Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқА Қимматликларни инкассация қилишга доир йўРИҚномани
Download 1.14 Mb. Pdf ko'rish
|
Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқнома
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4-боб. Чиқим касса операцияларини бажариш
Олдинги
таҳрирга қаранг. 46 1 . Нақд пул тушумлари солинган ва белгиланган тартибда пломбаланган сумкадаги (қопдаги) нақд пул тушумларини банк филиалига ўзлари олиб келган мижозлар мазкур Йўриқноманинг 8а-иловасига мувофиқ шаклдаги бланкни тўлдирган ҳолда инкасса хонасига топширади. Нақд пулни қабул қилган касса ходимлари (банк иш куни мобайнида масъул касса ходимлари, банк иш куни якунлангач ёки дам олиш кунлари кечки касса ходимлари) мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган бланкнинг квитанция қисмига имзо қўйган ва муҳр босган ҳолда уни мижозга қайтариб беради. Банк касса тармоғида инкасса хонаси алоҳида ёки иш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда кирим, чиқим кассаларида ёки мижозларга касса хизмати кўрсатиладиган бошқа касса хоналарида ташкил этилади. Банк филиалининг қайта санаш кассаси кассирлари ушбу сумкадаги (қопдаги) нақд пулларни сараланиши, саналиши, тушум пулларни мижознинг ҳисобварағига кирим қилиниши, банкдаги мижознинг бўш сумкасини (қопини) унга қайтариб бериш ҳамда ушбу касса операцияларини бажаришга доир ҳужжатларнинг расмийлаштирилиши мазкур Йўриқномада белгиланган тартибда амалга оширилади. (46 1 -банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувнинг 2018 йил 15 декабрдаги 39/19-сонли қарорига (рўйхат рақами 3028-1, 23.01.2019 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2019 й., 10/19/3028-1/2532-сон) 4-боб. Чиқим касса операцияларини бажариш 47. Банк кассасидан нақд пулларни чиқим қилиш: а) хўжалик юритувчи субъектларга — мазкур Йўриқноманинг 9-иловасига мувофиқ шаклдаги нақд пул чеки бўйича; б) жисмоний шахсларга — мазкур Йўриқноманинг 10-иловасига мувофиқ шаклдаги чиқим касса ордери (бевосита банк фаолияти билан боғлиқ бўлган нақд пулдаги чиқим касса операцияларини, хусусан, нақд пулларни бир ҳисобварақдан иккинчи бир ҳисобвараққа ўтказиш учун чиқим қилишда, нақд пулларни инкассация хизмати ходимларига топшириш мақсадида чиқим қилишда ҳам чиқим касса ордеридан фойдаланилади) бўйича; в) банк депозит ҳисобварақларидаги фуқароларнинг омонатларини ва унинг фоизларини тўлаш, Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 2711, 2015 йил 26 август) талаблари асосида; г) жисмоний шахснинг банк картасидан банкомат ёки терминаллар орқали нақд пуллар чиқим қилиш — автоматик тарзда, дастурий йўл билан шакллантириладиган слиплар бўйича амалга оширилади. Автомат тарзда шакллантириладиган слип — чиқим касса ордерига тенглаштирилади. 48. Банк кассасидаги терминалдан чиқим қилинган нақд пулларнинг умумий суммасига, банк иш куни охирида чиқим касса ордери расмийлаштирилади ҳамда ҳар бир слипдаги сумма мазкур Йўриқноманинг 192-бандида қайд этилган ахборотлар тасмасига алоҳида киритилиши лозим. Банк кассасидаги терминал орқали жисмоний шахсларнинг банк пластик карталаридан нақд пулдаги чиқим касса операцияларининг ҳисоб-китоби юритиладиган ҳисобварақ бўйича кунлик чиқим айланмаларни, яъни чиқим суммалари рўйхатини чоп этган ҳолда, ундаги ҳар бир суммани тегишли слип суммаси билан таққослаб чиқиш мумкин. Бунда тафовутлар аниқланмаса, таққослаш ишларини бажарган кассир ушбу рўйхатдаги умумий суммани имзолаши лозим. Сўнгра, ушбу рўйхат мазкур кассада терминалдан чиқим қилинган нақд пулларнинг умумий суммасига расмийлаштирилган чиқим касса ордерига илова қилган ҳолда кунлик касса ҳужжатларига тикилиши керак. 49. Банкнинг пул омбори очилганидан сўнг, касса мудири, банк раҳбари ва бош бухгалтери иштирокида айланма кассадаги нақд пуллар қолдиқлари қайта саналади ҳамда айланма кассадаги нақд пуллар қолдиғини мазкур Йўриқноманинг 11-иловасига мувофиқ 120-шаклдаги китобда қайд этилган маълумотлар билан, шунингдек 10101 — Айланма кассадаги нақд пуллар» ҳисобварағидаги қолдиқ суммага мослиги текширилади. Бунда касса мудири ўзининг 155-шаклдаги китобига берилаётган нақд пуллар суммасини қайд этади ва чиқим кассаси кассирига имзо қўйдирган ҳолда нақд миллий ва хорижий валютадаги пулларни, банк иш куни якунида ҳисоб бериш шарти билан беради. Чиқим кассаси кассири томонидан нақд пулларни касса мудиридан қабул қилиш: банкнотларнинг тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган боғламларини устки накладкалардаги маълумотларга қараб текшириш йўли билан; банкнотларнинг тўлиқ бўлмаган дасталарини эса касса мудирининг ёки у тайинлаган касса ходимининг кузатуви остида бирма-бир қайта санаш орқали; тангалар — қопчаларга бириктирилган ёрлиқлардаги (ёки пакетлар ичидаги қоғоздаги) ёзувларга қараб текшириш орқали амалга оширилади. 50. Чиқим кассаси кассири ҳисоб бериш шарти билан касса мудиридан олган барча нақд пул ва бошқа қимматликларини ўзининг 155-шаклдаги китобида қайд этиши лозим. 51. Касса мудири ҳисоб бериш шарти билан банк чиқим кассаси кассирига нақд пулларни берганидан сўнг, кассада қолган нақд пулларни қайта ҳисоблаб, уни банк иш куни бошидаги касса қолдиғи суммасига таққослаб кўриши керак. 52. Нақд пул чек дафтарчасини мижозга бериш, унинг ёзма буюртмалари асосида амалга оширилади. Банк мижози бўлган хўжалик юритувчи субъектга берилаётган нақд пул чек дафтарчасининг ҳар бир варағига банкнинг номи туширилган тўртбурчак муҳр босилган бўлиши шарт. Хўжалик юритувчи субъект ўз фаолиятини тугатаётганида ёки ҳисобварағини бошқа банкка ўтказаётганида нақд пул чек дафтарчаси мижоздан қайтариб олинади ҳамда нақд пул чек дафтарчасининг ҳар бир фойдаланилмаган варағининг имзолар қўйиладиган қисмини учбурчак шаклида қирқиш орқали, фойдаланишга яроқсиз ҳолга келтирилади. 53. Хўжалик юритувчи субъект вакили нақд пул олиш учун банк бухгалтериясининг ушбу мижозга хизмат кўрсатувчи ходимига нақд пул чеки ва бошқа ҳужжатларни тақдим этади. Бухгалтерия ходими чиқим касса ҳужжатини мижоз томонидан тўғри тўлдирилганлигини ва мижознинг банкдаги ҳисобварағида етарли миқдорда маблағлар борлигини текширгач, уни имзолайди. Банкда ўзининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағини очмаган ёки ҳисобварағида етарлича маблағлари бўлмаган ҳар қандай мулкчилик шаклидаги хўжалик субъектларига банк кассаларидан нақд миллий ёки хорижий валюталарни чиқим қилиниши тақиқланади. Бухгалтерия ходими текширилган чиқим касса ҳужжатини назоратчи бухгалтерга беради. Назоратчи бухгалтер чиқим касса ҳужжатининг тўғри расмийлаштирилганлигини текширгач, унинг тегишли реквизитларини чиқим кассаси журналида қайд этади. Ушбу чиқим касса ҳужжати ва чиқим касса журнали назоратчи бухгалтер томонидан имзоланади ҳамда банкнинг чиқим кассирига тақдим этиш учун хўжалик юритувчи субъект вакилига нақд пул чекининг назорат маркаси (банк ходими банк кассасидан нақд пул олаётганида унга чиқим касса ордерининг йиртма талони) берилади. 54. Бухгалтерия ходими чиқим касса ҳужжатларини чиқим кассаси кассирига, чиқим касса журналига имзо қўйдириб топширади. Банк кассасидан нақд пул олаётган шахс томонидан чиқим касса ҳужжатларини кассирга тақдим этилиши тақиқланади. Кассир чиқим ҳужжатини қабул қилиб олганидан сўнг: мижозни чиқим ҳужжатининг рақами бўйича чақириши; чиқим кассаси кассирига мижоз томонидан берилган назорат маркаси ёки йиртма талоннинг рақамини чиқим ҳужжатидаги рақам билан таққослаши ва назорат маркасини ёки йиртма талонни тегишли чиқим ҳужжатига елимлаб ёпиштириши; чиқим ҳужжатида бухгалтерия бўлимининг масъул ходимларининг имзолари борлигини ва ушбу имзоларни, мавжуд имзо намуналарига мос келишини текшириши; рақам ва сўз билан ёзилган суммаларнинг ўзаро мослигини текшириши; ҳужжатда нақд пулларни олаётган мижознинг шахсий имзоси борлигини текшириши; нақд пулларни олувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати борлигини ҳамда мижознинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатдаги маълумотларини чиқим касса ҳужжатида қайд этилган ёзувлар билан солиштириб кўриши шарт. Кассир чиқим касса ҳужжатида кўрсатилган нақд пуллар суммасини мижозга чиқим қилиб бериш учун тайёрлайди. Бунда кассирнинг столи устида мижозга беришга тайёрлаб қўйилган нақд пуллардан бошқа пуллар бўлмаслиги керак. 55. Кассир тайёрланган нақд пул суммасини мижозга беради ва чиқим касса ҳужжатини имзолайди. Мижозга нақд пуллар чиқим қилинганидан сўнг, ушбу чиқим қилинган нақд пулларни алоҳида сумка, қоп, пакет ёки бошқа идишга солинган ҳолда банк биносидан олиб чиқиладиган ҳоллардагина, олинган нақд пуллар суммасига чиқим кассаси кассири томонидан моддий рухсатнома расмийлаштириб берилиши лозим. 56. Кассир мижозга нақд пулларни ўрами бузилмаган тўлиқ боғламлар ва дасталар бўйича чиқим қилганида, банкнотларни бирма-бир қайта санамаган ҳолда, устки накладкада ва бандеролда кўрсатилган суммаларига қараб чиқим қилади. Мижозга ўрами бузилмаган тўлиқ боғламдан тегишли дасталарни олиб бериш зарур бўлса, унда кассир боғламдаги пломбани (ёки полиэтилен пакетдаги кассирларнинг шахсий клише рақамлари босилган кафолат чокини) нақд пулларни олувчи мижознинг кўз олдида қирқиши лозим. Кассир тўлиқ бўлмаган ва ўрами бузилган дастадан мижозга нақд пулларни беришда, банкнотларни бирма-бир қайта санаб, сўнгра мижозга чиқим қилиши лозим. Қопча ва пакетларга жойланган тангалар қопчаларга бириктирилган ёрлиқлардаги (ёки пакетлар ичидаги қоғоздаги) ёзувларга қараб мижозларга берилади. Тангали қопча мижозга тўлиқ чиқим қилинадиган ҳолларда, банк кассири қопчадаги пломбани нақд пул олувчининг олдида қирқиши шарт. 57. Кассир дастани очиб, ундаги нақд пулларнинг тегишли қисмини мижозга чиқим қилиши учун дастадаги банкнотларнинг керакли қисмини ажратиб олганидан сўнг, уларнинг барчасини бирма-бир қайта санаб кўриши лозим. 58. «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси (бундан буён матнда ДИЧБ деб юритилади) ўрамидаги нақд пуллар мижозларга чиқим қилинаётган вақтда охирги учта йирик номинал қийматдаги банкнотларнинг серия ва рақамлари алоҳида дафтарда қайд этилиб, мижозларга имзо қўйдирилган ҳолда берилиши шарт. 59. Чиқим кассаси кассири мижозга чиқим касса ҳужжатида қайд этилган суммадаги нақд пулларни берганидан сўнг, чиқим касса ҳужжатини имзолайди. Бунда, мижознинг талабига биноан, бир номинал қийматдаги нақд пулларни бошқа қийматдагиларига алмаштириб берилиши тақиқланади. 60. Банк кассасидан берилган нақд пулни олган шахс кассадан узоқлашмаган ҳолда олинган пул суммасини ҳужжатда кўрсатилган сумма билан таққослаши, уни боғламлар ва дасталар бўйича текшириши, тўлиқ бўлмаган банкнотлар дастасини эса банк кассирининг кузатуви остида бирма-бир қайта санаш орқали қабул қилиб олиши шарт. 61. Банк мижози қабул қилиб олган нақд пулларини махсус ажратилган жойда ёки хонада, банк кассири ёки назоратчиси кузатуви остида, бирма-бир қайта санаб олиши мумкин. Бундай ҳолларда чиқим кассаси кассири мижозга бераётган нақд пул боғламларидаги пломбаларни ёки кафолат чокларини кесмасдан мижозга беради. Мижоз томонидан нақд пулларни бирма-бир санаб олиш вақтида, жараённи кузатиб турган банк кассири ёки назоратчиси пломбали тизимчаларни, полиэтилен пакетларнинг кафолат чокларини ва бандеролларни тўлиқ сақланишини кузатиб туриши лозим. 62. Мижоз банк кассасидан олган нақд пулларини бирма-бир қайта санаб олиш жараёнида ушбу банк кассирлари томонидан шакллантирган нақд пуллар дастасидан касса хатоликларини яъни, камомад (тўловга яроқсиз, қалбаки) ёки ортиқча пулларни аниқласа, мазкур Йўриқноманинг 107-бандида белгиланган тартибда зарурий чоралар кўрилади. 63. Мижознинг банк кассасидан олган банкнот ва тангалари орасидан камомад чиққанлиги тўғрисидаги мурожаатлари қуйидаги ҳолларда: агар мижоз алоҳида ажратилган хонада ёки махсус ажратилган жойда банк кассири, назоратчиси кузатуви остида нақд пулларни қайта санаб олмаган бўлса; агар мижоз нақд пулларни банк кассасидан қабул қилиб олганидан сўнг, чиқим кассасидан узоқлашган бўлса, мижознинг эътирозлари қаноатлантирилмайди. Бу ҳақидаги огоҳлантирувчи ёзувлар банк чиқим кассасининг олдидаги, мижозларга кўринарли жойга доимо осилган бўлиши шарт. 64. Банк раҳбари нақд пул камомади тўғрисидаги мижозларнинг аризасини ҳар қандай ҳолатда ҳам ўрганиб чиқиши ҳамда банк кассири томонидан нақд пул дасталари, боғламларини шакллантиришда ҳақиқатда ҳам касса хатоликларига (камомадга) йўл қўйилганлиги тасдиқланса, мазкур ҳолатларни бартараф этиш чораларини кўриши шарт. 65. Банк иш куни якунида чиқим кассаси кассири, ҳисоб бериш шарти билан касса мудиридан қабул қилиб олган нақд пулларни, кунлик чиқим касса ҳужжатлари умумий суммасига ҳамда кун охирида қолаётган нақд пуллар қолдиғига таққослаб, мазкур Йўриқноманинг 12-иловасига мувофиқ 110-шаклда маълумотнома тузиб, бухгалтерия ходимларининг чиқим кассаси журналидаги ёзувлар билан таққослайди. Тафовутлар аниқланмаса, чиқим касса журнали кассир томонидан ва кассирнинг 110-шаклдаги маълумотномаси бухгалтерия ходими томонидан имзоланади. 66. Чиқим кассаси кассири иш куни якунида чиқим кассаси ҳужжатларининг умумий сонини ва умумий суммасини ўзининг 155-шаклдаги китобида қайд этади. Чиқим кассаси кассири банк иш куни якунида чиқим кассасида қолган нақд пул ва бошқа қимматликлар қолдиғини белгиланган тартибда ўраб-боғлайди, қолдиқ суммасини ўзининг 155-шаклдаги китобига қайд этади ва касса мудирига имзо қўйдирган ҳолда унга топширади. Шундан сўнг у чиқим кассасининг кунлик ҳужжатларини ҳамда 110-шаклдаги маълумотномани ҳам касса мудирига топширади. Касса мудири ушбу 110-шаклдаги маълумотномада қайд этилган ёзувларни, чиқим кассирига ҳисоб бериш шарти билан берилган нақд пуллар, кассир банк иш куни якунида қайтариб топширган нақд пуллар қолдиғи ва чиқим касса ҳужжатлари суммаси билан таққослайди. Тафовутлар аниқланмаса, касса мудири 110-шаклдаги маълумотномани имзолайди ҳамда чиқим касса ҳужжатларини кунлик касса ҳужжатлари йиғмажилдига тикиш учун ушбу ишга масъул бўлган касса ходимига топширади. 67. Банк кассаларидан банк иш куни давомида чиқим қилинган барча нақд пуллар ва бошқа қимматликлар, шу иш кунининг ўзида банк балансининг тегишли ҳисобварақларида белгиланган тартибда акс эттирилиши лозим. 68. Банк кассасидаги нақд пуллар қолдиғи мижозларнинг нақд пулга бўлган талабларини қондириш учун етарли бўлмаса, Марказий банк Бош бошқармасининг фармойишига асосан Ҳисоб-китоб касса марказининг айланма кассасидан ёки ҳудуддаги бошқа банк кассаларидан белгиланган тартибда мадад пуллари ажратилиши мумкин. 69. Банк томонидан олинган мадад пуллари мустақил равишда тасарруф этилади. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling