Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби


Амалиётда қуйидаги икки шаклдаги аудиторлик текширувлари мавжуд: ички аудит ҳамда ташқи аудит


Download 172.82 Kb.
bet4/17
Sana21.10.2023
Hajmi172.82 Kb.
#1714690
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
1. Тижорат банкларида ташқи аудит

Амалиётда қуйидаги икки шаклдаги аудиторлик текширувлари мавжуд: ички аудит ҳамда ташқи аудит.

Амалиётда қуйидаги икки шаклдаги аудиторлик текширувлари мавжуд: ички аудит ҳамда ташқи аудит.

Энг аввало, ички аудит тўғрисида тушунча бериб ўтиш мақсадга мувофиқ.

Ички аудит ташқи аудит учун зарурий ахборотларни жамлаб беради, ушбу ахборотлар базасидан манба сифатида ташқи аудиторлик компаниялари ёки алоҳида аудиторлар фойдаланади.

Ички аудит аудиторлик текширувини амалга ошириш усулига кўра ташқи аудитга ўхшашдир.

Ташқи аудит ва ички аудит ушбу аудиторлик текширувларини амалга оширилиш вақти ҳамда уларга юклатилган вазифалар жиҳатидан ўзаро фарқланади.

Ташқи аудит ва ички аудит ушбу аудиторлик текширувларини амалга оширилиш вақти ҳамда уларга юклатилган вазифалар жиҳатидан ўзаро фарқланади.

Ички аудит хўжалик юритувчи субъектларнинг мулкдорлари манфаатларига хизмат қилади, ички аудит хизматининг асосий вазифаси хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий-иқтисодий ҳолати бўйича мазкур корхона ёки ташкилотнинг эгалари учун маълумотлар тақдим этишдир.

Ташқи аудит шунингдек мустақил аудит деб ҳам юритилади. Ташқи аудит текширувининг асосий мақсади бу хўжалик юритувчи субъектнинг акциядорлари, инвесторлари, тижорат банклари, солиқ органлари учун ушбу корхона ёки ташкилотнинг молиявий хўжалик фаолияти бўйича ҳаққоний хулоса тайёрлашдир. Ташқи аудит корхона мулкдорлари, давлат ва кредиторлар манфаатлари учун хизмат қилади.


Ички аудит

Ташқи аудит

Хужалик тизимида ишлайдиган ҳисоб, назорат ва таҳлил мутахассислари томонидан бажарилади.
Асосий мақсади – ушбу хужалик тизимида маъмурият ахборот эхтиёжини қондириш.
Таъсирчанлик ва самарадорлик ташқи аудит хажмига, мазмунига ва характерига бевосита тасир қилади.
Хужалик операциялари, ресурслардан фойдаланиш, ҳисоб-ҳисобот ва ички назоратнинг аҳволи, белгиланган ҳисоб сиёсати ва умумий услубий қоидаларга мос келиши текширилади.
Ушбу хужалик тизимида ишнинг функционал бошқариш муносабатларига қаратилган.

Ёлланган ходим бўлмаган, лекин асосан шартнома асосида далолат бериш вазифасини бажарадиган профессионаллар тамонидан амалга оширилади.
Асосий вазифаси – “3 шахслар” – акциядорлар ва инвесторлар, банклар, солиқ органлари ва шу кабилар учун ўз фикрини билдириш.
Хажми, мазмуни, характери шунингдек, аудиторлик хатари ички аудитнинг сифати ва таъсирига қараб белгиланади.
Ташқи аудит кўламини ва мижознинг ҳисоб ва ахборот маълумотларига дастлабки ишонч даражасини аниқлаш учун ҳисоб ва хисобот ҳолати, ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги ва ички назорат даражаси текширилади.
Аудит ресурсларини турли гуруҳларга ажратиш ва бир тусдаги операцияни қуллаш ҳисобот ва даромад манбаларининг энг муҳим жойларига қаратилган.


Download 172.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling