Ички аудит текшируви натижалари текшириш ҳисоботи ва уни тўлиқ тасдиқловчи иш ҳужжатлари тўпламини ўз ичига олиши зарур. Аудиторлик текшируви иш ҳужжатлари Аудит хизмати ходимлари томонидан тайёрланади ва Аудит хизмати бўлими раҳбарлари томонидан текширилади. Ушбу ҳужжатларда олинган маълумотлар ва ўтказилган таҳлил қайд этилган бўлиши, шунингдек улар аудиторлик текшируви жараёнида аниқланган ҳолатлар учун асослар ҳамда уларни яхшилаш бўйича тавсияларни ўз ичига олиши лозим. Аудит хизмати ходимлари уларга берилган ёки улар томонидан хизмат вазифалари бажарилиши муносабати билан маълум бўлган маҳфий маълумотларни ҳимоя қилиш учун жавобгар бўладилар. Банк сиридан иборат маълумотлар ҳамда ошкор қилиниши банк раҳбарияти томонидан таъқиқланган маҳфий маълумотлар ошкор қилинган ҳолда уларга нисбатан қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилади. Аудит ҳисоботи аудиторлик текшируви якунланганидан сўнг зудлик билан тайёрланиши зарур. Аудит ҳисоботи аудиторлик текшируви якунланганидан сўнг зудлик билан тайёрланиши зарур. Аудиторлик ҳисоботи камида аудит мақсади ва объектларини, ички аудит кўламини, аниқланган муаммо ва камчиликлар, шунингдек ҳар бир муаммоли соҳа бўйича аниқ тавсияларни ўз ичига олиши керак. Тавсиялар аниқланган муаммоларнинг қисқача изоҳи, уларни бартараф қилишга доир талаб этиладиган чора-тадбирлар ва ушбу чора-тадбирларни амалга оширишга шахсан жавобгар бўлган шахслар ҳамда чора-тадбирларни бажариш муддатларини акс эттириши лозим. Аудит хизмати ҳисоботлари бевосита Банк кенгашига ёки Аудиторлик қўмитасига тақдим этилиб, банк Кенгаши томонидан тасдиқланиши лозим. Ушбу ҳисоботларнинг нусхалари банк Бошқаруви ва банкнинг алоҳида таркибий тузилмалари бошлиқларига тақдим этилади (бевосита ушбу бўлинмага тегишли қисми). Банк ва филиал раҳбарияти ўтказилган аудиторлик текширувида аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган чора-тадбирлар қабул қилиши шарт. Шу муносабат билан ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар графиги тузилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |