Тиқхмми, “схтэ ва Б” факултети, “БҲA” йўналиши, 403-гуруҳ талабалари Aсфандиёрова Шакина ва Усарова Мафтуналарниг бошқарув ҳисоби фанидан тайёрлаган тақдимоти


Download 1.62 Mb.
bet1/3
Sana08.01.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1083806
  1   2   3
Bog'liq
Бошқарув ҳисоби ва ички хўжалик ҳисоб-китоби

ТИҚХММИ, “СХТЭ ва Б” факултети, “БҲA” йўналиши, 403-гуруҳ талабалари Aсфандиёрова Шакина ва Усарова Мафтуналарниг бошқарув ҳисоби фанидан тайёрлаган тақдимоти


Мавзу: “Бошқарув ҳисоби ва ички хўжалик ҳисоб-китоби”
Режа:
1. Хўжалик ҳисоби тушунчаси.
2. Хўжалик турлари.
3. Ички хўжалик ҳисоби, уни режалаштиришнинг ахамияти.
Хўжалик ҳисоби негизида, кўриниб турибдики, "хўжалик" ва "ҳисоб" сўзлари ётади.
Хўжалик деганда, маълум мақсадларга йўналтирилган, ўзининг базиси ва устқурмасига эга бўлган субьектлар тушунилади. Хўжалик сифатида қараладиган субьектлар бўлиб бир бутун мамлакатнинг ўзи ва унинг турли таркибий бўлинмалари, масалан, тармоқлари, соҳалари, минтақалари, ҳудудлари, вазирликлар, бирлашмалар, корхоналар ҳисобланади.
Ҳисоб - хўжаликда юз берган ва бераётган ҳодиса ва жараёнлар, уларнинг натижалари тўғрисидаги ахборотларни йиғиш, қайд етиш, гуруҳлаш ва узатиш тизимидир. Демак, ҳисобнинг асосий маҳсули ахборот бўлса, бу ахборотларни аниқ, тўлиқ ва ўз вақтида йиғиш, қайд етиш, гуруҳлаш ва фойдаланувчиларга йетказиб бериш ҳисоб юритишнинг асосий мақсади ҳисобланади.
Корхоналарнинг молиялаштирилишига кўра
    • -бюджет ҳисоби
    • -корхона ҳисоби

Aхборот фойдаланувчиларига кўра:
    • -ички ҳисоб
    • -ташқи ҳисоб

Хўжалик ҳисоби турлари:
-ички ҳисоб
*бошқарув ҳисоби
*оператив-техник ҳисоб
*ишлаб чиқариш ҳисоби
-ташқи ҳисоб:
*молиявий ҳисоб
*статистик ҳисоб
Ички ҳисоб деганда, фақат хўжаликнинг ўзида юритиладиган ҳисоб тушунилади. Ички ҳисоб адабиётларда турлича номланган, масалан, оператив-техник ҳисоб, бошқарув ҳисоби, ишлаб чиқариш ҳисоби ва ҳоказо.
Бошқарув ҳисоби - хўжалик раҳбарияти талабларига кўра бошқарувга тегишли қарорларни қабул қилиш мақсадида батафсил (аналитик) тарзда юритиладиган ҳисоб тизимидир. Бундай ҳисобни хўжаликнинг ҳамма бўлимлари олиб боришлари мумкин.
Оператив-техник ҳисоб деганда, хўжалик бўлимлари томонидан у ёки бу мақсадда юритиладиган тезкор ҳисоб тушунилади. Кадрлар бўлимининг ходимларни ишга ўз вақтида келиши ва кетишининг оператив
ҳисоби, смена бошлиғи уоки мастерининг станокларни иш ҳолати ҳисоби ва бошқалар оператив-техник ҳисобга мисол бўла олади.
Ички хўжалик ҳисоби - муайян бир корхона ёки ташкилотда хўжалик юритиш усули; унинг бошқа хўжалик субъектлари билан бўладиган муносабатлари мажмуини мувофиқлаштириш, бошқариш ва назорат қилишга хизмат қилади.
Бозор шароитида И.х.ҳ. мақсад ва моҳият жиҳатдан тижорат ҳисоби сифатида намоён бўлади ҳамда корхона (ташкилот)нинг бошқа хўжалик субъектлари олдидаги мажбуриятларини амалга ошириш нуқтаи назардан ишлаб чиқилади.
Ички хўжалик ҳисоби корхона (ташкилот) хўжалик ҳисобининг таркибий ва ажралмас қисми бўлиб, муайян хўжалик юритиш субъйектига қарашли ички бўлинмалар ҳар бирининг фаолият йўналишлари ва уларнинг ўзаро муносабатларига асосланади.
Ҳар бир ички бўлинманинг ихтисослашувига мувофиқ маҳсулот и.ч. ёки иш бажариш (хизмат кўрсатиш) юзасидан миқдорий топшириқ, уни бажариш учун лозим бўлган ҳаражат таркиблари, моддий манфаатдорлик тизими ва бошқа тегишли кўрсаткичлар бўйича меъёрлар Ички хўжалик ҳисобида ўз аксини топади.Ички хўжалик ҳисобида нисбатан еришилган якуний натижалар ички бўлинма жамоалари аъзоларини моддий рағбатлантиришга асос илиб олинади.
Бозор шароитида ички хўжалик ҳисоби , яъни тижорат ҳисо-бининг асосий тамойиллари сифатида ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш)ни мустақил ташкил қилиш, ўзини ўзи бошқариш ва молиявий қоплаш, ҳар бир аъзони ўз мулкий улуши миқдорида моддий жавобгарликка тортиш, моддий рағбатлантириш ва бошқа тамойиллар кучли амал қилади.
Ички хўжалик хисоби, умумхўжалик хисобининг мантиқий давоми, корхонанинг ишлаб чиқариш бўлинмалари (пудратчилар, фермерлар, ремонт устахонаси, трактор ва автомобиль парки, ёрдамчи ва кайта ишлаш корхоналари) фаолиятини хўжалик хисоби тамойиллари асосида ташкил килиш ва юргизишдир. Ички хўжалик хисоби тамойиллари оддий ва содда бўлиб, мазкур корхонанинг ишлаб чикариш бўлинмалари олдига кўйилган вазифалардан келиб чиқади

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling