- Паразитларга қарши воситаларнинг етишмаслиги;
- Миграцион жараённинг интенсивлиги (давлат ичида);
- Даволаш муассасаларининг бирламчи звеносидаги шифокорларнинг паразитар патологияларни яхши билмаслиги
- Клинико-диагностик лабораторияларда паразитар касалликлар бўйича диагностика ишларининг етарли даражада малакавий эмаслиги
- Паразитлар билан зарарланганларнинг барчасини специфик даво билан таъминлашнинг имкони йўқлиги паразит ташувчилар сонининг ортишига олиб келади
Гельминтозларнинг эпидемиологик таснифи - Касаллик манбаи, юқиш йўли ва омилига қараб гельминтозлар 3 та гуруҳга бўлинади:
- Геогельминтозлар
- Биогельминтозлар
- Контагиоз гельминтозлар
Геогельминтозлар - Геогельминтозлар (грекча «гео» - ер, «гельминс» - гижжа, қурт) касаллик қўзғатадиган гижжаларнинг личинкалари тупроқда ривожланиб, сўнгра одам организмида балоғатга етади ва кўпаяди.
- Улар ҳам 2 гуруҳга бўлинади:
- Етилган личинкали тухумлар оғиз орқали одам организмига тушганда касаллик юқади. Масалан: аскаридоз ва қилбош гижжалар.
- Тухумлар тупроқда вояга етган личинкаларга айланади, оғиз орқали ва тери орқали организмга киради ва касаллик келтириб чиқаради, ҳаттоки ичак ичида ўзидан ўзига юқтириш (аутосуперинвазия) кузатилиши мумкин. Масалан: анкилостома некатор ва стронгилоидоз.
Биогельминтозлар - Биогельминтозлар (грекча сўздан олинган бўлиб, «био» - ҳаёт «гельминс» - гижжа, қурт) паразитнинг ривожланиши ва кўпайиши бир неча жонли, тирик организмда юз беради. Бунда оралиқ, охирги – асосий ҳўжайин ажратилади. Оралиқ ҳўжайин организмида паразитлар ривожланишининг дастлабки даври ўтади, асосий ҳўжайин организмида гижжалар ўсиб балоғатга етади. Буларга тениаринхоз, тениоз, описторхоз, дифиллоботриоз, клонорхоз, фасциолез, парагонимоз, эхинококкозлар ва бошқалар мисол бўла олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |