Тиқхмми, “схтэ ва Б” факултети, “БҲA” йўналиши, 403-гуруҳ талабалари Aсфандиёрова Шакина ва Усарова Мафтуналарниг бошқарув ҳисоби фанидан тайёрлаган тақдимоти


Хўжалик корхоналарининг ички хўжалик фаолиятини ва бизнесини режалаштириш


Download 1.62 Mb.
bet2/3
Sana08.01.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1083806
1   2   3
Bog'liq
Бошқарув ҳисоби ва ички хўжалик ҳисоб-китоби

Хўжалик корхоналарининг ички хўжалик фаолиятини ва бизнесини режалаштириш
Республикамизда бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган корхоналарнинг ички иктисодий муносабатларини ўзида аник, акс эттира оладиган механизм бу - режалаштиришдир. Бозор иқтисодиётининг талаб ва таклиф қонуниятларига таянган холда яратилган режалаштириш тизими, кишлок хужалик корхоналарида мавжуд булган тармоклар ўртасида, уларнинг ички ресурсларидан фойдаланишда мутаносибликни ўрнатиб, ишлаб чикаришнинг узлуксиз ва тез суръатлар билан ривожланиб боришига имкониятлар яратади.
Режалаштиришнинг асосий максади бозорни сифатли, арзон ва ракобатбардош товар махсулотлари билан тўлдиришда, кишлок. хўжалик корхоналарининг соҳа ва тармоқлари ўртасида ички ресурслар билан таъминланиш мутаносиблигини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигига эришишдир. Режалаштириш натижасида кишлок хўжалик корхоналари ер ва бошка ишлаб чикариш воситаларидан, мехнат ва молия ресурсларидан, табиий бойликлар, фан ва техника ютуқлари хамда илгорлар тажрибасидан окилона ва самарали фойдаланишга, тежамкорлик коидаларига риоя килишга ва нобудгарчиликларга йўл қўймасликка эришишни назарда тутади.
Таъкидлаш лозимки, корхонада тузилган барча турдаги режаларнинг бажарилишини мунтазам равишда назорат килиниши ва уларнинг ўз муддатида бажарилиши учун шарт-шароитлар яратилиши мехнаткашларнинг иш натижалари учун жавобгарлигини кучайтиради.
Маълумки, амал қилиш вақтига боғлиқ равишда режалаштириш қуйидагиларга бўлинади.
узоқ муддатли
ўртача муддатли
қисқа муддатли
Кўзланган мақсади характери бўйича қуйидаги режалаштиришларга бўлинади.
стратегик
тактик
оператив
Стратегик ёки узоқ муддатли режалаштириш доирасида (5-10йил муддатгача) корхонанинг истиқболли ривожланиш конценцияси ишлаб чиқилади.
Бу корхона хаётининг стратегик мақсадларига етишишини кўзлайди: бозорда барқарор холатни сақлайди; бозор улушини кенгайтиради; фойдани энг юқори даромадига олиб чиқади; рентабелликни оширади; тўлов қобилиятини тутиб туради ва таъминлайди; бозорда хукмронлик қилади; экспорт имкониятларининг кенгайтиради ва х.к.. Бу йўналишларнинг хар бири бўйича у ёки бу мақсадга эришиш учун хам масъул бўлиши даркорлигини аниқлайди. Фаолият стратегик йўналишларни амалга ошириш корхонада ишлаб чиқариладиган режаларнинг бутун тизими билан кўзда тутилади.
Тактик ёки ўрта муддатли режалаштириш ёрдамида (3-5
йилгача) корхона стратегик мақсадлари ва вазифаларини
тафсифлаштириш амалга оширилади. Бундай режалаштириш доирасида корхонанинг кўзда тутилган узоқ муддатли мақсадларни хисобга аста-секин ва изчил тадбиқ этишга киритилган муаян дастурларнинг ишлаб чиқилишига таъминланади. Уларда ривожланиш мақсадларининг ресурслари (захиралар) билан боғлиқлиги кўзда тутилади ва турли хил кўрсаткичларни ўртасидаги мутаносибликлар аниқланади.
Тезкор ёки қисқа муддатли режалаштириш тизими бир кун, бир хафта, ўн кун, бир ой, бир квартл ёки бир йил давомида корхона ишига сифат ва барқарорликга эга бўлишда ёрдам беради. Бундай режалар тасдиқланган дастурлар асосида ишлаб чиқарилади, тор йўналишга, юқори даромаддаги батафсилликка эга бўлади ва уларни асослаш чоғида хилма-хил усуллар ва методлардан фойдаланади.
Қабул қилинган режа корхона стратегияси, уни амалга
оширишни муайян чора-тартиблари эса- тактика хисобланади.
Кўпгина Ғарб мамлакатлари ва фирмаларида узлуксиз режалаштириш кенг расм бўлди, бунда хар йили келаси йили режалари аниқланади ва кейинги икки йилга кўрсаткичлар белгилаб чиқилади. Натижада фирмалар муқобил режага эга бўлади ва изчил суратга унинг асослилигини оширишга эриша боради.
Режалаштиришга нисбатан бундай ёндашув барча Ўзбекистон корхоналари учун хам фойда бўлмоғи даркор.
Ишлаб чикариш бўлинмаларининг асосий вазифаси махсулот етиштиришни кўпайтириш, унинг сифатини яхшилаш, махсулот етиштириш билан боғлиқ харажатларни камайтиришни таъминлашдир. Ички хўжалик хисоби турли табиий ва иктисодий шароитларда жойлашган ишлаб чикариш бўлинмалари ходимларининг улар олдига қўйилган вазифаларни муваффақиятли бажаришдан моддий манфаатдорлигини ва жавобгарлигини таъминлашга қаратилади.
Хўжалик хисоби корхона фаолияти билан бирга ишлаб чиқариш бўлинмалари фаолиятини ҳам қамраб олса, ички хужалик хисоби ижобий иктисодий натижаларга эришиши мумкин бўлади
Қишлоқ хўжалигида ички хўжалик хисобини жорий қилиш бошқа соҳаларга нисбатан мураккаброқ ва мухимроқдир. Маълумки, сарф килинган мехнатнинг сифати етиштирилган махсулот миқдори, сифати ва унинг таннархида тўла ифодаланади.

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling