Тиббий билим асослари назорат машғулотларини ташкил этиш ва ўтказиш услубиёти


Download 27.16 Kb.
bet4/4
Sana06.04.2023
Hajmi27.16 Kb.
#1331535
1   2   3   4
Bog'liq
Тиббий билим асослари назорат машғулотларини ташкил этиш ва ўтказиш услубиёти

йиллик (курс) баҳо ўқувчиларнинг чорак (семестр) баҳоларига асосланиб қўйилади.
ЁҚЧБТ бўйича якуний баҳо ДЎМ(Й)нинг умумий баҳосига ва йиллик (курс) баҳога асосланиб қўйилади ва қуйидагича аниқланади:
«аъло» - агарда ДЎМ(Й) учун «аъло» баҳо, шунингдек ЁЧҚБТ бўйича йиллик (курс) баҳоси «яхши» баҳодан паст бўлмаса;
«яхши» - агарда ДЎМ(Й) учун «яхши» баҳо бўлса, шунингдек БЧТ бўйича йиллик (курс) баҳоси «қониқарли» баҳодан паст бўлмаса;
«қониқарли» - агарда ДЎМ(Й) учун «қониқарли» баҳо бўлса, шунингдек БЧТ бўйича йиллик (курс) баҳоси «қониқарли» баҳодан паст бўлмаса;
«қониқарсиз» - агарда ДЎМ(Й) учун ёки йиллик (курс) баҳосидан биронтаси «қониқарсиз» бўлса.
ЁЧҚБТ нинг якуни бўйича таълим муассасаси директорининг буйруғи тузилади (тайёрланади). Бу буйруққа ДЎМ(Й) жараёнида ўқувчилар кўрсатган натижалар таҳлилига асосланиб, шунингдек жорий ўқув йили ЁЧҚБТ дастурининг қай тартибда бажарилганлигига қараб ЁЧҚБТнинг якунига баҳо берилади.
Назорат машғулотларида ўқувчилар дастурда кўрсатилган меъёрларни (машқ, усул, амалий ҳаракат, вазифалар) бажаришади. Ўқувчиларнинг якка тартибдаги баҳоси дастурдаги бўлимлар бўйича назорат машғулотларида унинг ҳар бир меъёри бажарилганлиги учун олган баҳолари йиғиндисидан келиб чиқиб қуйидагича аниқланади:
«аъло» – агарда барча текширилган меъёрларнинг (машқ усул, амалий ҳаракат, вазифалар) 50 % дан ортиғи «аъло» баҳога, қолганлари эса «яхши» баҳога бажарилган бўлса;
«яхши» - агарда барча текширилган меъёрларнинг 50 % дан ортиғи «аъло» ва «яхши» баҳоларга бажарилса, қолганлари эса қониқарлидан пастга баҳоланмаган бўлса;
«қониқарли» - агарда барча текширилган меъёрларнинг бажарилишига қўйилган «қониқарсиз» баҳо биттадан кўп бўлмаса;
«қониқарсиз» - меъёрлар бўйича иккита ва ундан кўп қониқарсиз баҳо бўлса;
Download 27.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling