- банк қонунчилиги соҳасида билимларга эга бўлишлари, шу жумладан Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатларини билишлари; - республикада белгиланган бухгалтерия ҳисоби ҳамда умумқабул қилинган бухгалтерия ҳисоби ва аудит халқаро стандартлари қоидаларини қўллаш бўйича билимларга эга бўлишлари, шунингдек халқаро стандартлардаги ўзгаришларга мувофиқ махсус курсларда мунтазам ўқишни ўтказишлари. Ички аудит текширувлари фақатгина Аудит хизмати ходимлари томонидан ўтказилади. Ички аудит текширувлари фақатгина Аудит хизмати ходимлари томонидан ўтказилади. Ички аудит банк Кенгаши томонидан тасдиқланган Аудиторлик текшируви режасига мувофиқ ўтказилади. Аудиторлик текшируви режаси асосида батафсил аудиторлик дастури тайёрланади. Аудиторлик текшируви режасини ишлаб чиқиш учун жавобгарлик Аудиторлик қўмитасига, аудиторлик дастурини ишлаб чиқиш ва бажариш учун жавобгарлик эса банкнинг Бош аудиторига юклатилади. Аудит хизмати ишининг самарадорлиги ва монандлигини таъминлаш мақсадида аудиторлик текшируви режаси банк Кенгаши томонидан бир йилда камида бир марта тегишли йилнинг 1 январига қадар қайта кўриб чиқилиши ва тасдиқланиши лозим. Аудиторлик дастури аудиторлик текшируви мақсадини аниқ белгилаши ва изоҳлаб бериши, шунингдек батафсил иш режаси, аудиторлик текширувини ўтказиш графиги ҳамда кўрилаётган ҳар бир соҳа учун зарурий тартиблар изоҳини ўз ичига олиши лозим. Аудиторлик дастури аудиторлик текшируви мақсадини аниқ белгилаши ва изоҳлаб бериши, шунингдек батафсил иш режаси, аудиторлик текширувини ўтказиш графиги ҳамда кўрилаётган ҳар бир соҳа учун зарурий тартиблар изоҳини ўз ичига олиши лозим. Дастур қамров доираси аудиторлик мақсадларига эришиш учун етарли бўлиши лозим. Ҳар бир дастур талаб қилинаётган ишнинг аниқ ва қисқа тарзда изоҳлаб бериши лозим ҳамда операцияларнинг хусусияти ва мукаммаллигига қараб бир ёки бир нечта бўлимлар фаолиятини қамраб олиши мумкин. Дастурга киритилган тартиблар амалга оширилаётган операциялар ёки бошқа омиллар ҳажми ва мураккаблигига қараб ўзгартирилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |