Тиқхмми, “схтэ ва Б” факултети, “БҲA” йўналиши, 403-гуруҳ талабалари Aсфандиёрова Шакина ва Усарова Мафтуналарниг бошқарув ҳисоби фанидан тайёрлаган тақдимоти


Қишлок хўжалиги тизимининг ички бошқарув хисобини мисол қилиб олсак


Download 1.62 Mb.
bet3/3
Sana08.01.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1083806
1   2   3
Bog'liq
Бошқарув ҳисоби ва ички хўжалик ҳисоб-китоби

Қишлок хўжалиги тизимининг ички бошқарув хисобини мисол қилиб олсак, мехнат мавсумий характерга эга ёки фақат кўпчилик тармокларда ва айниқса далачиликда йил давомида кўпчилик ходимлар томонидан бажарилади. Бундай холда айрим олинган ходим мехнатининг сифати пировард натижада, у ишлаётган бўлим ходимлари жамоаси мехнатининг сифати тарзида намоён бўлади. Кишлок хўжалигида хар бир алохида олинган ходим мехнати натижасини, хар бир мехнат жараёни якунига қарабгина эмас, балки ишлаб чикаришнинг йил охиридаги пировард натижасига, окибатига караб хам тўла аниклаш имконияти, етарли даражада бўлмаганлиги учун мехнат жамоасига ҳақ тўлаш, жамоани рагбатлантиришни кенг жорий килиш объектив зарурият хисобланади. Бундай тадбирни факат ички хўжалик хисобини жорий килиш оркали амалга ошириш мумкин.
Ишлаб чикариш бўлинмалари - ижарачилар ва оила пудрати жамоалари - фаолиятини ички хўжалик хисоби асосида ташкил килиш иктисодий ахамиятга эга бўлибгина колмай, балки жуда катта ижтимоий-сиёсий ахамиятга хам моликдир.
Корхоналарда ички хўжалик хисобини ташкил килиш жуда мураккаб жараён бўлиб, бир канча тадбирларни амалга оширишни талаб килади. Аввало, корхона бўлимлари, фермерлар, пудратчиларнинг ички ишлаб чикариш, хўжалик ва молиявий фаолияти чуқур тахлил килинади, уларнинг ер ресурслари, ишлаб чикариш воситалари ва иш кучлари билан таъминланиш даражаси, ички хўжалик ва тармоклар ичидаги ихтисослаштирилиши аникланади. Зарурият бўлганда ишлаб чикаришнинг ташкилий таркибига ва иш хаки тўлаш тизимига маълум ўзгартиришлар киритилади. Шундан сўнг ички хўжалик хисобини ташкил қилишнинг асоси бўлган ички хўжалик хисоби тўғрисидаги Низом ишлаб чикилади.
Ички хўжалик хисоби тўғрисидаги Низом хар бир корхона томонидан амалдаги қонун-қоидалар ва хўжаликнинг аниқ ишлаб чикариш шароитларини хисобга олган холда ишлаб чиқилиб, доимий ишлаб чикариш кенгашларида мухокама килинади ва кейин кучга киради. Низом куйидаги бўлимлардан иборат бўлади:
-хўжалик хисобидаги бўлимларнинг таркиби;
- хўжалик хисобидаги бўлинмаларнинг корхона маъмурияти ва бир-бири билан алоқалари;
-хужалик хисобидаги бўлимлар фаолиятини бахолашда қўланиладиган меъёрлар, тарифлар, бахолар, расценкалар ва бошка ўлчовлар;
-махсулот етиштириш (иш хажмини бажариш) хамда харажатлар лимити бўйича режа топшириклари;
-хўжалик хисоби бўлимлари фаолиятини хисоб-китоби ва уларни назорат килиш;
-хўжалик хисоби бўлимлари фаолиятига иктисодий бахо беришда фойдаланаладиган кўрсаткичлар;
-бўлим ходимларининг хўжалик хисоби фаолияти натижаларига кўра, моддий ва маънавий рагбатлантириш тизими.
Бундан ташкари, ижарачи ва пудратчиларга махсулот етиштириш режасини орттириб бажарганлиги ва бевосита харажатларни тежаб колганлиги учун режадан ортикча етиштирилган хамда тежаб қолинган маблагнинг маълум микдори, кўшимча иш хақи ёки мукофот тариқасида берилиши маълум килинади.
Ички хўжалик хисобининг муваффақиятини таъмин этувчи яна бир омил, хисоб-китоб ишлари назоратини чек тизими оркали тўғри ташкил килишдир. Хар бир ишлаб чикариш бўлими фаолияти ва натижалари алохида хисобга олиб борилиши ва бу масалада чалкашликларга йўл қўйилмаслиги керак. Тўғри ташкил килинган ички хўжалик хисоби, ички резервларни кидириб топиш ва ишга солишга, ходимлар мехнат фаоллигини янада оширишга, уларнинг диққат эътиборини ишлаб чикаришнинг пировард натижаларини кўпайтиришга қаратишга хизмат килади.
Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling