Даволаш. Гименолепидозни фенасал билан даволашнинг 2 та усули мавжуд: - Фенасал бўлиб-бўлиб берилади: 2 та 4 кунлик цикл – кунига 4 марта қабул қилинади, 2 соатлик интервал билан. Цикллар орасида 4 кунлик танаффус қилинади. Фенасалнинг суткалик дозаси: 3-9 ёшли болалар учун – 3 г, 10 ёшдан катталар учун – 4 г.
- П.М.Лернер усули (Самарқанд тиббиёт институти) кундузги гельминтологик стационар шароитида даволаш учун мўлжалланган. Катталар ва 12 ёшдан катта болалар учун суткасига бир марталик қабулга 2 г фенасал кетма-кет 2 кун берилади. Кейин 5 кунлик танаффус билан яна 2 кун фенасал берилади. Бундай даво курси 5-7 марта такрорланади. Препаратни эрталаб овқатдан олдин берилади. Биринчи марта қабул қилаётган болаларга ич сурувчи воситалар тавсия қилинади. Суткалик дозалари: 9-11 ёшдагилар учун – 1,5-2 г; 6-8 ёшдагилар учун – 1,5 г; 3-5 ёшдагилар учун – 1 г; 3 ёшдан кичикларга – 0,5 г.
Даволаш самарадорлигини назорат қилиш. Эпидемиология ва профилактика. - Даволангандан кейин 6 ой мобайнида ахлатнинг 4-6 марталик назорат таҳлилида гельминт тухумлари топилмаган ҳолларда бемор соғайган ҳисобланади. Биринчи текширув – даво курси тугагандан 15 кундан кейин. Инвазиянинг барқарор кечган ҳолларида (3 ва ундан ортиқ даво курсларидан кейин самарасизлик) кузатув муддати 12 ойгача чўзилади, назорат таҳлиллари сони 8-10 марта (6 таҳлил йилнинг 1-ярмида, қолганлари йилнинг 2-ярмида) ни ташкил этади.
- Инвазия тарқалишининг сабаблари – санитария-гигиена қоидаларининг қўпол бузилиши, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилмаслик.
- Профилактика тадбирлари – жамоа (коллектив)га янги келаётганларни гименолепидозга текшириш.
Аскаридоз – антропоноз геогельминтоз - Миграция фазаси 2 ҳафта давом этади.
- Ичак фазаси 1 йилгача давом этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |