Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
II. Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурини ишлаб чиқиш тартиби
Download 58.22 Kb.
|
62-сонли қарор тезислари
II. Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурини ишлаб чиқиш тартиби
6. Реабилитация қилиш тадбирларини амалга оширишда ТИЭК мутахассислари текшириб кўрилаётган шахс (бола)га (ёки унинг қонуний вакилига) реабилитация тадбирларининг мақсадини, вазифаларини, башорат қилинаётган натижаларни, тиббий ва ижтимоий-ҳуқуқий оқибатларини тушунтириши ҳамда кўрик далолатномасида тушунтириш ўтказилган санани кўрсатган ҳолда тегишли ёзувларни қайд этиши шарт. Ногиронлиги бўлган шахс (бола) учун тиббий-ижтимоий экспертиза ўтказилганидан кейин ўн кун ичида ногиронлиги бўлган шахс (бола) ни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури ишлаб чиқилади. РЯТД тиббий, ижтимоий, таълимга оид ва касбий соҳалардаги мутахассислар томонидан ўтказиладиган кўп соҳалар бўйича баҳолаш асосида ишлаб чиқилади. 7. РЯТД тавсиялари белгиланган шаклда ТИЭК томонидан хулоса чиқарилгандан сўнг ўн кун ичида ногиронлиги бўлган шахс (бола)нинг (ёки унинг қонуний вакилининг) мажбурий иштирокида ишлаб чиқилади. 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болага РЯТД расмийлаштирилганда қонуний вакили ҳақидаги маълумотлар ҳам киритилади. ТИЭК томонидан ногиронлиги бўлган шахс (бола)нинг (ёки қонуний вакилининг) таклифига биноан РЯТДни ишлаб чиқишда маслаҳат овози билан тиббиёт ташкилотлари мутахассислари, иш берувчилар, педагоглар ва бошқа мутахассислар иштирок этиши мумкин. ТИЭК мутахассислари РЯТДни тузишда ногиронлиги бўлган шахс (бола)ни Ўзбекистон Республикасининг «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида» 2020 йил 15 октябрдаги ЎРҚ-641-сон Қонунида назарда тутилган ҳуқуқлари тўғрисида хабардор қиладилар. 8. РЯТДни ишлаб чиқиш қуйидаги босқичлардан иборат бўлади: реабилитацион эксперт диагностикасини ўтказиш; реабилитация потенциалини аниқлаш; реабилитация башоратини баҳолаш; бажарувчи ташкилотларни кўрсатган ҳолда ногиронлиги бўлган шахс (бола)га маиший, ижтимоий, жисмоний ва касбий фаолиятни бажаришда бузилган қобилиятини тиклаш (шакллантириш) (тўлиқ ёки қисман) ёки уни компенсация қилиш имконини берадиган реабилитация ёки абилитация тадбирларини, техник воситалар ва хизматларни белгилаш. 9. РЯТДни ишлаб чиқиш ногиронлиги бўлган шахс (бола)ларга даволаш-профилактика муассасалари томонидан тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига тақдим этилган йўлланмада кўрсатилган тиббий реабилитация бўйича тавсия этилган чораларни, ногиронлиги бўлган болага психологик-педагогик реабилитация чоралари, психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг текшириш натижалари бўйича хулосасини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. 