Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби

Download 172.82 Kb.
bet16/17
Sana21.10.2023
Hajmi172.82 Kb.
#1714690
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
1. Тижорат банкларида ташқи аудит

Банк ва филиал раҳбарияти ўтказилган аудиторлик текширувида аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган чора-тадбирлар қабул қилиши шарт. Шу муносабат билан ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар графиги тузилади.

Аудит хизмати ходимлари аниқлаган асосий камчилик ва таклифлар текшириш ўтказилаётган бўлим раҳбарияти томонидан ёзма равишда изоҳлаб берилиши лозим. Зарурат туғилганда ушбу тушунтиришлар банк Кенгаши ва Аудиторлик қўмитасига тақдим этилишидан олдин ҳисоботга киритилиши мумкин.

Аудит хизмати аниқланган камчиликларни тузатиш ва аудит тавсияларини амалга ошириш бўйича зарурий чора-тадбирларни таъминлаш учун тадбирлар ишлаб чиқиши лозим.

Аудит хизмати текшириш жараёнида аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ўз вақтида ва тегишли равишда бажарилиши устидан текширишдан кейинги назоратни ўрнатиши лозим. Текширишдан кейинги назоратни ўтказиш учун жавобгарлик Аудит хизматининг ёзма низомида белгиланган бўлиши керак.

Мунтазам назоратни таъминлаш ва олиб бориладиган ишларнинг такрорланишидан қутилиш учун Аудит хизмати Марказий банк ва банк ташқи аудитори билан ишга доир муносабатларни таъминлаши ва ўз ишини келишиб олиши лозим.

Аудит хизмати Марказий банк билан рискларнинг маълум турлари ва уларни бартараф этиш бўйича кўрилган чоралар, шунингдек банк ташқи аудитори билан ҳамкорлик даражалари юзасидан вақти-вақти билан консультациялар ўтказиб туриши лозим.

Банк ҳар чоракда Марказий банкка банк Кенгаши томонидан тасдиқланган ички аудит ҳисоботлари нусхаларини, шунингдек ўз ичига қуйидагилар тўғрисидаги маълумотларни олган, тақвимий йил якуни бўйича ўтказилган банк аудити бўйича йиғма ҳисоботни тақдим этиши лозим:

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling