Tibbiyot etgunga va deontoloji bugun asoslari
-боб. Тиббиёт ходими ва илмий-тадқиқот ишлари, биоэтика
Download 312.75 Kb.
|
ETIKA VA DEONTOLOGIYA ASOSLARI
- Bu sahifa navigatsiya:
- 10-боб. Якуний қоидалар
9-боб. Тиббиёт ходими ва илмий-тадқиқот ишлари, биоэтика
Тиббиёт ходими олиб бораётган илмий-тадқиқот иши бемор ёки жамият саломатлиги ва хавфсизлигига зарар етказмаслиги керак. Фан ва жамият манфаатлари инсон манфаатларидан устун турмайди. Инсонни объект сифатида жалб этиб, биологик-тиббий тадқиқот ўтказишга фақат лаборатория тажрибалари ўтказилганидан ва фуқаронинг ёзма розилиги олинганидан кейингина давлат соғлиқни сақлаш тизим муассасаларида йўл қўйилади. Инсонни биологик-тиббий тадқиқотларда қатнашишга мажбурлаш мумкин эмас. Биологик-тиббий тадқиқот ўтказишга фуқародан розилик олинаётганда унга тадқиқотнинг мақсади, усуллари, қўшимча оқибатлари, эҳтимол тутилган хавфи, тадқиқотнинг қанча давом этиши ва кутилаётган натижаларига оид маълумотлар берилиши лозим. Фуқаро тадқиқотнинг исталган босқичида ундан қатнашишдан бош тортиш ҳуқуқига эга. Белгиланган тартибда текширув синовларидан ўтмаган профилактика, ташхис қўйиш, даволаш усуллари ва дори воситаларини тарғиб қилиш тақиқланади. Ушбу нормани бузиш қонунда белгиланганидек жавобгарликка тортишга сабаб бўлади. Тиббий амалиётда янги тиббий технологиялар ва усуллар, инновациялар, тиббий ва иммунобиологик дори воситалари фақатгина мавжуд қонунчиликка мувофиқ, белгиланган тартибда расмийлаштирилганидан кейин қўлланилиши мумкин. 10-боб. Якуний қоидалар Тиббиёт муассасаси раҳбар ва ходимлари томонидан ушбу «Кодекс»нинг бузилиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос бўлади. Тиббиёт ходими томонидан мазкур Одоб-ахлоқ кодексига риоя этилиши аттестациялар ўтказишда, юқори ва бошқа лавозимларга тайинлаш учун кадрлар заҳирасини шакллантиришда ҳисобга олинади. Махсус таркибий бўлинма ушбу Кодекс қоидалари бузилишининг олдини олиш юзасидан чоралар кўради ва уларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади. Ушбу Кодекснинг бузилишига йўл қўйган тиббиёт ходимига нисбатан тегишли чоралар қўллаш тўғрисида Одоб-ахлоқ Қўмитасига таклифлар киритади. Одоб-ахлоқ қўмитасининг мақсади, вазифа ва функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги ва унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби давлат органи томонидан тасдиқланадиган Одоб-ахлоқ Қўмитаси тўғрисидаги низомда белгиланади. Download 312.75 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling