Tibbiyot гельминтологияси Гельминт сўзи грекча «гельминс»


Энтеробиоз қўзғатувчисининг ҳаёт цикли


Download 1.02 Mb.
bet4/8
Sana30.04.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1403028
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1360563 (1)

Энтеробиоз қўзғатувчисининг ҳаёт цикли

Острицалар ҳаёт циклининг асосий хусусиятлари:

  • Миграциясиз ривожланади
  • Инсон организми билан кучсиз контактда бўлади
  • Иммуногенлиги паст
  • Ичак фазасининг патогенлиги суст

Энтеробиоз клиникаси ва ташхисоти

  • Клиникаси. Урғочи острицанинг актив чиқишида касаллик перианал соҳа қичиши билан бошланади (юқишидан 35 кундан кейин). Бироқ перианал соҳадаги қичишиш ўртача 5% беморларда кузатилади.
  • Манифест энтеробиоз умумий таъсирчанлик, ҳотира пасайиши, меҳнат қобилиятининг пасайиши, мактабда ўзлаштириш пасайиши, бош оғриши, иштаҳа пасайиши, қоринда оғриқ, тана вазнида дефицит бўлиши, уйқу бузилиши, нотурғун ич келиши.
  • Асоратлари: вульвовагинит, аногенитал прурит.
  • Ташхиси. Ташхис перианал соҳадан олинган намуна – суртма (қиринди) текширувида острица тухумлари топилиши, острицаларнинг актив ёки пассив чиқиши аниқланишига асосланиб қўйилади.

Энтеробиозни даволаш

  • Энтеробиозни даволашда карбаматбензимидазол ҳосилалари (вермокс, медамин) бирмунча самарали натижа беради:
  • Мебендазол (вермокс) – овқатланиш вақтида бир марталик ичишга буюрилади; 3 ёшгача бўлган болаларга – 0,025 г, 3-6 ёшдагиларга – 0,05 г, 7 ёш ва ундан катталарга – 0,1 г. Самарадорлиги – 80-87%.
  • Медамин – суткасига 10 мг/кг дан 3 марта қабул қилиш учун (барча дозасини бирданига қабул қилиш мумкин), овқатдан кейин, кўп миқдордаги сув билан қабул қилинади. Самарадорлиги – 92%.
  • Даволаш самарадорлигининг назорати даволаш курси тугагач 15 кундан кейин ўтказилади.

Гименолепидоз – антропоноз ичак гельминтози

  • Ошқозон-ичак трактининг шикастланиши билан кечади.
  • Қўзғатувчиси. Пакана гижжа (Hymenolepis nana) – одам ва баъзи сичқонсимон кемирувчиларда паразитлик қилади. Морфологияси: майда гермофрадит цестода, узунлиги 0,5-5,0 см, танаси 200-300 та бўғимлардан тузилган, бошчаси 4 та сўрғич ва 20-30 та илмоқчалардан иборат. Охирги бўғимлари тўлиқ етилган бўғимлардан иборат.
  • Паразитнинг одам организмидаги ҳаёти давомийлиги 1-2 ой. Бироқ, кўп марталик экзоген юқтириш, ичак ичида “ўз-ўзига юқтириш” (аутоинвазия) ёки “такроран ўз-ўзига юқтириш” (аутосуперинвазия) ҳисобига инвазия бирмунча узоқ давом этиши мумкин. Одам организмида юзлаб жинсий етилган гижжаларни аниқлаш мумкин.

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling