Энтеробиоз қўзғатувчисининг ҳаёт цикли Острицалар ҳаёт циклининг асосий хусусиятлари: - Миграциясиз ривожланади
- Инсон организми билан кучсиз контактда бўлади
- Иммуногенлиги паст
- Ичак фазасининг патогенлиги суст
- Клиникаси. Урғочи острицанинг актив чиқишида касаллик перианал соҳа қичиши билан бошланади (юқишидан 35 кундан кейин). Бироқ перианал соҳадаги қичишиш ўртача 5% беморларда кузатилади.
- Манифест энтеробиоз умумий таъсирчанлик, ҳотира пасайиши, меҳнат қобилиятининг пасайиши, мактабда ўзлаштириш пасайиши, бош оғриши, иштаҳа пасайиши, қоринда оғриқ, тана вазнида дефицит бўлиши, уйқу бузилиши, нотурғун ич келиши.
- Асоратлари: вульвовагинит, аногенитал прурит.
- Ташхиси. Ташхис перианал соҳадан олинган намуна – суртма (қиринди) текширувида острица тухумлари топилиши, острицаларнинг актив ёки пассив чиқиши аниқланишига асосланиб қўйилади.
Энтеробиозни даволаш - Энтеробиозни даволашда карбаматбензимидазол ҳосилалари (вермокс, медамин) бирмунча самарали натижа беради:
- Мебендазол (вермокс) – овқатланиш вақтида бир марталик ичишга буюрилади; 3 ёшгача бўлган болаларга – 0,025 г, 3-6 ёшдагиларга – 0,05 г, 7 ёш ва ундан катталарга – 0,1 г. Самарадорлиги – 80-87%.
- Медамин – суткасига 10 мг/кг дан 3 марта қабул қилиш учун (барча дозасини бирданига қабул қилиш мумкин), овқатдан кейин, кўп миқдордаги сув билан қабул қилинади. Самарадорлиги – 92%.
- Даволаш самарадорлигининг назорати даволаш курси тугагач 15 кундан кейин ўтказилади.
- Ошқозон-ичак трактининг шикастланиши билан кечади.
- Қўзғатувчиси. Пакана гижжа (Hymenolepis nana) – одам ва баъзи сичқонсимон кемирувчиларда паразитлик қилади. Морфологияси: майда гермофрадит цестода, узунлиги 0,5-5,0 см, танаси 200-300 та бўғимлардан тузилган, бошчаси 4 та сўрғич ва 20-30 та илмоқчалардан иборат. Охирги бўғимлари тўлиқ етилган бўғимлардан иборат.
- Паразитнинг одам организмидаги ҳаёти давомийлиги 1-2 ой. Бироқ, кўп марталик экзоген юқтириш, ичак ичида “ўз-ўзига юқтириш” (аутоинвазия) ёки “такроран ўз-ўзига юқтириш” (аутосуперинвазия) ҳисобига инвазия бирмунча узоқ давом этиши мумкин. Одам организмида юзлаб жинсий етилган гижжаларни аниқлаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |