Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида


Download 58.22 Kb.
bet2/21
Sana26.10.2023
Hajmi58.22 Kb.
#1723105
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
62-сонли қарор тезислари

6-боб. ТИЭКнинг ҳисобдорлиги
31. Бош ТИЭК тизимли равишда фаолияти бўйича Инспекцияга, туманлараро, туман (шаҳар), ихтисослаштирилган ТИЭК эса бош ТИЭКга ҳисобот беради. Инспекция маълумот ва ҳисоботларни бевосита туманлараро, туман (шаҳар), ва педиатрия ТИЭКдан сўраб олишга ҳақли.
32. ТИЭК раислари ТИЭК таркибий тузилмасидаги барча раҳбар ва ходимларга юкланган вазифалар самарали бажарилиши бўйича улар фаолияти юзасидан мунтазам мониторинг олиб боради, ТИЭК фаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради.
33. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича ТИЭКнинг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбар ва бошқа ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган интизомий жавобгарликка тортилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарорига
9-ИЛОВА
Фуқароларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом фуқароларни (18 ёшгача бўлган болаларни ва 18 ёшдан катта шахсларни) тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари (Бош, туман, шаҳар, туманлараро, ихтисослашган ва педиатрия)да (кейинги ўринларда — ТИЭК) кўрикдан ўтказиш тартибини, вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, шунингдек, фаолиятини ташкил этишни белгилайди.
Тиббий-ижтимоий экспертиза текширувдан ўтказилаётган шахснинг клиник-функционал, ижтимоий, касбий-меҳнат ва психологик маълумотларини комплекс баҳолаш асосида унинг соғлиғи йўқолганлиги даражасини ҳамда организмининг функциялари турғун бузилганлиги сабабли ҳаёт фаолияти чекланганлиги даражасини, ногиронлик гуруҳини, ногиронликнинг бошланиши сабаби ҳамда вақтини аниқлаш, шунингдек, шахс учун соғлиғининг ҳолатига кўра мумкин бўлган меҳнат фаолияти турлари ва зарур меҳнат шароитлари, ўзгаларнинг парваришига, санаторий-курортда даволанишнинг тегишли турларига ҳамда ижтимоий ҳимояга бўлган эҳтиёжи тўғрисида тавсиялар беради.
Фуқарони ногиронлиги бўлган шахс деб топиш — тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан, ўн саккиз ёшгача бўлган болаларни ногиронлиги бўлган бола деб топиш эса — педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан амалга оширилади.
Тиббий-ижтимоий экспертиза натижалари бўйича ногиронлиги бўлган шахс деб топилган фуқарога — ногиронлик гуруҳи, унинг белгиланиши сабаби ва муддатлари, ўн саккиз ёшгача бўлган болаларга эса — қайта текширувдан ўтиш муддати билан — «Ногиронлиги бўлган бола» тоифаси белгиланади.
Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари ногиронлиги бўлган шахсларнинг маълумотлар базасини шакллантириш, ногиронликни ҳисобга олиш ва ногиронлик тузилмасини таҳлил қилиш мақсадида ногиронлиги бўлган шахсларнинг (болаларнинг) шахсий ҳужжатлар йиғма жилдларини юритади.
2. Фуқароларни кўрикдан ўтказишда тиббиёт одоб-ахлоқига ва деонтологиясига амал қилинади.
3. ТИЭКда фуқароларни кўрикдан ўтказиш бепул амалга оширилади.
4. ТИЭКда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган хорижий давлат фуқаролари ва тиббиёт муассасаларининг йўлланмасига эга бўлган фуқаролиги бўлмаган шахслар кўрикдан ўтказилади.
5. Фуқарони кўрикдан ўтказиш доимий рўйхатда турган ҳудудга хизмат кўрсатувчи ТИЭК томонидан амалга оширилади.
6. Карантин (эпидемия ва пандемия) тадбирлари, табиий офатлар, табиий ва техноген тусдаги фавқулодда ҳолатлар даврида кўрик электрон шаклда тақдим қилинган тиббий ҳужжатлар асосида, сиртдан ўтказилиши мумкин.
7. Фуқароларни ТИЭКда кўрикдан ўтказиш мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
8. Тиббиёт муассасаси раҳбари ТИЭКга тақдим этилаётган ҳужжатларнинг асослилигига, тўлиқлилигига ва ўз вақтида юборилаётганлигига жавобгар ҳисобланади.
9. Фуқарога руҳий ёки сил касаллиги ташхиси қўйилган тақдирда, у тиббиёт муассасасига бириктириш жойидаги мавжуд ихтисослаштирилган ТИЭК томонидан тегишли тиббиёт муассасасининг йўлланмаси бўйича кўрикдан ўтказилади.

Download 58.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling