Геминолепидоз − Hymenolepis nana (Vampirolepis nana) Гименолепидоз қўзғатувчиси – пакана гижжанинг ҳаёт цикли - Гименолепидознинг патогенезида қуйидаги омиллар муҳим рол ўйнайди:
- Паразитнинг механик таъсири – личинкалар ичак ворсинкаларини шикастлайди, етилган гижжалар ичак шиллиқ пардасини жароҳатлайди.
- Токсик таъсири – паразит тўқималарни лизис қилувчи модда ишлаб чиқаради.
- Хўжайин организмининг паразит ишлаб чиқарган маҳсулотларига сенсибилизацияси
- Ферментатив жараёнларнинг бузилиши ва оқибатда дисбактериоз ривожланиши
Гименолепидознинг клиникаси - Асосан субклиник кечади.
- Оғриқ синдроми: қориннинг ўнг ёнбош соҳасида жойлашган симилловчи ёки кесувчи, хуружли, овқат истеъмол қилишга боғлиқ бўлмаган оғриқлар, стеаторея ривожланади.
- Диспептик синдром: иштаҳа камайиши, кўнгил айниш, нотурғун бўтқасимон нажас.
- Астено-невротик синдром: бош оғриши, бош айланиши, умумий ҳолсизлик ва кучли чарчаш, таъсирчанлик, ҳотиранинг сусайиши, паришонҳотирлик, мушакларда талвасали тиришишлар, эпилептик тутқаноқлар, тери қоплами оқарган, озиб кетиш, тана ҳароратининг кўтарилиши.
- Энтерокиназа, ишқорий фосфатаза, фосфолипазаларнинг активлиги ошади.
- Баъзан гиповитаминоз (РР, С, В2)лар ривожланиши мумкин.
- Қонда трансаминазалар фаоллигининг ортиши жигар фаолиятининг бузилганлигидан, жигар катталашувидан дарак беради, пальпацияда оғриқли, асосан ёш болларда. Жигарнинг антитоксик фаолияти сусаяди.
- Асоратлари: ошқозон ва 12-бармоқли ичак яра касалликларининг қўзиши, мезентериал лимфаденит.
- Ташхиси: нажасда гижжа тухумларининг топилишига асосланади. Бирмунча аниқ натижа берувчи усуллар: Калантарян, Фюллеборн, Като.
- Натив суртма кам эффектив.
- Ташхис сифатини ошириш мақсадида нажасни 3 марта 10-15 кунлик интервал билан текшириш тавсия қилинади. Шу билан биргаликда беморга фенасал 0,5-1 г ва енгил ич сурувчи дори бериш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |