Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқА Қимматликларни инкассация қилишга доир йўРИҚномани


-боб. Кечки кассага нақд пул ва бошқа қимматликларни қабул қилиш


Download 1.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/58
Sana25.01.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1118723
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   58
Bog'liq
Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқнома

5-боб. Кечки кассага нақд пул ва бошқа қимматликларни қабул қилиш
70. Банк иш куни якунланганидан сўнг, инкассаторлар гуруҳидан нақд пул ва бошқа 
қимматликлар солинган ёки бўш инкассация сумкаларини (қопларини) қабул қилиб олиш 
ҳамда иш куни узайтирилган кассаларда иш якунлангач, улардаги нақд пул ва бошқа 
қимматликлар қолдиғини қабул қилиб олиш, шунингдек, дам олиш ва байрам кунлари 
ишлайдиган кассаларга мадад пулларини бериш мақсадида банкда кечки касса ташкил 
этилади. Банкнинг кечки кассасига инкассация сумкаларини (қопларини) қабул қилиш, 
бухгалтерия ходимларидан тайинланган бухгалтер-назоратчининг назорати остида кечки 
касса кассири томонидан амалга оширилади. 
71. Банкнинг кечки кассаси орқали чиқим касса операцияларини бажарилишига йўл 
қўйилмайди. Кечки кассанинг бухгалтер-назоратчисига қайта санаш кассасида ишлаш, 
шунингдек қайта санаш кассасининг назоратчисига кечки касса ходимларининг 
вазифаларини бажариш тақиқланади. 
72. Банкнинг кечки кассаси ходимларига йўналиш бўйича йиғилган инкассация 
сумкаларини (қопларини) топшириш, инкассаторлар гуруҳи бошлиғининг кузатуви остида, 
йиғувчи инкассатор томонидан амалга оширилади. 
Инкассаторлар гуруҳи автомашинасида бир нечта банкка топширилиши лозим 
бўлган нақд пул тушумлари солинган инкассация сумкалари (қоплари) мавжуд бўлса, бир 
банкка тегишли бўлган сумкаларни (қопларни) топшириш жараёнида, ҳайдовчи инкассатор 
автомашинада қолиб, бошқа банкка топширилиши лозим бўлган сумкаларни (қопларни) 
қўриқлаб туриши керак. 
Инкассаторлар гуруҳи йиғиб келинган инкассация сумкаларини (қопларини) 
банкнинг кечки кассаси ходимларига топширишдан аввал, кечки кассанинг бухгалтер-
назоратчисига: 
йўналишдаги ҳар бир мижоз бўйича инкассаторлар гуруҳига берилган мазкур 
Йўриқноманинг 
13-иловасига 
мувофиқ шаклдаги ташриф варақасини; 
мижозларнинг ҳар бир пуллик инкассация сумка (қопи) бўйича мазкур 
Йўриқноманинг 
14
б
-иловасига 
мувофиқ нақд пул тушумлари солинган инкассация сумкаси 
(қопи) юк хатини; 


мазкур Йўриқноманинг 
15-иловасига 
мувофиқ шаклдаги инкассаторлар гуруҳига 
берилган бўш сумкалар (қоплар) ва ташриф варақаларининг сони тўғрисидаги 
маълумотномани тақдим этиши лозим. 
73. Кечки кассанинг бухгалтер-назоратчиси инкассаторлар гуруҳидан қабул қилиб 
олган юк хатлари ва ташриф варақаларидаги ёзувларни бир-бирига мос келишини текшириб 
кўриши шарт. Шундан сўнг, бухгалтер-назоратчи мазкур Йўриқноманинг 
16-иловасига 
мувофиқ банк кассасига қабул қилинган тушум пуллари солинган ва бўш инкассация 
сумкаларини (қопларини) қайд этиш журналини икки нусхада тўлдириб, унга:
мижозларга бириктирилган сумка (қоп) рақамлари ва унга солинган нақд пул 
суммаларини; 
бўш сумкалар (қоплар) рақамларини; 
мижозлар қўшимча равишда топширилган (нақд пул тушумлари солинган) 
инкассация сумкалари (қоплари) бўйича маълумотларни киритади. 
74. Инкассаторлар гуруҳидан сумкаларни (қопларни) қабул қилиш вақтида ташриф 
варақасидаги ёзувга изоҳларсиз тузатишлар киритилганлиги, шунингдек ташриф 
варақасидаги ёзувлар билан юк хатидаги ёзувларни ўзаро мос келмаслиги ва бошқа 
камчиликлар аниқланган тақдирда тегишли сумка (қоп) рақами ёки мижозлар томонидан 
қўшимча равишда пуллик сумкалар (қоплар) топширилганда уларнинг рақамларини 
бухгалтер-назоратчи мазкур Йўриқноманинг 
16-иловасида 
келтирилган журнал шаклининг 
«Изоҳлар» устунидаги тегишли катакчасида қайд этилиши лозим.
Банк кечки кассасига йиғиб келинган инкассация сумкалари (қоплари) тўлиқ 
топширилаётганлигини назорат қилиш учун бухгалтер-назоратчи журналга киритилган нақд 
пул тушумлари умумий суммасини ҳамда ташриф варақаларида қайд этилган тушум 
суммалари йиғиндисини ўзаро таққослаб кўриши лозим.
75. Кечки кассанинг бухгалтер-назоратчиси инкассаторлар гуруҳи томонидан кечки 
кассага топширилаётган сумкалар (қоплар) сонини инкассаторлар гуруҳига берилган бўш 
сумкалар (қоплар) ва ташриф варақаларининг сони тўғрисидаги маълумотномада 
кўрсатилган рақамларга мос келишини текшириб бўлганидан сўнг, ташриф варақаларини 
инкассаторлар гуруҳига қайтариб беради. 
76. Кечки касса кассири бухгалтер-назоратчидан юк хатларини олганидан сўнг, нақд 
пул тушумлари солинган сумкаларини (қопларни) инкассаторлар гуруҳидан бирма-бир қабул 
қилишни бошлайди. Бунда, кечки касса кассири нақд пул тушумлари солинган: 
инкассация сумкасига (қопига) босилган пломбир изининг аниқлигини ва 
тасдиқланган намунага мос келишини текшириши;
инкассация сумкасининг (қопининг) бирон-бир жойи шикастланмаганлигини 
хусусан, сумканинг қулфига таъсир кўрсатилмаганлигини, ямоқлар, ташқи чоклар, 
йиртилган жойлар, пломба изи туширилган тизимчанинг узилган ёки тугилган жойлари бор-
йўқлигини қараб чиқиши; 
инкассация сумкасининг (қопининг) рақамини, унинг юк хатида кўрсатилган 
рақамга мос келишини таққослаб кўриши; 
сумкаларнинг (қопларнинг) умумий сонини, юк хатларининг умумий сонига, 
шунингдек қабул қилинаётган нақд пул тушумларининг умумий суммасини, юк хатларида 
кўрсатилган суммалар йиғиндисига мос келишини текшириб қабул қилиши керак. 
77. Инкассаторлар гуруҳидан ҳар бир йўналиш бўйича инкассация сумкалари 
(қоплари) қабул қилиб олинганидан сўнг, банк кассасига қабул қилинган тушум пуллари 
солинган ва бўш инкассация сумкаларини (қопларини) қайд этиш журналининг иккала 
нусхасига инкассаторлар гуруҳи бошлиғи ва йиғувчи инкассатори ҳамда кечки кассанинг 
кассири ва бухгалтер-назоратчиси имзо қўяди. Ушбу журналнинг биринчи нусхасига 
инкассация сумкаларини (қопларини) топширган инкассаторлар гуруҳининг муҳри босилади 
ва у кечки касса ходимларида қолади, иккинчи нусхасига эса кечки кассанинг муҳри 
босилиб, инкассаторлар гуруҳининг бошлиғига берилади. 


Банк кечки кассасининг муҳри кечки касса кассирига бириктирилган бўлиб, унинг 
сейфида сақланиши лозим. 
78. Мазкур Йўриқноманинг 
15-иловасида 
келтирилган инкассаторлар гуруҳига 
берилган бўш сумкалар (қоплар) ва ташриф варақаларининг сони тўғрисидаги 
маълумотномада қайд этилган ёзувлар асосида инкассаторлар гуруҳи томонидан 
мижозларнинг нақд пул тушумлари ва бошқа қимматликлари солинган ёки бўш инкассация 
сумкалари (қоплари) кечки кассага тўлиқ топширилмаётганлиги аниқланса, бу ҳақида банк 
раҳбарига ва инкассация бўлими бошлиғига хабар берилиши лозим. Инкассация бўлими 
бошлиғи йиғиб келинган инкассация сумкаларини (қопларини) банк кассасига тўлиқ 
топширилишини таъминлаш чораларини кўриши шарт. 
79. Кечки касса кассири банк кассасига қабул қилинган тушум пуллари солинган ва 
бўш инкассация сумкаларини (қопларини) қайд этиш журналидаги ёзувларни инкассаторлар 
гуруҳидан қабул қилиб олинган сумкалар (қоплар) билан таққослаган ҳолда, бухгалтер-
назоратчининг кузатуви остида кечки кассанинг пул омборидаги сейфга (темир шкафга) 
барча сумкаларни (қопларни) ҳамда уларнинг ҳужжатларини жойлаштиради. Сўнгра, пул 
омборидаги сейфни (темир шкафни) кассир ва бухгалтер-назоратчининг калитлари билан 
қулфланади. Шунингдек, кечки касса пул омборининг эшиги ҳам иккита калит билан 
қулфланиб, иккита сурғучли муҳр билан муҳрланади. 
Бунда кечки касса пул омбори эшигининг биринчи калити ва битта сурғучли муҳр 
кассирга, иккинчи калити ва битта сурғучли муҳр бухгалтер-назоратчига бириктирилган 
бўлиши ҳамда ҳар бир ходим кечки касса пул омбори эшигини ўз калити билан қулфлаб, 
ўзига бириктирилган сурғучли муҳр билан муҳрлаши шарт. Шундан сўнг, кечки кассанинг 
пул омбори белгиланган тартибда ички ишлар органининг қўриқлаш хизмати ходимларига 
топширилади.
80. Банкнинг кечки кассаси ходимлари инкассаторлар гуруҳидан нақд пул 
тушумлари солинган инкассация сумкаларини (қопларини) қабул қилиш жараёнида 
сумканинг (қопнинг) нуқсонли эканлиги (босилган пломбир изининг аниқ эмаслиги ёки 
тасдиқланган намунага мос келмаслиги, инкассация сумкасида (қопида) бирон-бир ташқи 
шикастланиш, ямоқлар, ташқи чоклар, йиртилган жойлар борлиги, пломба изи туширилган 
тизимчанинг узилган ёки тугилган жойлари борлиги, пломбани тизимчадан ажралганлиги, 
шунингдек, инкассация сумкасининг (қопининг) рақамини, унинг юк хатида кўрсатилган 
рақамга мос келмаслиги ёки ташриф варақасида ва сумканинг (қопнинг) юк хатида 
кўрсатилган инкассация қилинган нақд пул тушумлари суммасини бир-бирига мос 
келмаслиги) аниқланса, бундай ҳолатлар ҳақида банк касса мудирига хабар берилиши лозим.
Ушбу нуқсонли, шикастланган сумка (қоп) инкассаторлар гуруҳи аъзолари ва 
бухгалтер-назоратчи кузатувида кассир томонидан очилиб, ундаги нақд пул ва бошқа 
қимматликлар бирма-бир қайта саналиши шарт. 
Зарур ҳолларда, банк касса мудирининг кўрсатмасига асосан, ушбу инкассация 
сумкасига (қопига) нақд пул тушумларини солган шахс (мижоз вакили ёки кассир) ҳам қайта 
санаш жараёнига чақиртирилиши мумкин. Қайта санаш жараёни якунлангач, мазкур 
Йўриқноманинг 
17-иловасига 
мувофиқ инкассация сумкасидаги (қопидаги) нақд пул ва 
бошқа қимматликларни қайта санаш натижалари бўйича далолатнома уч нусхада тузилиб, 
иштирок этган барча шахслар томонидан имзоланган ҳолда расмийлаштирилади.
Мазкур далолатноманинг биринчи нусхаси банкнинг кунлик бухгалтерия 
ҳужжатлари йиғмажилдига тикилади, иккинчи нусхаси инкассаторлар гуруҳи бошлиғига, 
учинчи нусхаси эса мижоз вакилига берилади. 
Бундай ҳолларда мазкур Йўриқноманинг 
14
а
-иловасида 
келтирилган нақд пул 
тушумлари солинган инкассация сумкасининг (қопининг) илова қайдномаси кунлик касса 
ҳужжатларига тикиш учун ҳамда ушбу сумкадан (қопдан) чиққан ва кечки касса кассири 
томонидан қайта саналиб, ўраб-боғланган нақд пуллар кейинги банк иш куни эрталаб, кечки 
касса кассирининг 155-шаклдаги китобида қайд этилган ва касса мудирига имзо қўйдирилган 
ҳолда унга топширилади.


Кечки кассада очилган инкассация сумкасининг (қопининг) юк хати бухгалтерия 
ходимларига, қайта саналган тушум суммасини, баланс ҳисобварақлари бўйича 
умумлаштирилган ҳолда кирим касса журналида қайд этиш ҳамда тегишли бухгалтерия 
ўтказмаларини амалга ошириш ва кунлик бухгалтерия ҳужжатлари йиғмажилдига тикиш 
учун берилади.
81. Мижозга тегишли бўлган шикастланган (ёки нуқсонли) инкассация сумкаси 
(қопи) кечки касса ходимларига топширилаётганда, ушбу сумка (қоп) очилиб, унга солинган 
нақд пулларни қайта санаш жараёнида: 

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling