I.Фоизли харажатлар жами
|
1. Депозитлар учун фоизлар
| |
2. Банклараро кредитлар учун фоизлар
| |
3. Қимматли қоғозларга тўланган фоизлар
| |
4. Бошқа фоизли харажатлар
|
II.Фоизсиз харажатлар
|
1. Комиссион харажатлар
| |
2. Хорижий валюта операцияларидан кўрилган зарар
| |
3. Қимматли қоғозлардан кўрилган зарар
|
III. Операцион харажатлар
|
1.Иш ҳақи харажатлари
| |
2. Амортизация харажатлари
| |
3. Солиқлар ва бошқа мажбурий харажатлар
| |
4. Бошқа харажатлар
| Фоизли харажатлар - Фоизли харажатлар – барча мажбуриятлар бўйича тўпланган фоиз суммаси демакдир.
- Бизга маълумки тижорат банклари кредит ресурслари ташкил этишда талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар, жамғарма депозитлар ва муддатли депозитлар қабул қилади. Ушбу депозитларга банклар маълум белгиланган фоизларда пул тўлайдилар. Тижорат банклари банк қарз мажбуриятлари бўйича фоизлар тўлайдилар, шу жумладан, қимматли қоғозларининг сотув нархи билан номинал қиймати орасидаги салбий тафовут бўлганида, баъзи бир келтирилган, лекин тўланмаган фоизларни тўлашда банкларда фоизли харажатлар юзага келади.
Фоизли харажатлар қуйидаги қисмларга бўлинади - Талаб қилиб олгунча депозитлар бўйича фоизли харажатлар;
- Жамғарма депозитлар бўйича фоизли харажатлар;
- Муддатли депозитлар бўйича фоизли харажатлар;
- Марказий Банк олдидаги тўловлар бўйича фоизли харажатлар;
- Бошқа банклар олдидаги тўловлар бўйича фоизли харажатлар;
- Қисқа муддатли ссудалар бўйича фоизли харажатлар;
- Узоқ муддатли ссудалар бўйича фоизли харажатлар;
- Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича фоизли харажатлар;
- Бошқа фоизли харажатлар;
Do'stlaringiz bilan baham: |