10. Реабилитация эксперт диагностикасининг мураккаб турларини қўллаш талаб қилинадиган ҳолларда ногиронлиги бўлган шахс (бола) РЯТДни тўлдириш ва унга тузатишлар киритиш учун ТИЭК томонидан ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказига, Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш ҳудудий марказларига (кейинги ўринларда — РМ), Соғлиқни сақлаш вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар тизимидаги даволаш-профилактика ва диагностика муассасаларига белгиланган тартибда юборилиши мумкин. Ишлаб чиқилган РЯТД ТИЭК раиси ва аъзолари томонидан имзоланади, ТИЭК муҳри билан тасдиқланади ва ногиронлиги бўлган шахс (бола)га (ёки унинг қонуний вакилига) берилади, бу тўғрида махсус рўйхатдан ўтказиш журналида тегишли ёзув қайд этилади. Шу билан бирга ногиронлиги бўлган шахс (бола)га (ёки унинг қонуний вакилига) ишлаб чиқилган РЯТДга мувофиқ уни тиббий, касбий, ижтимоий, жисмоний реабилитация ва абилитация қилиш учун тегишли бўладиган тадбирлар, техник воситалар ва хизматлар режасини аниқлаш мақсадида у қайси бажарувчи ташкилотга мурожаат қилиши тушунтирилади. 11. РЯТД ногиронлик гуруҳининг белгиланган даврига ишлаб чиқилади. Ногиронлиги бўлган шахс (бола) (ёки унинг қонуний вакили) ишлаб чиқилган РЯТДни рад этган тақдирда, ТИЭК томонидан тегишли далолатнома тузилади, ногиронлиги бўлган шахс (бола) (ёки унинг қонуний вакили)нинг ёзма рад этиш хати (ёки рад этганлиги ҳақидаги далолатнома) кўрик далолатномасига қўшиб қўйилади. Ногиронлиги бўлган шахс (бола) (ёки унинг қонуний вакили) РЯТДга рози бўлмаган тақдирда, у ТИЭКнинг юқори муассасаларига, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига ёки белгиланган тартибда судга мурожаат қилишга ҳақлидир. 12. Бажарувчи ташкилотлар ногиронлиги бўлган шахс (бола) мурожаат қилган кундан эътиборан 10 кун муддатда ишлаб чиқилган РЯТДга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахс (бола) ни тиббий, касбий, ижтимоий, жисмоний реабилитация ва абилитация қилиш учун тегишли бўлган тадбирларни, техник воситалар ва хизматларни аниқлаши ва РЯТДда қайд этиши, реабилитация қилишнинг бажарувчи ташкилотларини, шакллари ва муддатларини кўрсатиши шарт. Бажарувчи ташкилотлар ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ногиронлиги бўлган шахс (бола)нинг РЯТДда акс эттирилган тиббий, ижтимоий, касбий, жисмоний реабилитация ва абилитация қилиш бўйича тавсияларга қўшимча ёки тузатиш киритиш ҳуқуқига эга. 13. Ногиронлиги бўлган шахс (бола) РЯТДни йўқотиб қўйган тақдирда, тегишли ТИЭК томонидан янги РЯТД тўлдирилади. 14. РЯТДда белгиланган чора-тадбирлар ТИЭК томонидан бажарувчи ташкилот этиб белгиланган муассаса ва ташкилотлар томонидан амалга оширилади. 15. Бажарувчи ташкилотлар маъмурияти ўз фаолиятидан келиб чиққан ҳолда ногиронлиги бўлган шахс (бола) (ёки унинг қонуний вакили) мурожаатидан сўнг 3 кун ичида РЯТДда кўзда тутилган реабилитация тадбирларини амалга оширишда, маҳаллий ҳокимият ва ташкилотлар билан биргаликда, ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, реабилитация тадбирларини амалга ошириш бўйича ишларни ташкил қилади. 16. Реабилитация тадбирларини бажариш муддати тавсия этилган муддатдан ошмаслиги керак. 17. Бажарувчи ташкилотлар раҳбарлари РЯТДда белгиланган тадбирларнинг бажарилиши тўғрисидаги маълумотларни ТИЭК томонидан баҳоланиши учун РЯТДда кўрсатиб ўтади. 18. РЯТДни бажариш якунида, бажарувчи ташкилотлар ТИЭК билан биргаликда РЯТДда белгиланган тиббий, ижтимоий, касбий, жисмоний реабилитация ва абилитация қилиш учун тегишли бўлган тадбирлар бажарилиши натижаларини баҳолайдилар. РЯТДнинг бажарилиши ТИЭК томонидан ногиронлиги бўлган шахс (бола)ни кейинги тиббий кўрикдан ўтказиш вақтида якуний баҳоланади. Download 58.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling