқармалар, таълим муассасаси тасарруфида бўлган Вазирликлар, шунингдек улар таркибига кирган органлар чақирувга қадар бошланғич тайёргарлиги бўйича назоратларни ўз режалари асосида амалга оширадилар. Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик бўйича ўқувчиларни билим, малака ва кўникмаларини назорат қилиш таълим жараёнининг таркибий қисми хисобланади. Таълим жараёнини ташкил этилишида педагогик тўғри йўл тутилиши, унинг боришини ва таълим натижаларини назорат қилиб борилишини амалга ошириш учун имкон беради. Ўқувчилар билимини текшириш, баҳолаш, катта тарбиявий ахамият касб этади. Назорат машғулотлари таълим муассасасидаги Чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни якуний босқичи. Бунинг учун Ўқувчилар билим ва кўникмаларини объектив баҳолаш ва дастур хажмида уларда ҳарбий иш асосларини янада чуқурроқ эгаллашларига маъсулиятни ошириш мақсадида назорат машғулотларини таълим муассасаси директори ёки унинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари хамда мудофаа ишлари бўлими ходими иштирокида ўтказиш мақсадга мувофиқ. Таълим муассасалари (академик лицей, касб-хунар коллежлари)да хамда олий таълим муассасалари амалиётида назорат машғулотларини ўтказиш бўйича хозирги кунда катта тажрибаси йиғилган. Таълим муассасаларида назоратларнинг қуйидаги турлари мавжуд: жорий, оралиқ ва якуний назоратлар. Жорий назорат - Ўқувчиларни чақирувга қадар бошланғич тайёргарлиги жараёнида хар бир дарсда мунтазам равишда олиб борилади. У ҳарбий раҳбар (ЧТЎ)га ўқувчиларнинг фаолиятини кузатиб боришга ва ўқувчиларнинг ўз ишини ўз вақтида назорат қилишга, шунингдек, дарс натижаларини дарҳол кўриш имконини беради. Олий Таълим муассасаларида жорий назоратлар, амалий машғулотларни кўзда тутувчи дастур бўлимларини ишлаб чиқилгандан кейин олиб борилади. Download 27.16 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling